Электр энергияси узилиши бартараф этилиб, етказиб бериш тиклан | 👉@VODIY
Электр энергияси узилиши бартараф этилиб, етказиб бериш тикланмоқда.
Хусусан Фарғонада энг муҳим объектлар, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимлари, шифохоналар, айрим административ биноларда электр етказиб бериш қайта тикланган.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вилоят бўлими хабар беришича, кун охиригача бутун вилоят бўйлаб электр етказиб бериш тикланади.
Мобил алоқа, мобил интернет стабил ишлашда давом этмоқда.