Get Mystery Box with random crypto!

“ULAR”

Telegram kanalining logotibi ularshow — “ULAR” U
Telegram kanalining logotibi ularshow — “ULAR”
Kanal manzili: @ularshow
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.74K
Kanalning ta’rifi

Ish faoliyatlar, hayotiy prinsiplar va shaxsiy qarashlar haqida suhbat olib boruvchi “Ular” loyihasi
Taklif va mulohazalar uchun: @hamidovaloqa_bot

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 10:52:55
"УЛАР" лойиҳасидан иккинчи махсус сон. Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда мустақиллик декларацияси қандай қабул қилингани, депутатларнинг ҳаракати, қай тарзда мустақиллик эълон қилингани ҳақида тарихий воқеалар акс этган. Собиқ депутатлар билан қилинган суҳбатлар орқали реал воқеаларни кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик.

Тўлиқ интервьюни кўриш учун:



@ularshow
1.0K views07:52
Ochish/sharhlash
2022-07-20 17:06:42
"Аслзода хонадонлар атайлаб қидириб топилган, қиз фарзандлари мажбуран сотқин кимсаларга турмушга берилган"

"УЛАР" лойиҳасининг "Жадидлар. Ҳужжатли фильм" номли илк махсус сони меҳмони, тарихчи Баҳром Ирзаев жадидларнинг ўлдирилиши орқали большевиклар қандай мақсадларни кўзлагани, миллатнинг ўзлигини йўқотиш учун қандай қабиҳликлар қилингани ҳақида фикрларини билдирди.

Тўлиқ интервьюни кўриш учун:



@ularshow
2.1K views14:06
Ochish/sharhlash
2022-07-19 00:12:37 Инкузарт Путин Россиясининг зўравон, агрессив сиёсати, Путиннинг Собиқ Иттифоқ давлатларини ўз таъсир доирасида ушлашга, уларга ҳар қандай йўл билан бўлсада босим ўтказишга, уларни (Собиқ Иттифоқдан чиққан қўшни давлатлар) ерларини тортиб олишга бўлган, фақат бир инсонни шахсий эгоси эвазига қурилган тизимни тушунмайдиган одамлар қаторига кириши жудаям ачинарли.

Россияни замонавий дунёдан изолация қилиши, бутун бошли авлод ўсиб улғайгунча мамлакат бошида туриши, диктатура, репрессия сиёсатини ўрнатиши, юзлаб журналистларни қамоққа ташлаши, эркин матбуотни йўқ қилиш, ўлдириши, бутун мамлакатни коррупцияга боттириб, олигарҳларга бўлиб бериш ва бутун дунёга ядро қуроли билан жирканч шантаж қилиши билан хатто русларни ўзи чарчаган Путин ва унинг сиёсатини қандай қилиб оқлаш мумкин.

Умуман, ҳеч қандай маънога эга бўлмаган, ўн минглаб қурбонларни шахсий қарори билан ўлдираётган урушни бошлаган одамни қандай оқлаш мумкин.

Одатда кимдирни бирор ишига фикр беришдан иложи борича тийиламан, лекин бунга чидаб бўлмайди, жудаям оғриқли, қандай қилиб Украина оғриғи бу бутун Собиқ Иттифоқдан чиққан давлатлар муаммоси, кўргилиги эканлигини тушунмаслик мумкин.

Инкузарт учун энг тўғри йўл, Ўзбекистон ҳаётига доир маиший муаммоларни чизиб юриш, ундан ортиғи эмас. Аҳмоқ.
2.3K viewsedited  21:12
Ochish/sharhlash
2022-07-18 08:28:01
"УЛАР" лойиҳасида илк махсус сон. Дастлабки мавзумиз “Миллат ойдинлари” дея аталувчи жадидлар, уларнинг сиёсий ҳаракатлари, умуман олганда, жадидларнинг миллат ривожи учун қўшган ҳиссаси ҳақида. Нима учун бу мавзуни ёритишга қарор қилдик? Қисқа муддат бўлса-да, жадидчилик ҳаракати миллат уйғониши, ҳурфикр бўлишига етарлича ҳисса қўша олган. Ва бу ҳақида сиз ҳам билишингизни истадик.

Тўлиқ интервьюни кўриш учун:



@ularshow
51.2K views05:28
Ochish/sharhlash
2022-05-20 13:11:07
“Ўзбекистон ўз газини Россияга топшириб қўймаган"

"УЛАР" лойиҳасининг 31-сони меҳмони "Ўзтрансгаз" АЖ раиси Беҳзод Нарматов Ўзбекистон ўз газ конларини кўп йилларга Россияга бериб юборилганига изоҳ берди.

Тўлиқ интервюни кўриш учун:



@ularshow
4.0K views10:11
Ochish/sharhlash
2022-05-17 15:05:25
Айтганча, бундан сал кам 1 йил аввал Facebook саҳифамда қолдирган бир-икки фикрларимни ҳам каналга қайта ташлаб қўйишни лозим топдим. Агар бу 1 кишини бўлсада мулоҳазага тортса, бундан хурсанд бўламан.
3.6K views12:05
Ochish/sharhlash
2022-05-17 14:45:50




Субъектив молодец, кимдир қачондир шуни гапириши керак эди.

Ҳаётда сеҳрли таёқча йўқ, у сизни елкангизга бир уриб, бойитиб қўёлмайди. Ҳар қандай муваффақиятни тагида узоқ меҳнат ва машаққат ётади.

Ҳеч қандай сеҳрли гап сизни муваффақият сари етаклай олмайди, сизни фақат бозор учун таклиф эта оладиган ўз касбингизгина қутқариб қолади.

Семинар-тренинглар аниқ фан, касб ҳақида эмасми, борманг, пул сарфламанг, хатто у инсон миллиардер бўлган тақдирда ҳам сизни даромадингизни ошириб бера олмайди. Тушунинг, ўз бизнеси, узоқ йиллик тажрибаси бўлмаган, ўзи муваффақиятга эришмаган одам сизни бойита олмайди. Бой одамни эса сизга семинар ўтишга вақти йўқ, ўтяптими, демак билинг, шунчаки у ўз имиджи устида ишлаяпти холос, бундан фақат унга фойда, асло сизга эмас.

Диний чиройли ҳулқ-атвор, ҳақидаги ҳиссиёт билан ўйновчи суҳбатларга маҳлиё бўлманг. Ҳаёт фақат чиройли гаплардан иборат эмас, бу сизга лаҳзалик хотиржамликдан бошқа нарса бермайди.

Фақат ишланг, бошқа ҳаммаси бир пул.

(гапларим фақат ёшларга:) )
5.7K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-05-17 08:10:26
"УЛАР" лойиҳасининг 31-сони меҳмони "Ўзтрансгаз" АЖ раиси Беҳзод Нарматов. Биз у билан газ экспорт-импорти, Россиянинг ЛУКОИЛ компанияси, субсидиялар, истеъмол маданияти, газ ўғирликлари, коррупция, Грузия президенти Михаил Саакашвилининг ислоҳотлари, нима учун "Ўзтрансгаз" 2.5 триллион сўм зарар билан чиққани, газ нархи эркинлаштирилиши ҳақида суҳбатлашдик.

Тўлиқ интервьюни кўриш учун:



@ularshow
3.0K viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash
2022-04-26 20:47:44 Андижон ҳокимининг барчани мажбурий рақсга тушириш ҳақидаги буйруғидан хабарингиз бўлса керак, кўзингиз тушгандир энг камида. Баъзи манбаларда ҳатто буни Туркманистон ёки Шимолий Кореяга солиштирув тарзидаги кинояли фикрларни ўқиган ҳам бўлсангиз керак.

Умуман олганда, Ўзбекистонда маълум ҳукумат доираларида қабул қилинаётган қарорлар асли кўринганидек ёмон ҳам эмас, фақат уни бажаришга бўлган ёндашув жуда ёмон. XXI асрнинг 22-йилида барча нарса шундай тезлашиб кетдики, агар сиз ёки сизнинг бошқарувингиздаги жамоа кучли кадрлардан, ғалати топшириқни, ғалати эканлигини айта оладиган мутахассислардан иборат бўлмаса, сиз энг камида “Сариқ девни миниб”даги ғўзаларни калтаклашга буюрган Ҳошимжон бўлиб қолаверасиз.

Асли ҳамма нарса оддий, шунчаки буйруқни бераётганда уни қандай тескари реакция бериб юборишини ўзаро таҳлил қилиб олиш, шундан сўнг бу бўйича тўғри таклифларни эшитиб кўриш керак холос, бори шу.

Бирор ишни қойиллатаётган ҳоким бошқа ишни, масалан, жамоатчилик ва медиа билан ишлашни ҳам қойиллатади, дегани эмас. Ниҳоят тушунинг шуни, маслаҳатлашинг, қўл остингиздаги жамоа фикрини ҳам эшитинг, охир-оқибат бу фақат сизни фойдангизга бўлади. Балки, кўринганингиздек ёмон ҳам эмасдирсиз, агар ёлғиз қолганингизда ўзингизга “нега айнан мен”, деган саволни бераётган бўлсангиз, ўтириб сал мулоҳаза қилинг, нега айнан сиз…

@ularshow
3.8K viewsedited  17:47
Ochish/sharhlash
2022-04-12 14:29:42
"УЛАР" подкастининг навбатдаги меҳмонлари иқтисодчилар Отабек Бакиров ва Миркомил Холбоев. Биз улар билан рус-украин уруши, Путин мағлубияти сабаблари, урушнинг дунё ва Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири, санкциялар, Ўзбекистоннинг ЖССТга кириши нима учун кечикаётганлиги, барқарор ривожланиш учун муҳим тавсиялар тўғрисида суҳбатлашдик.

Тўлиқ интервьюни кўриш учун:



@ularshow
4.7K views11:29
Ochish/sharhlash