Get Mystery Box with random crypto!

Субъектив молодец, кимдир қачондир шуни гапириши керак эди. Ҳ | “ULAR”






Субъектив молодец, кимдир қачондир шуни гапириши керак эди.

Ҳаётда сеҳрли таёқча йўқ, у сизни елкангизга бир уриб, бойитиб қўёлмайди. Ҳар қандай муваффақиятни тагида узоқ меҳнат ва машаққат ётади.

Ҳеч қандай сеҳрли гап сизни муваффақият сари етаклай олмайди, сизни фақат бозор учун таклиф эта оладиган ўз касбингизгина қутқариб қолади.

Семинар-тренинглар аниқ фан, касб ҳақида эмасми, борманг, пул сарфламанг, хатто у инсон миллиардер бўлган тақдирда ҳам сизни даромадингизни ошириб бера олмайди. Тушунинг, ўз бизнеси, узоқ йиллик тажрибаси бўлмаган, ўзи муваффақиятга эришмаган одам сизни бойита олмайди. Бой одамни эса сизга семинар ўтишга вақти йўқ, ўтяптими, демак билинг, шунчаки у ўз имиджи устида ишлаяпти холос, бундан фақат унга фойда, асло сизга эмас.

Диний чиройли ҳулқ-атвор, ҳақидаги ҳиссиёт билан ўйновчи суҳбатларга маҳлиё бўлманг. Ҳаёт фақат чиройли гаплардан иборат эмас, бу сизга лаҳзалик хотиржамликдан бошқа нарса бермайди.

Фақат ишланг, бошқа ҳаммаси бир пул.

(гапларим фақат ёшларга:) )