2022-02-22 08:24:55
Кеча Владимир Путиннинг россияликларга 55 дақиқалик мурожаатини кўрдим.
Айтяптики, Украина биз учун шунчаки қўшни давлат эмас, у биздан ажратиб бўлмас(!) тарихимиз, маданиятимиз, руҳиятимиздир.
Ва биламизки, хозирги Украина 1917 йил революциясидан сўнг бус-бутунлигича Россия томонидан яратилган. (У йўқ давлат эди) Ленин ва унинг сафдошлари Россиядан Украинани мажбурий ажратиб олишган а у ерда яшаётган миллионлаб аҳолидан уларни хоҳишларини сўрашмаган ҳам.
Жахон урушидан сўнг эса, Сталин аввал Польша, Руминия ва Венгрияга тегишли бўлган ерларни Украинага берди. А 1954 йилда эса, негадир Хрущев Россиядан Қримни тортиб олиб, уни ҳам Украинага бериб юборди. Мана шундай қилиб Украина шакилланди, деяпти.
Хуллас, мурожаатни 80% қисми фақат тарих ҳақида, бир қарашда собиқ иттифоқни парчалангани, ундан ажралиб чиққан давлатларни мустақил эканлиги Путинга тинчлик бермаётгандек кўринади ва ич-ичидан Украина йўқ давлат ва у Россия бўлиши керак, деб такрорламоқда ва шу ўй-ҳаёл билан яшамоқда…
4.2K views05:24