Get Mystery Box with random crypto!

Инкузарт Путин Россиясининг зўравон, агрессив сиёсати, Путинни | “ULAR”

Инкузарт Путин Россиясининг зўравон, агрессив сиёсати, Путиннинг Собиқ Иттифоқ давлатларини ўз таъсир доирасида ушлашга, уларга ҳар қандай йўл билан бўлсада босим ўтказишга, уларни (Собиқ Иттифоқдан чиққан қўшни давлатлар) ерларини тортиб олишга бўлган, фақат бир инсонни шахсий эгоси эвазига қурилган тизимни тушунмайдиган одамлар қаторига кириши жудаям ачинарли.

Россияни замонавий дунёдан изолация қилиши, бутун бошли авлод ўсиб улғайгунча мамлакат бошида туриши, диктатура, репрессия сиёсатини ўрнатиши, юзлаб журналистларни қамоққа ташлаши, эркин матбуотни йўқ қилиш, ўлдириши, бутун мамлакатни коррупцияга боттириб, олигарҳларга бўлиб бериш ва бутун дунёга ядро қуроли билан жирканч шантаж қилиши билан хатто русларни ўзи чарчаган Путин ва унинг сиёсатини қандай қилиб оқлаш мумкин.

Умуман, ҳеч қандай маънога эга бўлмаган, ўн минглаб қурбонларни шахсий қарори билан ўлдираётган урушни бошлаган одамни қандай оқлаш мумкин.

Одатда кимдирни бирор ишига фикр беришдан иложи борича тийиламан, лекин бунга чидаб бўлмайди, жудаям оғриқли, қандай қилиб Украина оғриғи бу бутун Собиқ Иттифоқдан чиққан давлатлар муаммоси, кўргилиги эканлигини тушунмаслик мумкин.

Инкузарт учун энг тўғри йўл, Ўзбекистон ҳаётига доир маиший муаммоларни чизиб юриш, ундан ортиғи эмас. Аҳмоқ.