Get Mystery Box with random crypto!

Андижон ҳокимининг барчани мажбурий рақсга тушириш ҳақидаги бу | “ULAR”

Андижон ҳокимининг барчани мажбурий рақсга тушириш ҳақидаги буйруғидан хабарингиз бўлса керак, кўзингиз тушгандир энг камида. Баъзи манбаларда ҳатто буни Туркманистон ёки Шимолий Кореяга солиштирув тарзидаги кинояли фикрларни ўқиган ҳам бўлсангиз керак.

Умуман олганда, Ўзбекистонда маълум ҳукумат доираларида қабул қилинаётган қарорлар асли кўринганидек ёмон ҳам эмас, фақат уни бажаришга бўлган ёндашув жуда ёмон. XXI асрнинг 22-йилида барча нарса шундай тезлашиб кетдики, агар сиз ёки сизнинг бошқарувингиздаги жамоа кучли кадрлардан, ғалати топшириқни, ғалати эканлигини айта оладиган мутахассислардан иборат бўлмаса, сиз энг камида “Сариқ девни миниб”даги ғўзаларни калтаклашга буюрган Ҳошимжон бўлиб қолаверасиз.

Асли ҳамма нарса оддий, шунчаки буйруқни бераётганда уни қандай тескари реакция бериб юборишини ўзаро таҳлил қилиб олиш, шундан сўнг бу бўйича тўғри таклифларни эшитиб кўриш керак холос, бори шу.

Бирор ишни қойиллатаётган ҳоким бошқа ишни, масалан, жамоатчилик ва медиа билан ишлашни ҳам қойиллатади, дегани эмас. Ниҳоят тушунинг шуни, маслаҳатлашинг, қўл остингиздаги жамоа фикрини ҳам эшитинг, охир-оқибат бу фақат сизни фойдангизга бўлади. Балки, кўринганингиздек ёмон ҳам эмасдирсиз, агар ёлғиз қолганингизда ўзингизга “нега айнан мен”, деган саволни бераётган бўлсангиз, ўтириб сал мулоҳаза қилинг, нега айнан сиз…

@ularshow