Get Mystery Box with random crypto!

ТУНГИ ФИКРЛАР

Telegram kanalining logotibi tungifikrlar — ТУНГИ ФИКРЛАР Т
Telegram kanalining logotibi tungifikrlar — ТУНГИ ФИКРЛАР
Kanal manzili: @tungifikrlar
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.61K
Kanalning ta’rifi

ҚЎРҚСАНГ – ЁЗМА! ЁЗДИНГМИ – ҚЎРҚМА!
Мурожаат учун: @TungimurojaatBot
Ҳар қандай саволингизга Аллоҳ берган илм даражасида жавоб берамиз.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-11-01 19:53:44 #ҳиссиёт

Самарқандга кетяпмиз... Ҳаммаси зўр! Ҳаммаси жойида! Фақат икки кўксимнинг ўртаси ҳувиллаб қолгандек...

Негадир сигарета чекким келяпти шу пайтда... Уч ярим йилдан бери бу ҳис мени безовта қилмай қўйганди.

@tungifikrlar
5.9K views16:53
Ochish/sharhlash
2022-11-01 16:30:52
#баҳодир_ялангтўш
#кинокастинг
#биз_шунақа_фильм_оламиз

Ўтган йил май ойидан буён Самарқанд ҳокими Амир Баҳодир Ялангтўш ҳаётига бағишланган тарихий жанрдаги мураккаб саҳнали бадиий фильм устида дўстим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Жаҳонгир Аҳмедов билан қизғин ишладик. Бу ҳақда мана бу ерда, мана бу ерда, мана бу ерда ва мана бу ерда айтганман (яна бошқалари ҳам бор-ку, аммо улар не значительний, эслашга арзимайди)...

Хуллас, ўша ажойиб сценарий энди ундан-да ажойиб фильм бўлиш арафасида.

Гарчи "Зўр фильмни яратиш учун учта нарса: сценарий, сценарий ва яна сценарий керак", дейишса-да, тўғрисини айтиш лозим, кучли режиссёр, тўғри танланган актёрлар жамоаси ва ўз режиссёри атрофига бир оила мисоли жипслашган ижодий жамоа бўлмас экан, "манаман" деган ёзувчининг сценарийси ҳам х...вый фильм бўлади-қолади.

Мазкур видеолавҳада бадиий фильм бош қаҳрамонларидан бирини жонлантирадиган таниқли актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидовни кўришингиз мумкин. Тоҳир ака кимни гавдалантираётгани эса ҳозирча сир бўла қолсин.

Кинокартина: "Баҳодир Ялангтўш"

Бош режиссёр: Жаҳонгир Аҳмедов.

Сценарий муаллифлари: Ҳасан Тошхўжаев, Жаҳонгир Аҳмедов

Продюсер: Зафар Йўлдошев

"Эзгуфильм" киностудияси маҳсулоти.

@tungifikrlar
7.2K viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2022-10-28 17:18:45 #шунчаки

Дуров, 1 (бир) евро (бугунги курс бўйича 11 минг 121 сўм 18 тийин) ўзбекистонликлар учун жудаям қиммат. Агар контент ўта-ўта-ўта қизиқарли бўлса ҳам, энг кўпи билан 5 (беш) минг сўмдан ортиғини биронтаям ўзбек тўлашни истамайди.

Так штў, инсофли тўлов тизимини ва албатта, "Uzkard" орқали тўлашни йўлга қўй. Ана шунда пулга кетини артасан. Мана, мени айтди дерсан...

@tungifikrlar
7.8K views14:18
Ochish/sharhlash
2022-10-23 12:57:06 #мақтаниш_тайм

Бу кўрсатувда мен сиёсий шарҳловчи мақомида бўлганман.

Вақтингиз бўлса, албатта томоша қилинг. Жуда ҳам муҳим масалаларда очиқ ва прагматик қарашлар билдирилган.

@tungifikrlar
10.8K views09:57
Ochish/sharhlash
2022-10-23 12:46:28
Халқаро пресс-клуб “Эксклюзив” номли янги таҳлилий лойиҳага старт бермоқда. Кўрсатувнинг биринчи сони меҳмонлари - сиёсий фанлар доктори, профессор Сайфиддин Жўраев ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимовдир.

Хўш, нега инсоният бугун ақлдан озгандек ўзи ўтирган шохни ўзи арраламоқчи?

Ривожланган давлатларнинг аксарияти дунёни қайтадан бўлиб олиш ҳаракатига тушгани ростми?

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги жаҳон харитасини ўзгартиришдан кимлар кўпроқ манфаатдор?

Бугун Америка Қўшма Штатлари, Россия, Хитой сингари давлатларнинг ўзаро қутблашиши башариятга нима беради?

Агар сизга ҳам жаҳондаги вазият ва инсониятни нима кутаётганлиги қизиқ бўлса, унда дастуримизни ўтказиб юборманг! Бизнингча, бу лойиҳа сизларга манзур бўлади!

Кўрсатувни сиз бугун, 23 октябрь соат 21:35 да “Ренессанс” телеканалида томоша қилинг!

@IPCUzbekistan
11.5K views09:46
Ochish/sharhlash
2022-09-29 10:34:10
#ҳамдардлик
#ўлим_ҳақ

Бизнинг болалигимиз рэппери Кулио 59 ёшида вафот этибди.

Уни илк маротаба 1995 йили мана шу "Gangsta's Paradise" композицияси орқали таниганман.

Болалигимизда аудиокассета сотадиган дўконларда Доктор Албаннинг "Its My Life" қўшиғи билан Кулионинг "Gangsta's Paradise"и тўхтовсиз алмашиниб, бизнинг инглиз тилига ҳавасимизни оширганди.

"Бекстрит Бойс", "Спайс Гёлз" гуруҳлари, Селин Дион ва Бритни Спирс ижодига ошуфталигимиз ҳам мана шу Кулионинг рэплари орқали шаклланган, десам, адашмайман.

Ажойиб болалик учун сенга ҳам раҳмат, Кулио.

@tungifikrlar
8.4K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2022-09-28 11:46:37
#Менинг_таклифим

Аввал хабар берганимиздек, Уюшма томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Олтин қалам”, "Атиргул", “Энг улуғ, энг азиз”, “Йилнинг энг фаол журналисти” танловларида очиқлик, холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ОАВ вакиллари– журналистлар, барча ижодкорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан ўз таклиф ва фикрларини билдиришлари мумкинлиги ҳақида эълон қилгандик. Бугун мазкур эълон юзасидан кўплаб таклифлар, фикр ва мулоҳазалар етиб келмоқда.

Халқаро пресс-клубнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи Ҳасан Тошхўжаев:

“Энг катта таклиф – номзодларнинг ўзи ҳужжат кўтариб, “Мени тақдирланг!” деб юришига чек қўйиш керак. Йил мобайнида ОАВда эълон қилинган ва халқнинг эътирофига сазовор бўлган, дув-дув гапга айланган, унинг орқасидан вазият, жараён ва ҳатто қонунчилик ҳам ўзгартирилишига тўғри келадиган материаллар – у мақола бўладими, луқмами, телелавҳа ёки Ютуб учун тайёрланган видеоподкаст бўладими, радиоэшиттириш ёки аудиоподкаст бўладими – муаллифлари материал эълон қилинган вақтдаёқ кўз остига олиб қўйилиши ва ҳар битта соҳанинг виждонли, таниш-билиш қилмайдиган, ўзининг яқинини “Шу олмаса, бўлмайди!” деб тиқиштирмайдиган, мақсади яқинларини рағбатлантириш эмас, журналистиканинг ривожланиши бўлган ҳакамлар ҳайъати тарафидан энг зўри аниқлаб олиниб, мукофотланиши керак.
Бирон ерга ҳужжат топширмаган ғолиб тўсатдан “Олтин қалам” эгасига айланганини билиши керак.
— деб, ўз таклифини билдирган.

Юртдошларимиз исм-шарифи ҳамда танлов номини кўрсатган ҳолда ўз таклиф ва фикрларини шу йилнинг 15 сентябрдан 15 октябргача @jurnalist_uz_bot Telegram ботига ёки info@jurnalistlar.uz электрон почтасига жўнатишлари мумкин.

Келиб тушган таклиф ва тавсиялар каналимизда таништириб борилади.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
7.9K views08:46
Ochish/sharhlash
2022-09-17 21:53:24
#SCO2022Samarkand
#таассурот
#ундан_нимам_кам

Кеча бу курсида Владимир Путин ўтирган эди...

Бугун бу курсида мен ўтирдим!

Бугун Владимир Путин Кремлда экан...

@tungifikrlar
10.7K views18:53
Ochish/sharhlash