Get Mystery Box with random crypto!

ТУНГИ ФИКРЛАР

Telegram kanalining logotibi tungifikrlar — ТУНГИ ФИКРЛАР Т
Telegram kanalining logotibi tungifikrlar — ТУНГИ ФИКРЛАР
Kanal manzili: @tungifikrlar
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.61K
Kanalning ta’rifi

ҚЎРҚСАНГ – ЁЗМА! ЁЗДИНГМИ – ҚЎРҚМА!
Мурожаат учун: @TungimurojaatBot
Ҳар қандай саволингизга Аллоҳ берган илм даражасида жавоб берамиз.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-10 10:10:58
#шунчаки

Бизни руҳан
тайёрлашяпти.

@tungifikrlar
10.4K viewsedited  07:10
Ochish/sharhlash
2022-08-09 12:52:35 #таклиф
#тадбиркор_саволига_мутасаддидан_жавоб

Ассалому алайкум, ҳурматли обуначилар, азиз тадбиркорлар!

Эртага, 10 август куни соат 11:15 да каминанинг ишхонаси саналмиш Халқаро пресс-клуб “Тадбиркорлар: иқтисодиётимиз таянчи, ислоҳотларимиз локомотиви, ўсиш нуқтаси драйвери” мавзусида ўзининг навбатдаги сайёр сессиясини ташкил этяпти.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Омбудсман) Дилмурод Қосимов, Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов, Марказий банк раиси ўринбосари Бобир Абубакиров ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев асосий спикер сифатида, шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасадди раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Агар ушбу мавзу юзасидан сизни қандайдир савол қизиқтирса ёки бирон таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, исм-фамилиянгиз, манзилингиз ва ёшингизни кўрсатган ҳолда, @TungimurojaatBot манзили бўйича юборишингизни сўрайман.

Сиздан келган савол, таклиф ва мулоҳазалар жонли эфир пайтида ўқиб эшиттирилиб, ўша ернинг ўзида соҳага масъул раҳбарларнинг қонуний жавоблари олиб берилади.

Марҳамат, имкониятни қўлдан бой берманг!

@tungifikrlar
9.5K viewsedited  09:52
Ochish/sharhlash
2022-08-08 18:33:32 #ботдан_келган_саволга_жавоб

Аваз исмли обуначимиз ёзяпти:

САВОЛ:
"Менинг пропискам вилоятда, ўзим Тошкентда давлат идорасида ишлайман. Қизимни 1-синфга қўяман, десам, прописка сўраяпти. Мен ижарада турган уйнинг эгаси чет элга ишлагани кетган. Шу боис пропискага қўйиб бўлмаяпти. Бирор маслаҳат берсангиз. Олдиндан раҳмат. Дарвоқе, мактаб маъмурияти прописка сўрашга ҳақлими?".

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 март куни қабул қилинган 140-сонли қарорига асосан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида Низом"нинг 5-боби, 39-бандига биноан, мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим мактабларига қамраб олишда мактабларга бириктирилган ҳудудларда доимий яшаш ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.

Шундай экан, мактаб муассасасининг фарзандингизни ҳақиқатда яшаб турган жойида пропискаси йўқлиги туфайли мактабга қабул қилмасликка ҳаққи йўқ.

@tungifikrlar
8.4K views15:33
Ochish/sharhlash
2022-08-08 16:38:01 #ботдан_келган_саволга_жавоб

Хонимой опа исмли обуначимиздан қуйидаги савол келибди.

"Ассалому алайкум. Сиздан бир маслахат сўрай, дегандим. Бизларга берган кўкрак нишонларига нафақанинг алоқаси йўқми? Рағбатларга қўшилмайдими? Маслаҳат учун олдиндан раҳмат".

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сонли «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган «Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра, пенсияга чиққанларга фақат Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда ҳар ойда пул нафақалари оладилар.

Кўкрак нишонлари уёқда турсин, орден-медаллар учун ҳам нафақа пули қўшилмайди.

@tungifikrlar
7.2K views13:38
Ochish/sharhlash
2022-08-08 16:07:42 #каналда_янгилик

Ҳурматли обуначилар, биласиз, бир пайтлар кимдадир қандайдир савол ёки таклифлар бўлса, бемалол боғланиши учун шахсий аккаунтимни кўрсатиб қўйгандим. Сўнг айрим сабаблар билан шахсий аккаунтимни олиб ташладим. Аммо ҳозир қарасам, фидбэк учун ҳеч нарса йўқ экан. Шунинг учун кимдир ўзини қизиқтирган саволи билан мурожаат этсин, деган мақсадда каналга бот улаб қўйдим.

Марҳамат, савол, таклиф, мулоҳаза, фикр ва ҳатто танқид учун ҳам 24/7 вақт ўлчамида очиқ бўлган @TungimurojaatBot'га истаган маҳалингиз бемалол ёзишингиз мумкин.

Саволингизга Аллоҳ берган илмимиз етгани қадар жавоб берамиз...

@tungifikrlar
5.1K views13:07
Ochish/sharhlash