Get Mystery Box with random crypto!

#баҳодир_ялангтўш #кинокастинг #биз_шунақа_фильм_оламиз Ў | ТУНГИ ФИКРЛАР

#баҳодир_ялангтўш
#кинокастинг
#биз_шунақа_фильм_оламиз

Ўтган йил май ойидан буён Самарқанд ҳокими Амир Баҳодир Ялангтўш ҳаётига бағишланган тарихий жанрдаги мураккаб саҳнали бадиий фильм устида дўстим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Жаҳонгир Аҳмедов билан қизғин ишладик. Бу ҳақда мана бу ерда, мана бу ерда, мана бу ерда ва мана бу ерда айтганман (яна бошқалари ҳам бор-ку, аммо улар не значительний, эслашга арзимайди)...

Хуллас, ўша ажойиб сценарий энди ундан-да ажойиб фильм бўлиш арафасида.

Гарчи "Зўр фильмни яратиш учун учта нарса: сценарий, сценарий ва яна сценарий керак", дейишса-да, тўғрисини айтиш лозим, кучли режиссёр, тўғри танланган актёрлар жамоаси ва ўз режиссёри атрофига бир оила мисоли жипслашган ижодий жамоа бўлмас экан, "манаман" деган ёзувчининг сценарийси ҳам х...вый фильм бўлади-қолади.

Мазкур видеолавҳада бадиий фильм бош қаҳрамонларидан бирини жонлантирадиган таниқли актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидовни кўришингиз мумкин. Тоҳир ака кимни гавдалантираётгани эса ҳозирча сир бўла қолсин.

Кинокартина: "Баҳодир Ялангтўш"

Бош режиссёр: Жаҳонгир Аҳмедов.

Сценарий муаллифлари: Ҳасан Тошхўжаев, Жаҳонгир Аҳмедов

Продюсер: Зафар Йўлдошев

"Эзгуфильм" киностудияси маҳсулоти.

@tungifikrlar