Get Mystery Box with random crypto!

ТУНГИ ФИКРЛАР

Telegram kanalining logotibi tungifikrlar — ТУНГИ ФИКРЛАР Т
Telegram kanalining logotibi tungifikrlar — ТУНГИ ФИКРЛАР
Kanal manzili: @tungifikrlar
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.61K
Kanalning ta’rifi

ҚЎРҚСАНГ – ЁЗМА! ЁЗДИНГМИ – ҚЎРҚМА!
Мурожаат учун: @TungimurojaatBot
Ҳар қандай саволингизга Аллоҳ берган илм даражасида жавоб берамиз.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-27 12:01:11
#саводингга_от_тепкурлар
#хуйсани_узум

Таълим-тарбия соҳасида йиллар давомида олиб борилган ислоҳотлар - амалда! Бошқа гапга ўрин йўқ!

@tungifikrlar
47.6K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:19:53
#ўзбекчилик
#одам_бўлмаймиз

Ёв қочса, ботир кўпаяр...


P.S. Мана шундай ҳолатларни кўрганда, бир латифа ёдимга тушади.

Никита Сергеевич Хрушчёв КПССнинг 20-съездида «Шахсга сиғиниш ва унинг аянчли оқибатлари» мавзуида маъруза қилиб, Сталинни лойга қориб бўлгач, улкан залга мамнуният билан тикилибди. Барча жим эмиш... Зум ўтмай, пашша учса, эшитилгудек сукунатда узоқдан кимнингдир овози эшитилибди:

- Шууууунча гапни биларкансиз, нега аввал бу ҳақда гапирмагансиз?

Хрушчёвнинг қоши чимирилибди. Лаби жаҳл билан учиб, вишиллаган овозда таҳдидона сўрабди:

- Ким айтди бу гапни?

Зал яна пашша учса, қанот қоқиши эшитилгудек эмиш...

- Ким айтди деяпман?

Бош котибнинг овози бу гал аввалгидан кўра таҳдидона янграбди.

Ҳамма жиииииим эмиш. Қилт этган товуш йўқ. Хрушчёв бу сафар бор ғазабини овозига тўплаб, қичқирибди.

- Мен ҳозир ким гапирди, деяпман!!!

Яна жимлик...

Анчадан сўнг Никита Сергеевич ҳорғин, аммо мамнун овозда аста сўз қотибди:

- Кўрдингларми, ўша пайтда мен ҳам сизлардек қисиб ўтиргандим...

@tungifikrlar
13.7K views05:19
Ochish/sharhlash
2022-08-22 10:20:14
#инсон_қадри
#қишлоқларда_нима_гап

Марҳамат туманида халқ учун яратилган шароит.

Алоқабанкнинг ичида қоғоз-қалам билан «ўчирит» ёзиб, пул учун навбатини кутиб ўтирганларни суратга олмадим ҳали...

Мамлакатимиз банк тизимининг қудрати фақат Тошкентни ушлаб туришга етади шекилли... Марҳаматда қайси банкоматга бормай, пул йўқ. Борларида эса мана шундай гавжум навбат.

Оддий одамлар эса раҳбарларни жуда ҳам «илиқ» сўзлар билан ёдга олишяпти...

@tungifikrlar
14.1K views07:20
Ochish/sharhlash
2022-08-20 10:40:02 #фикр

Кеча Янгийўл туманилик 31 яшарли С. исмли йигит чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит ололмагани важидан ўз оғзини ип билан тикиб, очлик эълон қилгани ҳақидаги видео ҳамма жойда тарқалди.

Бу "юқори" ҳатто туман даражасида ҳам одамларни эшитмай қўйгани, халқ билан мулоқотнинг йўқлигини кўрсатувчи сигнал.

Оғзи қинғир-қийшиқ ва чала-ярим тикилган йигитнинг видеосию сурати ижтимоий тармоқларни бир қур айлангач, туман ҳокими, туман прокурори сингари "каза-каза"ларнинг бориб, С.ни аҳдидан қайтариш учун уринишгани, ҳатто кредитини ҳам ҳал қилиб беришларини ваъда қилишгани айтилди.

Афсуски, бу ундан ҳам ёмон, ундан ҳам қўрқинчли сигнал...

Нега дейсизми?

Биринчидан, агар С.га кредит қонуний нуқтаи назардан берилмаган бўлса, демак, ҳоким ва прокурор жаноблари қонунни айланиб ўтишмоқчи. Демак, шу пайтга қадар қонун аталмиш устун кўп маротаба айланиб ўтилган.

Иккинчидан, агар С.га кредит ноқонуний йўл билан берилмай, атайин фаолияти тўсиб келинган ва унинг арзлари туман, балки ҳатто вилоят миқёсида ҳам инкор этилган, эшитилмаган бўлса, демак, жойларда қўйлар бўриларга ишониб топширилган. Чўпон кўзини очиши керак.

Учинчидан, агар С. кредитни олишга ҳақли бўлмаса-ю, аммо шантаж йўли билан мақсадига эришмоқчи бўлса, демак, эртага мақсадига ҳар қандай йўл билан, керак бўлса, кетини ҳам тикиб, ижтимоий тармоққа жойлайдиганларнинг ошиғи олчи бўладиган замон келяпти...

Тўртинчидан, агар С. кредитни олишга ҳақли бўла туриб, ўз ҳақини мана шу йўл билан қўлга киритаётган бўлса, демак, мамлакатда инсон қадрини жойига қўйиш билан боғлиқ жуда катта оқсоқлик бор. Чунки бунақа муаммолар биргина Янгийўлда деб ўйламайман...

Хуллас, ҳар қанақасига олиб қарамайлик, бу ҳолат яхшидан кўра кўпроқ ёмон сигналларни "узатяпти".

Уни қабул қилувчилар ҳушёрлик ва вазминлик билан қарашлари керак вазиятга.

Айниқса, ижтимоий фикрни шакллантиришга масъул идоралар учун енг шимариб иш кўрадиган вазият бўлди бу...

@tungifikrlar
10.2K views07:40
Ochish/sharhlash
2022-08-18 17:47:25
#шунчаки

Мана бу видеолавҳаларда инсоният тарафидан қилинган сўнгги ихтиролар ҳақида сўз боради.

Энди бир тасаввур қилинг: дунёда урушлар йўқ, башарият эса ирқ, миллат, жинс ва эътиқод ажратмаган ҳолда, бир бутун бўлса...

Бугун урушларга сарфланаётган миллиардлар, триллионлар худди шу каби инновацион ечимларга сарфланса...

Афсус... Инсоният ўзи ўтирган шохга ўзи болта уришни яхши кўрадиган онгли/онгсиз ҳайвондир...

@tungifikrlar
13.9K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-18 15:20:22 #ботдан_келган_саволга_жавоб

Исм-шарифи сир қолишини истаган обуначимиз ботга савол юборибди.

САВОЛ: Ассалому алайкум. Мен миллий сертификат олмоқчи эдим. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган аёлнинг фарзандларига имтиёз борми бу бўйича? Яъни нархи арзонроқ бўлмайдими?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарорига 3-иловасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилиши белгиланган:

1. давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;

2. мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;

3. умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;

4. умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;

5. айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;

6. санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, «Баркамол авлод» марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;

7. кам таъминланган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзоларини протез – ортопедия мосламалари билан таъминлаш;

8. ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

Шунга кўра, сиз миллий сертификат олиш чоғида бирон-бир имтиёздан фойдалана олмайсиз.

@tungifikrlar
13.0K views12:20
Ochish/sharhlash
2022-08-16 17:56:27
#анонс
#афсоналар_суҳбати

«Renessans»
телеканалида «Шерзодхон Қудратхўжа билан» дастури!

18 карра жаҳон чемпиони, енгилмас Артур Григорянни узоқ йиллик танаффусдан сўнг Шерзодхон Қудратхўжа муросасиз жангга чорлайди!

Эртага соат 12:00 да жонли эфирда томоша қилинг!

Агар сизнинг "Кёниг Артур""Қирол Артур"га аталган саволларингиз бўлса, бемалол @TungimurojaatBot орқали юборишингиз мумкин.

@tungifikrlar
13.4K viewsedited  14:56
Ochish/sharhlash
2022-08-15 17:17:25 #кўнгилга_сайр

Усмон НОСИР

МОНОЛОГ

Севги! Сенинг ширин тилингдан
Ким ўпмаган, ким тишламаган?
Дардинг ёйдай тилиб кўксидан,
Ким қалбидан қонлар тўкмаган?

Сени яхши биламан, гўзал,
Петраркани ўқиганим бор.
Буюк Римнинг Сапфоси азал
Хаёлимни ошиқдай тортар.

Биламанки, Тассо бечора
Роҳат кўрмай ўтган бир умр.
Эй маккора қиз, Леанора,
Номи қора билан ёзилгур!..

Балки, гулдан яралган пари
Тош кўнгилли Биатриче
Гадосан,— деб қочмаса нари
Данте бахтли бўларди пича!

Балки, Гамлет ойдин тунларда
Офелияни эркалатарди,
Балки узун сочини силаб
Азонгача эртак айтарди.

Агар хиёнатни билмаса,
Эзмаса фожиа юрагин!
Йўқ. Йўқ, шоир! Гар шундай бўлса,
Шекспирнинг йўқдир кераги!

Дездемона, гуноҳсиз дилбар,
Жигар қонларингни ичган ким?
Биламан, Отелло, биламан,
Отелло ҳақлими?.. Шоир жим!..

Жим!.. Уфқдан ботар қуёшни
Шарт кесилган бошга ўхшатдим.
Парча-парча куйган шафақлар
Тирқираган қонни эслатди!

Қандай қўрқинч! Қандай қабоҳат!
Мумкин эмас ҳеч қийналмасдан!
Ақлидан озганми муҳаббат?
Мумкин эмас, қарши турмасдан!

Мумкин эмас, эй, олийжаноб,
Неча юракни айлаб хароб.
Шоҳона тож кийган муҳаббат,
Мумкин эмас! Қандай қабоҳат.

Ки одамнинг ўзинигинамас,
Ҳиссини ҳам хароб қилса давр!
Қийналаман!… Юрагимда ҳовур.,.
Бу — қаршилик! йўқ! Гина эмас.
Бу — қаршилик! Кўринг тарихни.

Парвонадек қаноти куйган,
Бу — қаршилик! Кўринг тарихни.
Умр тепасида мушт туйган…
Қийналаман виждон билан мен,
Мумкин эмас, қарши турмасдан!

Ўз зиммамга катта иш олдим:
Эҳтимолки, тамом қилмасдан —
Умрим тугар. Аммо, бўлмайди
(Кўнглим ўрнига ҳеч тушмайди.)
Сенга қарши бош кўтармасдан
Асрларни йиғлатган севги!!!

1933 йил.

@tungifikrlar
10.5K views14:17
Ochish/sharhlash
2022-08-12 12:46:36 #шунчаки

Зоир Мирзаевни ҳаваскор деб юрсак, профессионал ўғри бўлган экан-ку...

Яйра, Ўзбекистон.

@tungifikrlar
12.4K viewsedited  09:46
Ochish/sharhlash