Get Mystery Box with random crypto!

Халқаро пресс-клуб “Эксклюзив” номли янги таҳлилий лойиҳага ст | ТУНГИ ФИКРЛАР

Халқаро пресс-клуб “Эксклюзив” номли янги таҳлилий лойиҳага старт бермоқда. Кўрсатувнинг биринчи сони меҳмонлари - сиёсий фанлар доктори, профессор Сайфиддин Жўраев ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимовдир.

Хўш, нега инсоният бугун ақлдан озгандек ўзи ўтирган шохни ўзи арраламоқчи?

Ривожланган давлатларнинг аксарияти дунёни қайтадан бўлиб олиш ҳаракатига тушгани ростми?

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги жаҳон харитасини ўзгартиришдан кимлар кўпроқ манфаатдор?

Бугун Америка Қўшма Штатлари, Россия, Хитой сингари давлатларнинг ўзаро қутблашиши башариятга нима беради?

Агар сизга ҳам жаҳондаги вазият ва инсониятни нима кутаётганлиги қизиқ бўлса, унда дастуримизни ўтказиб юборманг! Бизнингча, бу лойиҳа сизларга манзур бўлади!

Кўрсатувни сиз бугун, 23 октябрь соат 21:35 да “Ренессанс” телеканалида томоша қилинг!

@IPCUzbekistan