Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси

Telegram kanalining logotibi toshkentkurash — Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси Т
Telegram kanalining logotibi toshkentkurash — Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси
Kanal manzili: @toshkentkurash
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.38K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2022-10-10 17:00:29
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида спортнинг кураш тури жадал ривожланмоқда. Ҳозирда туманда фаолият кўрсатаётган кураш тўгараклари сони бештага етди. Уларда икки юздан ортиқ ўғил-қиз кураш сирларини ўрганаётганлиги қувонарлидир.

Бугун пойтахтимиздаги “Локомотив” истироҳат боғида Мирзо Улуғбек тумани сектор раҳбарлари бир гуруҳ ёш курашчилар билан учрашиб, дилдан суҳбат қилди. Ёш полвонлар ўзига хос маҳорат машғулотларини намойиш этдилар. Тадбир якунида бўлажак чемпионлар махсус эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
115 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-10-10 16:23:54
Пойтахтимиз туманларида кураш бўйича маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида Бош прокурор кубоги Республика мусобақасининг сектор босқичи баҳслари қизғин давом этмоқда.

Куни кеча Олмазор туманидаги “Сағбон” кураш мажмуасида уюштирилган беллашувлар ҳам шиддатли ва муросасиз кечди. Унда тумандаги мавжуд 59 маҳалладан сараланган юз нафардан зиёд йигит-қиз ғолиблик учун беллашдилар.

Мазкур мусобақага Бухоро вилоятидан ташриф буюган фахрий курашчи, 82 ёшли Норқул бобо Ғойибовнинг ташрифи ёш курашчиларга янада илҳом бағишлади. Отахон ёшлар даврасига қўшилиб, ўзига хос маҳорат сабоқларини намойиш этиб берганлиги барчада илиқ таассурот қолдирди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
277 views13:23
Ochish/sharhlash
2022-09-29 15:08:27
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 208-сонли умумтаълим мактабида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб кураш бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Жажжи полвонларга чинакам кураш байрами кайфиятини улашган мазкур турнирда саксон нафарга яқин қатнашчи ғолиблик учун гиламга тушди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
2.1K views12:08
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:34:06
Пойтахтимизнинг “Бекобод” маҳалласида жойлашган 109-сонли умумтаълим мактабида ўтган мусобақада Учтепа туманидаги мавжуд 60 маҳалладан 120 нафардан зиёд ёш полвон ғолиблик учун гиламга тушди. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кечган беллашувлар иштирокчиларга чинакам спорт байрами кайфиятини улашди.

Бу ҳақда O’zbekiston 24 телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган репортаж орқали батафсил танишинг.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
3.7K views10:34
Ochish/sharhlash
2022-09-23 16:54:44
Бугунги кунда пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида юзлаб болалар ва ўсмирлар кураш сир-асрорларини астойдил ўрганишмоқда.

Туманда мазкур спорт турини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш бўйича қилинаётган ижобий ишлар, турли даражадаги мусобақалар сони ортиб бораётганлиги ёш полвонлар сафининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

Бугун тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида уюштирилган мусобақада ҳам 150 нафардан зиёд умидли ва истеъдодли болалар, ўсмирлар ва ёшлар ғолиблик учун гиламга тушди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
587 views13:54
Ochish/sharhlash
2022-09-23 10:19:30
Пойтахтимизнинг 329-сонли умумтаълим мактаби спорт зали курашсевар ўғил-қизларнинг севимли масканларидан бири. Бир сўз билан айтганда, мазкур даргоҳ аллақачон Янгиҳаёт тумани кураш марказига айланиб улгурган.

Куни кеча туман маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасидаги Бош прокурор кубоги Республика мусобақасининг дастлабки саралаш босқичи ҳам шу ерда уюштирилди.
Тошкент шаҳар кураш федерацияси ҳамда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, халқ таълими бўлими, қўриқлаш хизмати ҳамкорлигида кечган муросасиз беллашувларда икки юз нафарга яқин полвон ғолиблик учун гиламга тушди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
1.4K views07:19
Ochish/sharhlash
2022-09-22 18:50:35
Пойтахтимизнинг Учтепа туманида миллий спорт тури — кураш жадал ривожланиб, оммавийлиги тобора ортиб бормоқда.

Жумладан, буни ёшлар ўртасида уюштирилган Бош прокурор кубоги Республика мусобақасининг маҳаллалар босқичи саралаш турнирида ҳам гувоҳи бўлдик.

“Бекобод” маҳалласида жойлашган 109-сонли умумтаълим мактабида ўтган мусобақада Учтепа туманидаги мавжуд 60 маҳалладан 120 нафардан зиёд ёш полвон ғолиблик учун гиламга тушди. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кечган беллашувлар иштирокчиларга чинакам спорт байрами кайфиятини улашди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
2.5K views15:50
Ochish/sharhlash
2022-09-08 05:27:13
Майдонда ғолиб бўлган полвонларни тақдирлаш маросими

http://xs.uz/uzkr/84297

Расмий саҳифаларимиз

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
61 views02:27
Ochish/sharhlash
2022-09-07 18:05:03
Кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида Учтепа тумани прокурори соврини учун катталар ўртасида уюштирилган очиқ турнирнинг ҳаяжонли лаҳзалари муҳрланган фотолавҳалар билан танишинг.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash
625 views15:05
Ochish/sharhlash
2022-09-07 17:52:45 Кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида Учтепа тумани прокурори соврини учун катталар ўртасида уюштирилган очиқ турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Аёллар ўртасида

57 кг
1. Элмуродова Ситора
2. Усмонова Ирода
3. Мамаражабова Маржона
3. Холмирзаева Нозигул

+ 70 кг
1. Йўлдошева Раҳима
2. Қаҳҳорова Маликахон
3. Эргашева Флюра
3. Тошпўлатова Парвона

Эркаклар ўртасида

60 кг
1. Рўзиев Достон
2. Нормуродов Шерзод
3. Юсупов Ҳасан
3. Қаршиев Иброҳим

73 кг
1. Йўлдошев Дилшодбек
2. Бердишукуров Сардор
3. Баҳромов Диёржон
3. Сафаров Жавоҳир

90 кг
1. Бобоев Ғиёсжон
2. Содиқов Ўрол
3. Баратов Олим
3. Мейлиев Достон

+ 100 кг
1. Жўраев Шерали
2. Қозоқов Эркин
3. Тўймуродов Аваз
3. Баҳриддинов Умрзоқ.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг
: https://t.me/Toshkentkurash
517 views14:52
Ochish/sharhlash