2022-06-29 17:18:17
Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 127-сонли умумтаълим мактабида кураш тўгараги фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Ҳозирда бу ерда эллик нафарга яқин ёш кураш ихлосмандлари ўз маҳоратларини оширмоқда.
Куни кеча мазкур таълим муассасаси спорт залида “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур!” шиори остида болалар ва ўсмирлар ўртасида Яккасарой туман очиқ турнири ўтказилди. Унда олти вазн тоифасида саксон нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун курашдилар.
Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
1.4K views14:18