Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси

Telegram kanalining logotibi toshkentkurash — Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси Т
Telegram kanalining logotibi toshkentkurash — Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси
Kanal manzili: @toshkentkurash
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.38K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-05-16 17:45:17
Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси маъмурияти, ходимлари ҳамда туман мутахассисларига Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси ижрочи директори М.Т.Юсупов тамонидан тантановор равишда кураш гувоҳномалари тақдим этилди

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
310 views14:45
Ochish/sharhlash
2023-05-16 17:28:48
Муросасиз ва шиддатли ўтган "КУРАШ ~ ҒАЛАБАГА ҲАЛОЛ ЙЎЛ" мусобақасидан фотолавҳалар

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
466 views14:28
Ochish/sharhlash
2023-05-16 17:24:05
Куни кеча Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида "КУРАШ~ҒАЛАБАГА ҲАЛОЛ ЙЎЛ" шиори остида кураш бўйича 2009~2010, 2012~2013~йилда туғилган болалар ва қизлар ўртасида очиқ турнир мусобақаси бўлиб ўтди

Мусобақада Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва қўшни давлат Тожикистон Республиасидан 600 га яқин курашчилар иштирок этди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати
   
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
327 views14:24
Ochish/sharhlash
2023-05-02 19:36:54
Куни кеча Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Кураш бўйича Осиё Чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган терма жамоа вакиллари пойтахтга ютуқлар билан қайтдилар

Курашчиларимиз Тошкент Халқаро Аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Бу Чемпионатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 та медални қўлга киритишди

Қувонарлиси шундаки,  ғолиблар орасида Тошкент шаҳридан 78 кг вазн тоифасида фаҳрли иккинчи ўрин соҳибаси Эргашова Фелура Ғайрат қизи бор

Курашчиларимиз муносиб кутиб олинди

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати
   
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
200 views16:36
Ochish/sharhlash
2023-05-02 19:15:39
Тошкент шаҳар Кураш Федерациясида шаҳар ва туман "Прокурор кубоги"  мусобақаларини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси ижрочи директори Музаффар Юсупов тамонидан  мусобақалар тартиби, қонун~қоидалари  ва ҳакамлар вазифалари ҳақида тушинтирилди

"Прокурор кубоги" мусобақасини Яшнобод тумани бошлаб беради.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати
   
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
271 views16:15
Ochish/sharhlash
2023-05-02 18:56:56
Тошкент шаҳар бўйича "БИЗ ПРЕЗИДЕНТ ПОЛВОНЛАРИМИЗ" шиори остида кураш бўйича мусобақа Чилонзор тумани 126~умумтаълим мактабида жорий йилнинг 30 апрель кунида бўлиб ўтди

Қувонарли тамони шундаки, айнан Референдум кунида бу турнир ташкил этилди. Мусобақада 2013~2015~йилларда туғилган ўғил болалар 23, 26, 29, 32, 35, 38, +38 кг вазн тоифасида беллашдилар

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда "Темир дафтар"га киритилган ва кам таъминланган оилалар фарзандларига Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси ижрочи директори Музаффар Юсупов томонидан кураш яктаклари тақдим этилди. Мусобақа барчада яхши таассурот қолдирди

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати
   
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
744 views15:56
Ochish/sharhlash
2023-04-25 14:23:16
Тошкент шаҳар бўйича "БИЗ ПРЕЗИДЕНТ ПОЛВОНЛАРИМИЗ" шиори остида кураш бўйича мусобақаларига старт берилди!

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бу мусобақани бошлаб берди. Мусобақада 2011~2012~йилда туғилган ўғил ва қизлар беллашдилар

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда "Темир дафтар"га киритилган ва кам таъминланган оилалар фарзандларига Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси ижрочи директори Музаффар Юсупов томонидан кураш яктаклари тақдим этилди. Мусобақа барчада яхши таассурот қолдирди

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати
   
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
785 views11:23
Ochish/sharhlash
2023-04-14 09:30:40
Ҳозирги кунларда Сирдарё вилоятида Кураш бўйича 2007~2008~йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтмоқда

Бу мусобақада Тошкент шаҳар терма жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда

Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси ёш спортчиларга муваффақиятлар тилайди. Фахрли ўринларни эгаллашлигида омад ва зафарлар ёр бўлсин!


Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
301 views06:30
Ochish/sharhlash
2023-04-04 15:20:25
Куни кеча Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб ўтган Ўзбекистон Чемпионатида Тошкент шаҳрини ҳимоя қилган курашчилар Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси томонидан муносиб кутиб олиндилар

Бўлиб ўтган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган курашчиларимиз Тошкент шаҳар Кураш Федерацияси ижрочи директори Музаффар Юсупов бошчилигида эсдалик совғалари билан тақдирландилар

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
427 views12:20
Ochish/sharhlash
2023-04-04 14:49:55
Жорий йилнинг 30 мартидан то 1 апрелигача Қашқадарё вилоятида кураш бўйича 2005~2006~йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида бизнинг курашчилар ҳам Тошкент шаҳрини муносиб ҳимоя қилдилар

Фаҳрли ўринларни эгаллаган курашчиларимиз билан танишинг!
60 кг вазинда III ўрин ғолиблари:
~ Худойқулов Хумоюн
~ Қўчқоров Самариддин

+ 70 кг вазинда I ўрин ғолибаси:
~ Тўрақулова Севинч

83 кг вазнда ғолиблар:
~ I ўрин Абдураззоқов Абубакир
~ II ўрин Туримов Оғабек

90 кг вазинда II ўрин ғолиби:
~ Мадартов Фаррух

Шиддатли ва қизқин ўтган мусобақада  ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
215 views11:49
Ochish/sharhlash