2022-07-13 17:55:50
Тошкентда яна бир катта кураш байрами
Эртага Тошкент давлат транспорт университетида Миробод тумани прокурори соврини учун 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар (44 кг, 55кг) ҳамда қизлар (57 кг) ва катталар (66 кг, 81 кг, 90 кг, +90 кг) ўртасида нуфузли мусобақа бўлиб ўтади. Унда пойтахтимизнинг энг сара ва кучли полвонлари ғолиблик учун майдонга чиқадилар.
Тошкент шаҳар прокурори, шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов томонидан тасдиқланган тақвим-режага кўра уюштирилаётган ушбу мусобақанинг саралаш учрашувлари соат 14.00 да старт олади. Нуфузли турнирнинг тантанали очилиш маросими соат 20.00 бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ана шундай мусобақалар Чилонзор, Сергели, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт, Юнусобод, Яккасарой, Олмазор тумани прокурори соврини учун кўтаринки руҳда ўтказилганди.
Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати
Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/Toshkentkurash
589 views14:55