Get Mystery Box with random crypto!

Tafakkur bekati️ ️️️️

Telegram kanalining logotibi tafakkur_bekati — Tafakkur bekati️ ️️️️ T
Telegram kanalining logotibi tafakkur_bekati — Tafakkur bekati️ ️️️️
Kanal manzili: @tafakkur_bekati
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-03-23 02:32:18
#Ифторлик_вақти

23 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КУНИ ПАЙШАНБА

САҲАРЛИК: 05:03
(Тошкент вақти билан)


САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
18 views23:32
Ochish/sharhlash
2023-03-22 16:26:31
РЎЗА ТУТАМАН

Биламан кўп гуноҳим,
Надоматлар ютаман,
Насиб қилса Аллоҳим,
Мен ҳам рўза тутаман.

Эрта озонда туриб,
Мўмин, мусилмон бўлиб,
Юзларим нурга тўлиб,
Мен ҳам рўза тутаман.

Мурувват қилиб ҳар он,
Тушларимга кир Раҳмон,
Қоч йўлимдан эй шайтон,
Мен ҳам тўза тутаман.

Ризқим сўраб тонг, азон,
Онам билан ёнма ён,
Тилаб Аллоҳдан имон,
Мен ҳам рўза тутаман.

Тўлиб савоб қозоним,
Ифториму озоним,
Ҳуш келдинг рамазоним,
Мен ҳам рўза тутаман.
19 views13:26
Ochish/sharhlash
2023-03-22 11:12:21 Расулуллоҳ ﷺ ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1.   Расулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.

2.   Расулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3.   Расулуллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4.   Расулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5.   Расулуллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6.   Расулуллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7.   Расулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8.   Расулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув сольардилар.

9.   Расулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10.  Расулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14.  Расулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15.  Расулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16.  Расулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17.  Расулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

18.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19.  Расулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

20.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш  хакида (Нур-63).

21.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушьганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушьмаган эдилар.

23.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

24.  Вафот эткан бандадан қабрда Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25.  Расулуллоҳ (ﷺ)ни тушьида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26.  Расулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27.  Расулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31.  Расулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

32.  Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33.  Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34.  Расулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35.  Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг “Икки олам сарвари“ китобидан.
18 views08:12
Ochish/sharhlash
2023-03-21 20:30:40
Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
22 viewsedited  17:30
Ochish/sharhlash
2023-03-21 18:33:09 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз?

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу энг афзал дуо ва зикрдир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.

• Буни ўқишлик нематини бергани учун яна бир марта АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ биз сизни Аллоҳни ўн марта зикр қилиб, мақташингизга, жаннатда ўнта дарахт ва бу калима учун вада қилинган савобларни қўлга киритишингизга сабабчи бўлдик. Сиз ҳам яқинларингизнинг ҳамд айтишига сабабчи бўлинг!
22 views15:33
Ochish/sharhlash
2023-03-20 04:40:00 Ҳакимлардан бири айтди: “Олти тоифа кишилар борки, улардан тушкунлик аримайди.

1.  Кек сақловчи.
2.  Ҳасадчи.
3.  Эндигина бойликка эришган ёки катта мол-дуё ишониб топширилган кимса.
4.  Камбағал бўлиб қолишдан қўрқадиган бой.
5. Катта мартабага эришишни орзулайдию, аммо унга салоҳияти йўқ киши.
6. Ахлоқ-одобли кишилар билан доим суҳбатдош бўлсада, аммо уларнинг аҳлидан бўлмаган, беодоб киши”.

Аллоҳим, ушбу тоифадан бўлиб қолишдан Ўзинг асра! Аллоҳим, Сенинг номинг билан ғам ғусса ва маҳзунликдан паноҳ тилайман!
25 views01:40
Ochish/sharhlash
2023-03-17 04:37:47
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ассаламу алайкум.
Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

Ҳафта ичра турли кун,
Турли саҳар, турли тун.
Энг муқаддас, нурли кун
Жума айём муборак!

Дард кимда, қайғу кимда,
Бахт кимда, туйғу кимда,
Шодлик қалби муслимда
Жума айём муборак!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
Фарзандларимизга салоҳият,
Ибодатларимизга гўзаллик,
Ризқимизга барака берсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!
29 viewsedited  01:37
Ochish/sharhlash
2023-03-12 07:06:39 НАСА космик тадқиқотлар илмий марказидаги "Асалари" номли деворий суратда шундай деб ёзилган:
"Аэродинамика қоидаларига кўра, асаларилари танаси учишга яроқсиздир, аммо унинг ўзи бундан бехабарлиги - айни муддао".

Физика қонунларига кўра, асаларининг жуссаси қанотларига нисбатан анча катта - бундай оғир юк билан парвоз қилиш имконсиз. Бахтга қарши асалари бу ноқулайликдан бехабар.

Асалари:
— учиши мумкинлигига ишонади;
— учиши мумкинлигини билади;
— парвоз учун туғилган.

Ўйлаб кўринг, асалари ҳақиқатни билганида нима бўлар эди? Тасаввур қилинг-а, "сен уча олмайсан",  деган биргина гап унинг имкониятларини тўсиб, парвоз қилишдан тўхтатиб қолса, туғилиши билан атрофдаги чекловлар унга асалари эмас, ердаги қумурсқа бўлишини белгилаб берса...

Бу ҳолат асалари билан рўй бермайди, аммо аксарият одамларнинг тақдири шундай якун топади — баъзан муҳит ёки бошқаларнинг фикри бизнинг қанотларимизни кесиб, парвоз қилишга йўл қўймайди. Ҳаётга бошқача кўз билан қараш учун "сен уча олмайсан" қабилидаги қоидаларни инкор қилиш керак.

Сизни парвозга бошлайдиган чинакам куч ташқарида эмас, ичкарида, у — ишончдир. Сизда нималар жам, нега туғилгансиз ва мақсадингиз нима?

Эсда тутинг: Сиз кимнинг нима дейишига қарамай, ҳар қандай вазиятда ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишингиз мумкин.
13 views04:06
Ochish/sharhlash
2023-03-10 18:53:02 Allohumma solli alaa sayyidina Muhammad.
19 views15:53
Ochish/sharhlash
2023-03-10 05:16:08
Ассалому алайкум!

Тонгни қаршилашни насиб этган Aллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!!!

Умидла кутганингиз, дуолар қилиб сўраганингиз, қалбингиздан истаганингиз барча орзуларингизни яратган рўёбга чиқарсин!!!

Хайрли кунлар!..
23 viewsedited  02:16
Ochish/sharhlash