Get Mystery Box with random crypto!

Tafakkur bekati️ ️️️️

Telegram kanalining logotibi tafakkur_bekati — Tafakkur bekati️ ️️️️ T
Telegram kanalining logotibi tafakkur_bekati — Tafakkur bekati️ ️️️️
Kanal manzili: @tafakkur_bekati
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-04-08 04:18:01 Ғарбликлардан бири: “Дунёдаги жинсий ҳаёт борасидаги муаммоларга мусулмонларнинг муқаддас Китобидаги мана бу оятдан ечим топдим”, деган экан: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир” (Нур сураси, 30-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!
19 views01:18
Ochish/sharhlash
2023-04-07 02:45:24
РАМАЗОНИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!  АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

┉┅━❀ ❀━┅┉
23 viewsedited  23:45
Ochish/sharhlash
2023-04-05 02:07:57 “Бир чумоли: "Эй чумолилар, уяларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари сезмаган ҳолларида сизларни босиб-янчиб кетмасинлар", деган эди”. (Намл сураси, 18‑оят).

Ўзининг Китобида чумолини хавфсирашини ҳам баён этган Аллоҳ сизнинг қўрқув-хавфсирашингиздан бехабар қолармиди?!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
32 views23:07
Ochish/sharhlash
2023-04-03 02:47:20 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳ жаннат аҳлига: «Эй жаннат аҳли!» дейди. Улар: «Лаббайка Роббана ва саъдайка!» дейишади. «Рози бўлдингизми?» дейди. «Яратганларингдан ҳеч кимга бермаганингни бизга берасан‑у, нега рози бўлмайлик?» дейишади. У Зот: «Сизларга бундан ҳам афзалини бераман», дейди. Улар: «Эй Робб, қайси нарса бундан афзал экан?» дейишади. У Зот: «Сизларга розилигимни нозил қиламан, бундан кейин сизлардан ҳеч қачон норози бўлмайман», дейди».


Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
36 views23:47
Ochish/sharhlash
2023-03-31 05:46:07
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 2 - ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК!

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати
Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!
10 viewsedited  02:46
Ochish/sharhlash
2023-03-29 08:02:48 Сени ҳасад қилган кимса учун ўша турган ҳолатидан улканроқ азоб йўқ аслида. Чунки у сендаги неъмат завол бўлишидан бошқасига рози бўлмаслик азобида яшамоқда.
Неъматда юришинг узайгани сари, ҳасадчининг ҳам азоби узаяди. Унинг ҳаётида лаззат қолмайди. (Шунинг учун ҳам) жаннат аҳлининг қалбидан ҳасад ва нафрат суғуриб олингандагина улар роҳатда яшайдилар.
Агар улардан ҳасад ва нафрат тортиб олинмаганида эди, улар ўзаро ҳасад қилиб, у ердаги роҳатни ҳис қилмас эдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
10 views05:02
Ochish/sharhlash
2023-03-25 22:12:16 Рамазоннинг ҳар кечасида Аллоҳ таоло дўзахдан озод қилиш учун бандаларини танлайди.

Аллоҳим! Менинг исмимни, ота-онамнинг исмларини, аҳли аёлим, дўстларим ва буни ўқиётган барчанинг исмини дўзахдан озод бўлганлар рўйхатида қилгин
16 views19:12
Ochish/sharhlash
2023-03-25 17:29:45 Рўзадор бирор ширинлик билан, афзали хурмо билан ифторлик қилади.

Агар буларни топа олмаса, сув билан оғзини очади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч дона хурмо билан ёки олов тегмаган нарса билан ифторлик қилар эдилар. Дастлабки луқмада “Эй мағфирати кенг Зот, мени мағфират қил. Аллоҳга шукрки, менга рўза тутишни насиб этди – рўза тутдим. Ризқ берди, ифторлик қилдим”, дер эдилар.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
21 views14:29
Ochish/sharhlash
2023-03-24 03:53:13
#Жума_муборак

Рамазоннинг ИЛК ЖУМА ТОНГИ барчамизга муборак бўлсин

Бошланган кунимиз барокатли саодатли бўлсин, Жума айёмингиз қутлуғ бўлсин ДЎСТЛАРИМ
20 viewsedited  00:53
Ochish/sharhlash
2023-03-23 03:04:40
Туғилганимизда қўлимизга бир янги дафтар берилади. Биз унга яхши-ёмон ёзув(амал)ларимизни ёзамиз. Лекин бу дафтар ҳали "чўрнавой", унда ёзишни машқ қиламиз холос.

Балоғатга етгач, у дафтаримизни ташлавориб, қўлимизга яна бир янги дафтар тутқазишади. Энди буниси ҳақиқий, ҳар ёзувимизнинг ҳисоби бор. Лекин меҳрибон Парвардигоримиз карамини қарангки, бу дафтаримиз ташлаворилмасада, ундаги хатоларни ўчириб, ўрнига яхшисини ёзиш имкони берилади. Аммо бу дафтар саҳифалари тугагач, у ёпиб, сақлаб қўйилади, ёзувлари ўзгартирилмайди. Шунга қараб ҳисоб берилади.

Келинг ҳаёт дафтаримиз очиқ экан, унга яхши нарсалар ёзайлик, хатолардан тозалаб, ўрнини эзгуликларга тўлдирайлик. Зеро, "Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади." (Ҳуд сураси, 114-оят)

"Гуноҳдан тавба қилувчи, гуноҳи йўқ киши кабидир". (Ибн Можжа ривоятлари.)

@MubashshirAhmad
21 views00:04
Ochish/sharhlash