Get Mystery Box with random crypto!

Tafakkur bekati️ ️️️️

Telegram kanalining logotibi tafakkur_bekati — Tafakkur bekati️ ️️️️ T
Telegram kanalining logotibi tafakkur_bekati — Tafakkur bekati️ ️️️️
Kanal manzili: @tafakkur_bekati
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-01-16 09:05:06
#Астағфируллоҳ

Битта аёл ўзи билан 4 та эркакни дўзахга олиб кириб кетади ёки Жаннатга олиб киради

Аёлларимизга юбориб қўямиз, бизни Жаннатга олиб кирадиган бўлсинлар, илоҳим
30 viewsedited  06:05
Ochish/sharhlash
2023-01-15 19:17:35 Истиғфорнинг ажойиботлари

Миянгиз роҳатини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўнглингиз кенгайишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Нафсингизга сокинлик истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Қалб хотиржамлигини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўп ёрдам истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Пок, солиҳ зурриёд истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ҳалол мол истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кенг ризқ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ёмонликлар ўчирилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Яхшиликлар зиёда бўлишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Даражалар кўтарилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Истиғфор қандай айтасиз?

Истиғфор лафзаларидан баъзилари:

1. Астағфириллоҳ ( Аллоҳдан мағфират сўрайман )

2. Астағфириллоҳу ва атубу иллайҳи ( Аллоҳдан мағфират сўрайман ва унга товба қиламан )

3. Аллоҳумағфирли ва туб алая иннака антат таввабур рохийм ( Иллоҳо, ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, сен тавбаларни қабул қилгувчи ва раҳимли зотсан)
36 views16:17
Ochish/sharhlash
2023-01-15 19:13:34 #Тунги_зикрлар

ИСТИҒФОР!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
       
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)
Имом Ҳоким ривоятлари.
       
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».
Имом Ҳоким ривоятлари.
34 views16:13
Ochish/sharhlash
2023-01-15 19:09:59 Дунёда битта ҳақиқат бор.
Унинг нима экани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?!

У туфайли инсон дунёга келган.
У туфайли инсон дунёдан кетган.
У туфайли жонлар фидо этилган.

У туфайли жонлар олинган.
У туфайли тахтлар қурилган.
У туфайли тахтлар қулаган.

У туфайли малак каби юксалар.
У туфайли инсон ҳайвон мисоли.
У туфайли дардлар ариган.
У туфайли ситамлар бўлган.

Нима экан бу ҳақиқат? Энди танигандирсиз?
У..
У - "Аллоҳ улуғ", дея бошни саждага қўймоқ!
Бундан бошқа барча ҳақиқат рўё.

○MubashshirAhmad
29 views16:09
Ochish/sharhlash
2023-01-14 06:14:34
14-январ Ватан ҳимоячилари куни

Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин!

Тинчлигимиз абадий бўлсин!


34 viewsedited  03:14
Ochish/sharhlash
2022-12-20 09:24:54
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 2023-yilni "Insonga e'tibor va sifatli ta'lim" yili deb e'lon qildi.
25 viewsedited  06:24
Ochish/sharhlash
2022-12-19 09:28:44 ХАФА БЎЛМА

Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки хафалик сени ибодатда заифлаштириб, жидду жаҳддан тўхтатиб, муваффақиятсизлик томон йўллайди. Бундан ташқари, қалбингни шубҳа-гумонларга тўлдириб сени бадбин кимсага айлантириб қўяди.
Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки хафалик ва безовталик руҳий касалликнинг асоси, асаб оғриқларининг манбаси, тубанлик, васваса ва изтиробларнинг моддасидир.
Ҳеч қачон хафа бўлма. Чунки сен билан бирга Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхши иш ва самара берувчи фойдали амаллар бордир.
Ҳеч қачон хафа бўлма. Бекорчилик ва ишсиз қолиш орқали хафаликка таслим бўлма! Унинг ўрнига намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ишга машғул бўл, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит.
Парвардигорларингиз: "Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизлар (қилган дуоларингизни) мустажоб (ижобат) қилурман", деди. (Ғофир сураси, 60-оят).
"Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз. Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас!" (Аъроф сураси, 55-оят).
"Аллоҳга - У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз" (Ғофир сураси, 14-оят).
"Эй Муҳаммад, айтинг: "Аллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмилари бордир".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан
3 views06:28
Ochish/sharhlash
2022-12-18 14:06:16 Биз қози эмасмиз!

Биринчиси тунги клубга кириб ўлди, иккинчиси эса масжидда жон таслим қилди. Биринчиси у ерга насиҳат қилиш учун кирганди, иккинчиси эса намозхонларнинг пойафзалини ўғирлаш учун.
Шундай экан, одамларни жаннат ва дўзахга ҳукм қилиш бизга эмас!
9 viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2022-12-17 15:20:51 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилган ит қиссаси

Насронийлар мўғил қабилаларига уларни насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборар эдилар. Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун сабабли уларга даъват йўлини очиб берар эди.

Бир куни мўғилларнинг амирларидан бири насронийликни қабул қилгани сабабли уюштирилган катта тантанага насронийларнинг бошлиқларидан бир жамоаси ташриф буюрди.

Насроний даъватчилардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўка бошлади. У ерда ов ити боғланиб турарди. Насроний даъватчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкишни бошлаганда ит қаттиқ безовталаниб, вовуллай бошлади. Сўнгра насронийга ташланиб, уни қаттиқ тирнади. Қийинчилик билан уни қутқариб олишди. Шу ерда ҳозир бўлганлардан бири:

“Итнинг бундай қилиши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида айтган гапинг учун бўлди”, деди. Насроний: “Йўқ, бу ит қайсар ит экан. Қўлим билан ишора қилаётганимни кўриб, мени уради деб ўйлади ва шунинг учун менга ташланди”, деди.

Сўнгра яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни баттар сўка бошлаган эди. Ит боғичини узиб юборди ва насронийнинг бўйнига ташланиб, унинг бўғзидан юлиб олди. Шу ондаёқ насроний ўлди. Бунинг сабабидан мўғиллардан қирқ мингтаси Исломни қабул қилишди.

Бу воқеани Аллома ибн Ҳажар Асқалоний “Ад-Дурарул камина” номли китобида келтирган.

Аллоҳу акбар! Ҳайвонлар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақорат қилишини кўтара олмас экан!

Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни истеҳзо қилганлар ана шундай аянчли ўлим топадилар. Қуйидаги оятлар сўзимизнинг тасдиғидир:

إِنَّا كَفَيْنَاكَ الْمُسْتَهْزِئِينَ (سُورَةُ الْحِجْرِ
95)
Яъни, “Aлбaттa, биз сизни мaсxaрa қилувчилaрни (жaзoлaш учун) кифoя қилурмиз.”
(Ҳижр;95)

أَلَيْسَ اللهُ بِكَافٍ عَبْدَهُ (سُورَةُ الزُّمَرِ:36)

Яъни, “Aллoҳ ўз бaндaсигa (яъни, Муҳaммaдгa уни aсрaшдa) етaрли эмaсми?!”
(Зумар;36)

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ (سُورَةُ الْكَوْثَرِ:3)

Яъни, “Aлбaттa, ғaнимингизнинг ўзи (бaрчa яxшиликлaрдaн) мaҳрумдир.”
(Кавсар;3)

إِنَّ الَّذِينَ يُؤْذُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَأَعَدَّ لَهُمْ عَذَابًا مُهِينًا (سُورَةُ الْأَحْزَابِ:57)

Яъни, “Aлбaттa, Aллoҳ вa унинг пaйғaмбaригa oзoр бeрaдигaн кимсaлaрни Aллoҳ дунёдa ҳaм, oxирaтдa ҳaм лaънaтлaр вa улaр учун xoр қилувчи aзoбни тaйёрлaб қўйгaндир.”
(Аҳзоб;57)

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الهُم عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُول الله صلى الله عليه وسلم: «إنَّ الله تَعَالَى قَالَ: مَنْ عادى لي وَلِيّاً فَقَدْ آذَنْتُهُ بالحَرْبِ ... رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта Аллоҳ таоло: “Кимки менинг дўстимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қилурман”, деди.” Бухорий ривояти.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз то мен унга ота-онаси, фарзанди ва жамики инсонлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча ҳаргиз (комил) мўмин бўла олмайди”,
дедилар (Бухорий ривояти).

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
15 views12:20
Ochish/sharhlash
2022-12-16 10:08:33 Juma ayyomingiz muborak boʻlsin

Allohumma solli a'laa sayyidina Muhammad ﷺ
17 views07:08
Ochish/sharhlash