Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилса, икки томон ҳ | Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилса, икки томон ҳам ютади – Путин

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга расмий ташрифининг якунида Тошкентда Россия ОАВ учун матбуот анжумани ўтказди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқининг интеграция жараёнлари бўйича саволига Путин Россия ҳеч кимни иттифоққа қўшилишга мажбурламаслигини таъкидлаб ўтди.

"Қўшилиш, қўшилмаслик ҳар бир давлатнинг ихтиёрий танлови ҳисобланади. Кучли иқтисодиётга эга Ўзбекистон ҳам иттифоққа қўшилса, бундан иттифоқ ҳам ютади, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳам фойда кўради”, – деди Путин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube