Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.97K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 732

2021-02-18 13:56:05 Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Ботирбек Собиров қиш-куз мавсумига тайёргарлик юзасидан 2020 йилнинг 4-чорагида Тошкент шаҳрида Бош прокуратура раҳбарияти томонидан олиб борилган амалий тадбирлар натижалари тўғрисида маълумот берди.


Бош прокурор ўринбосарлари раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳлари томонидан Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўтказилган амалий тадбирларда ҳаммаси бўлиб 37 902 та хонадон ва объект ўрганилди.

Ижтимоий ва бошқа соҳа объектлари бино-иншоотларининг таъмирга муҳтожлиги, улардаги ва яшаш хонадонларидаги электр энергияси, иситиш тизими, табиий газ таъминоти ва бошқа коммунал хизматлар, шу билан бирга, кўп қаватли уйларда лифтлар носозлиги ва талабга жавоб бермайдиган ертўлалар, бундан ташқари, кўчалар ва йўлларнинг асфальт қопламалари таъмирталаблиги, қаровсиз ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда турли хил чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилмагани каби ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ жами 12.661 та муаммоли масалалар аниқланди. Аниқланган муаммоларнинг 11 077 таси ёки 87 фоизи ҳал этилишига эришилди.

Хонадонлар ва объектлар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, жами 19 781 та яшаш хонадони ўрганилди, улар билан боғлиқ 2 203 та муаммоли масалалар аниқланди ва шундан
2 001 таси ёки 91 фоиз ҳал этилди.

Шу билан бирга, 18 121 та ижтимоий объект, кўп қаватли уйлар, кўча, бўш турган, қаровсиз ва фойдаланишсиз ётган бино, ҳудуд ва бошқа жойларда ўрганишлар ўтказилиб, уларда 10 458 та муаммоли ҳолат аниқланди ва шундан
9 076 таси ёки 87 фоиз ҳал этилди.

Амалий тадбирлар давомида табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти билан боғлиқ ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Қаровчиси йўқ, ёлғиз кексалар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, белгиланган тартибда бартараф этиш учун муайян муддат талаб этиладиган муаммоли ҳолатларни истиқболли режалар ва тегишли дастурларга киритиш орқали ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва амалий чора-тадбирлари кўрилмоқда.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
6.0K views10:56
Ochish/sharhlash
2021-02-18 13:18:16 ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион долларлик дастур имзоланди

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ФАОнинг Европа бўйича минтақавий конференцияси (ЕМК) раиси сифатида ФАО раҳбарининг ўринбосари Владимир Рахманин ва Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили Виорел Гуцу билан учрашув ўтказди.

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, учрашув натижасига кўра ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион доллар миқдоридаги бюджетли 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат хадли дастури имзоланди, шунингдек, 645 минг долларлик 4 та грант лойиҳаси тасдиқланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
7.1K views10:18
Ochish/sharhlash
2021-02-18 12:39:07 Таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмон мелиоратив ишлари олиб борилмоқда

Бу ҳақда АОКАда Гидрометереология хизмати маркази раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:


«Ҳозирги вақтда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг Адаптация жамғармаси билан ҳамкорликда ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда аҳолининг энг заиф қатламини иқлим ўзгаришига мослашиши ва қурғоқчиликка тайёрлигини ошириш ҳамда унинг салбий оқибатларини юмшатишга йўналтирилган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда.

Лойиҳа мослашиш бўйича энг кечиктириб бўлмас чора-тадбирларга кўпроқ эҳтиёж сезаётган, мамлакатимизнинг иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига кўпроқ мойил бўлган Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа томонидан сув танқислиги ва қурғоқчилик хатарини юзага келиши ҳақида олдиндан хабардор қилиш тизимини ривожлантириш орқали иқлимга барқарор қишлоқ хўжалигини юритишга ўтишда, агро ва сув тежамкор технологияларни жорий этиш, яйловлар унумдорлигини тиклаш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмон мелиоратив ишларини олиб боришда маҳаллий қишлоқ ҳамжамиятларига кўмак бериб келмоқда».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
8.5K views09:39
Ochish/sharhlash
2021-02-18 10:50:08
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига келиб, “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятининг боғи билан танишди.
3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда ташкил этилган интенсив боғда қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган.
Давлатимиз раҳбари шундай ёшлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Янгикурганский район Наманганской области, где ознакомился с садом общества с ограниченной ответственностью «Sura General Investments».
В саду площадью 103 гектара, созданном за счет прямых иностранных инвестиций на 3 миллиона долларов, безработной молодежи выделены наделы для выращивания овощей между рядами.
Глава государства побеседовал с молодыми людьми.

#Mirziyoyev #safar #bogdorchilik #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
8.2K views07:50
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:15:13
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область.
Главная цель поездки – ознакомление с исполнением поставленных ранее задач, изучение условий в махаллях, определение дальнейших планов исходя из волнующих население проблем.
Запланировано посещение промышленных предприятий, ознакомление с сельскохозяйственными проектами и проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
3.9K views05:15
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:01:06
«Аждодларга муносиб авлод бўлайлик!»

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати томонидан тайёрланган тарғибот ролиги

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
5.8K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-02-17 21:53:10
Ўзбекистон Президенти Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалага ушбу лавозимга тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида янги бош директор раҳбарлигида ушбу нуфузли ташкилотнинг ўрни ва нуфузини ошириш борасидаги самарали ислоҳотлар амалга оширилиши ҳамда глобал инқирозни бартараф этиш ва халқаро савдо муносабатлари тизимини янада ривожлантириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилишига ишонч билдирди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил поздравления генеральному директору ВТО Нгози Оконджо-Ивеала в связи с ее назначением на этот пост.
В своем послании глава нашего государства выразил уверенность в реализации под руководством нового генерального директора эффективных реформ по повышению роли и авторитета данной организации, а также действенных мер по преодолению глобального кризиса и дальнейшему развитию системы международных торговых отношений.

#Mirziyoyev #qutlov #JST

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
10.9K views18:53
Ochish/sharhlash
2021-02-17 20:55:09
Лучше дать возможность стабильного заработка, чем единовременную денежную помощь.

Пресс-служба хокимията Самаркандской области представила репортаж из Пахтачийского района

Видео в лучшем качестве можете посмотреть в YouTube.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.6K viewsedited  17:55
Ochish/sharhlash
2021-02-17 18:56:09
Ўзбекистонда 2020 йилда атмосфера ҳавосига саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан 2 299 000 тонна зарарли чиқиндилар чиқарилган

Булар ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов маълум қилди:


«2016 йилда атмосферага 2 556 000 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилган. Шундан 1 546 000 тонна чиқинди транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади.

Мамлакатларнинг экологик тозалик даражаси бўйича халқаро рейтинглар бор, хусусан АҚШдаги махсус экологик ҳуқуқ ва сиёсий марказ томонидан ҳар 2 йилда ушбу рейтинглар шакллантирилади. Шу рейтингда Ўзбекистон 2018 йилда 136-ўринда эди, 2020 йилда 88-ўринга чиқдик».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.9K views15:56
Ochish/sharhlash
2021-02-17 18:15:54
«Истиқлол» мажмуасининг жойлашув ўрни макети ўрнатилмоқда

«Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида “Истиқлол” мажмуасининг жойлашув ўрни макети тақдим этилиши айтиб ўтилган эди.

Ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилишича, «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонга макет олиб келиниб, жойлаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.1K viewsedited  15:15
Ochish/sharhlash