Get Mystery Box with random crypto!

ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион долларлик дастур имзолан | Расмий хабарлар I Официальные новости

ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион долларлик дастур имзоланди

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ФАОнинг Европа бўйича минтақавий конференцияси (ЕМК) раиси сифатида ФАО раҳбарининг ўринбосари Владимир Рахманин ва Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили Виорел Гуцу билан учрашув ўтказди.

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, учрашув натижасига кўра ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион доллар миқдоридаги бюджетли 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат хадли дастури имзоланди, шунингдек, 645 минг долларлик 4 та грант лойиҳаси тасдиқланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official