Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.97K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 734

2021-02-17 12:10:13
Эндиликда фуқаролар томонидан топширилган металлоломнинг ҳар бир тоннаси учун ягона нарх — ҚҚС билан
2 001 000 сўм этиб
белгиланди.

Бу ҳақда «Ўзметкомбинат» АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Telegram bot: @ikmdogovor_bot
Call center: +998555010707

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.7K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2021-02-17 10:30:15
«Қарши тажрибаси»:
аҳоли ДХМлар орқали давлат эътиборини ҳис қилдими
?

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, мактаб битирувчи синфлари, коллеж ва лицей ўқувчилари, шунингдек, олий ўқув юртлари талабалари учун амалий машғулотлар ташкил этилиб, ёшларни my.gov.uz порталидан фойдаланишга ўргатилмоқда.

Мамлакатимиздаги 3 087 та маҳаллаларда, 2 мингга яқин таълим муассасаларида «маҳорат» дарслари ўтказилиб, уларда 200 мингга яқин фуқаролар қамраб олинган.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.3K views07:30
Ochish/sharhlash
2021-02-17 10:23:28
3D тренажёр, зилзилани симуляция қилиш маркази, релаксация хонаси

ФВВ Ахборот хизмати
хабарига кўра, 302-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтига экскурсия ташкил этилди. Зилзилани симуляция қилиш қурилмаси туфайли мактаб ўқувчилари ҳақиқий зилзилани ҳис этгандек бўлдилар.
- - - - - - - - - - - -
3D тренажёры, центр симуляции землетрясений, комната релаксации

Для школьников 302-общеобразовательной школы была организована экскурсия в Институт гражданской защиты при Академии МЧС Республики Узбекистан.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.4K views07:23
Ochish/sharhlash
2021-02-17 09:21:41
Kun.uz мухбири Алишер Рўзиохунов:

Нега ҳанузгача тадбиркорлар ўз маблағларини эркин тасарруф эта олмайди ва ҳанузгача нақдлаштирувчи фирмалар хизматидан фойдаланмоқда?

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари изоҳ беришди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.9K views06:21
Ochish/sharhlash
2021-02-17 08:54:50
Асоссиз солиқ имтиёзини олиш ҳолатларини аниқлаш бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишланган схема

АОКАдаги матбуот анжуманидан

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.3K views05:54
Ochish/sharhlash
2021-02-17 08:10:05 Давлат солиқ қўмитаси «нақдлаштирувчи фирмалар» билан курашишни бошлади

Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, «бир кунлик фирмалар» нинг ноқонуний фаолиятига қарши курашишнинг самарали механизми жорий этилди.

2021 йил 16 февралда Давлат солиқ қўмитасига ариза юборган 57 та корхонада ўтказилган солиқ назорати тадбирларининг дастлабки натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

- 52 та корхона ёки 91,3% ҳолларда сохта операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

- 1 та корхона учун ёки 1,7% ҳолларда «қалбаки» операцияларни амалга ошириш ҳолати тасдиқланмади, шу сабабли ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тазкор жараёнлар бошланди;

- 4 та ташкилотда ёки 7% ҳолатларда ноқонуний ҳисобга олиш қисман тасдиқланган.

Шунингдек, биргина Тошкент шаҳрида 74 корхона ноқонуний ҳисобга олганлигини тан олиб ихтиёрий равишда 4,6 миллиард сўм миқдоридаги маблағ бўйича қайта ҳисоб китобни амалга оширди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.7K viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash
2021-02-17 07:55:22 Қашқадарё вилояти ҳокими қарорларини қоғоз шаклида қабул қилиш тўхтатилади

Вилоят ҳокимлигида “E-qaror” ягона электрон тизими бўйича Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокида шу масалага доир семинар-тренинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Унда вилоят ҳокимлигида қарорларни жорий йил 1 мартдан бошлаб “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
10.3K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-02-17 07:03:01
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Фанлар академияси президентининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жуманова Моҳира Юлдошбоевна 1989 йил 17 февралда Хоразм вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Жуманова 2012-2019 йилларда 91-мактабда маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, “Sabo” газетаси ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш:
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.2K views04:03
Ochish/sharhlash
2021-02-17 06:00:29 Бугун, 17 феврал куни режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Солиқларни қасддан камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш билан боғлиқ масалалар
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давлат солиқ қўмитаси


Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 қарши вакцинани қўллаш билан боғлиқ муҳим масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси


Брифинг

● Мавзу:
Маҳалла раислари фаолияти юзасидан эълон қилинаётган танқидий материаллар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тизими таҳлили, ҳудудларда дарахтлар кесилиши ва ишлаб чиқарувчилар томонидан атмосферага зарарли моддалар ташланаётгани юзасидан жамоатчиликда туғилаётган савол ва эътирозлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
11.7K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-02-16 20:41:38 Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар ҳақиқатга зид

Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги ҳабар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

— Бу хабар ҳақиқатга зид, — дейди бошқарма бошлиғи. — Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.4K views17:41
Ochish/sharhlash