Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.97K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 729

2021-02-19 17:10:25
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш ва давлат мақсадли жамғармаси томонидан қисқа муддатли тадқиқот лойиҳалари бўйича изланишлар


АОКАда ўтказилган "Ўзбекистонда гендер тенглиги, бу йўналишдаги илмий тадқиқотлар натижалари" мавзусидаги матбуот анжуманидан.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
10.3K views14:10
Ochish/sharhlash
2021-02-19 16:49:19 “kun.uz” интернет нашрида эълон қилинган ҳолат юзасидан Сенат ИИВга сўров юборди

Шу кунларда ижтимоий тармоқлар, хусусан, “kun.uz” интернет нашрида эълон қилинган “Китобда ёлғиз ўғил пичоқланди ва бир кўзидан ажралди: зарар қопланмади, иш эса “бости-бости” қилинди” сарлавҳали мақола муҳокамалар марказида бўлмоқда.

Унда қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида истиқомат қилувчи фуқаро Шаҳзод Усмоновга ўз қариндоши оғир тан жароҳати етказган. Жабрланувчига туман ички ишлар ходимлари томонидан холисона баҳо берилмасдан жиноят иши бости-бости қилиб юборилиб, оғир ижтимоий шароитда яшайдиган вояга етмаган фуқарога ва унинг онасига нисбатан адолатсиз ҳукм чиқарилган.

Қолаверса, жабрланувчи Ш.Усмонов ички ишлар ходимлари қаттиқ босим қилганини, агар айбдор қамалиб кетса ўч олиши мумкинлигини таъкидлаган.

Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар беришича, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан мазкур ҳолат бўйича Китоб тумани ички ишлар бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатларини атрофлича тахлил қилиб, қонуний чора кўрилишини ва тегишли ахборот тақдим этилишини сўрайди.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят суди мутасаддилари томонидан жиноят иши ҳолисона кўрилиши, моддий жихатдан қийналган оилага адолат негизида қарор қабул қилинишини назоратга олиш сўралади.

Шунингдек, ушбу ҳолат Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан назоратга олинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
10.1K views13:49
Ochish/sharhlash
2021-02-19 16:44:43
Наманган вилоятига ташрифнинг иккинчи куни Президент 26-сонли Меҳрибонлик уйи ва "Саховат" интернатида ҳам бўлди.
__

Во второй день рабочей поездки в Наманганскую область Президент также посетил Дом милосердия №26 и дом-интернат «Саховат».

@maxsus_rakurs
9.1K views13:44
Ochish/sharhlash
2021-02-19 16:27:58
Президент Наманган шаҳрининг Бунёдкор маҳалласини бориб кўрди.
Ичимлик суви йўқлиги, ички йўллар ёмонлиги, атроф ободонлаштирилмагани учун давлатимиз раҳбари Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига, маҳалла раисига танбеҳ берди.
Маҳалла аҳли билан мулоқот қилиб, Шавкат Мирзиёев бу ердаги аҳволни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент посетил махаллю Бунёдкор города Намангана.
Глава государства отчитал хокима города, городского прокурора - руководителя сектора, за которым закреплена данная махалля, а также ее председателя за отсутствие питьевой воды, разбитые внутренние дороги, неблагоустроенную территорию.
Побеседовав с местными жителями, Президент дал указания по улучшению состояния махалли.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
8.1K views13:27
Ochish/sharhlash
2021-02-19 15:49:09 Нодира Эгамбердиева, “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институт директори:

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти Оила илмий амалий тадқиқот маркази ҳамда “Маҳалла зиёси” республика ўқув-услубий маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган.

Институт жамиятда обод ва хавфсиз маҳалла тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этади ва фанлараро, фундаментал илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, маҳалла ва оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган концепцияларни ишлаб чиқиш, комплекс, мақсадли, соҳавий, ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишни илмий-методик асосларини яратиш вазифаларини амалга оширади.


АОКАда ўтказилган "Ўзбекистонда гендер тенглиги, бу йўналишдаги илмий тадқиқотлар натижалари" мавзусидаги матбуот анжуманидан.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
8.5K views12:49
Ochish/sharhlash
2021-02-19 15:44:40
Бугундан эътиборан, Тошкент халқаро аэропортида ўрнатилган Self Check-In киосклари хизматидан Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси йўловчилари ҳам фойдаланадиган бўлди.

Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзини ўзи рўйхатдан ўтказиш хизматларидан, аввал маълум қилинганидек, «Turkish Airlines» авиакомпанияси йўловчиларигина фойдаланарди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2.5K views12:44
Ochish/sharhlash
2021-02-19 15:14:01
Халқ депутатлари вилоят кенгаши якунлангач, Президент сафар дастурига мувофиқ ёшлар кутубхонасига ташриф буюриш керак эди. Давлат раҳбарининг кортежи бошқа томонга кетаётганига қараганда, навбатдаги манзил бошқача бўлади.
__

После завершения сессии кенгаша народных депутатов области, Президент, согласно программе поездки, должен был посетить молодежную библиотеку. Судя по всему, Президент поменял маршрут - его кортеж едет в другом направлении.

@maxsus_rakurs
4.6K views12:14
Ochish/sharhlash
2021-02-19 14:51:46
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар рўйхати

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
5.7K views11:51
Ochish/sharhlash
2021-02-19 14:33:46 Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 2,1 млрд долларга етказилган ва 70 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзтўқимачиликсаноати" уюушмаси матбуот котиби Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.


2017-2020 йилларда соҳада умумий қиймати 2,1 млрд. долларлик жами 255 та янги лойиҳа амалга оширилган. Бу ўз ўрнида маҳсулот экспорти қўшимча 913 миллион долларга ошишига ва 50 минга яқин янги иш ўрни яратилишига олиб келди.

Ҳозирда маҳсулот экспорти 2,1 млрд. долларга етказилиб, жами 70 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. 3,2 млрд. доллардан ортик хорижий инвестиция ўзлаштирилди ва 360 мингдан ортиқ ходим 7000 дан ортиқ корхонада фаолиятини давом эттирмоқда.

Маҳсулотлар кесимида қўшимча ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспорти 50,2 фоизни ташкил этди.

2020 йил ноябрь ойида Еврокомиссия GSP + преференциялар тизимини Ўзбекистондан Евроиттифок бозорига кириб келаётган маҳсулотларга татбиқ қилиниши бўйича аризани маъқуллади ва шу йил ушбу преференциялар тақдим этилиши кутилмокда.

Жорий йилда ҳудудларда фаолият юритаётган пахта толасини қайта ишловчи корхоналар томонидан ички ва ташқи бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда, 780 минг тонна ҳар хил рақамли ип калава ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари режалаштирилган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
6.2K viewsedited  11:33
Ochish/sharhlash
2021-02-19 14:26:28 Президент Фармони билан Шавкат Шокирджанович Абдуразаков Наманган вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
5.9K views11:26
Ochish/sharhlash