Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.14K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-13 14:50:10
Электр ва газ ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобидан қўйилади?

@r_kusherbayev
21.3K views11:50
Ochish/sharhlash
2024-05-13 14:01:40 Ўқитувчиларимиз кутаётган қарор лойиҳаси

Кўплаб ўқитувчи ва экспертларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқибди.

Муҳокамага қўйилган ушбу янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани эски лойиҳадан фарқли равишда бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун "B+" даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса "C" даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган.

Маълумот учун, эски лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан РАШ модели бўйича "А" ва "А+" даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса "С+" ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди.

Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади.

Киринг, кўринг ва ўз таклифларингизни билдиринг!

https://regulation.gov.uz/oz/d/98472
28.6K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-05-13 12:47:25
Чилонзор туманида “BYD” автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-(“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли "ўпкаси йўқ" ҳайдовчилар: ўзингиздан "бировни" ясаб олманг, қоидаларга ва инспекторнинг қонуний талабларига бўсунинг, х... қилманг!

@r_kusherbayev
26.2K views09:47
Ochish/sharhlash
2024-05-12 15:14:15
Шавкат Зулфиқор & Расул Кушербаев билан биргаликда бошлаган ҳайрли ишни тугатишда сиз ҳам шерик бўлинг Эҳсон қилиб бешта оиланинг уйига табассум олиб киринг Қуидаги карта рақамларига ўз ҳиссангизни қўшинг ва видеони тарқатишда фаол бўлинг

UZCARD: 5614682123489181
UZCARD: 5614681815496330
VISA: 4023060216235894
Россиядагилар учун
+998 94-434-88-86
HAMKORBANK
SHAVKATBEK ZULPUKAROV

АДМИН: +998 50-074-66-64


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
                            
Telegram | Instagram | Facebook
You Tube | | Tik Tok

        
33.5K views12:14
Ochish/sharhlash
2024-05-11 15:51:27 "Activist" қайтадими?

Подкастимизнинг бу галги меҳмони "Activist" лойиҳасининг асосчиси, жаоатчилик фаоли Хожиакбар Носиров бўлди.

Хожиакбар билан унинг фаолияти давомидаги таҳдидлар, "Activist" лойиҳасининг ёпилиши, суд жараёнлари ва келгусидаги режалар ҳақида сухбатлашдик.

Унинг ҳудудларни ривожлантириш, истеъмолчилик маданиятини оширишга оид фикрлари кўпчиликка қизиқ бўлади, деб ўйламайман.

Кўринг ва ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг:



12.9K viewsedited  12:51
Ochish/sharhlash
2024-05-11 09:40:58 Учинчи имконият

Кечаги йиғилишда январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаромиз қайтиб келгани, йил охиригача яна 250-300 минг нафари қайтиши прогноз қилинаётгани айтилди.

Худди шу каби жараёнлар янги даврда 2020 йил падемия даврида, кейин 2022 йил баҳорида уруш бошлангач кузатилган эди. Ўтган икки сафар ҳам вазият барқарорлашгач, меҳнат мигрантларимизнинг шимолга қараб йўл олиши яна давом этаверган эди. Гўёки шу билан муаммо ҳам сўрилиб кетгандек эди.

Бу сафар қандай бўлади. Меҳнат миграциясининг бир неча ўн йиллик концентрациялашган вектори узил-кесил ўзгарадими? Муаммо ўлароқ кўрилаётган ҳолат аслида бизга берилаётган навбатдаги имконият экани тушуниб етиладими?

Қайтган ва яна қайтадиган мигрантларимизнинг қанчасига Давлат раҳбари алоҳида урғу берган тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси имконли соғлом давлатларга йўл очилади? Визасиз режимни кенгайтириш ва осонлаштириш бўйича қандай режалар бор? Бизнинг шимолдан узоқроқ бўлишимизни самимий истовчи давлатлар бизга бу борада қандай ёрдам кўрсата олишади?

Давлат ишчи ўринлари ярата олмаслиги ва яратмаслиги кераклиги тушуниб етилдими? Асосий ишчи ўринларини яратаётган кичик бизнесга, эркин тадбиркорликка босимлар ортмайдими? (кўпчиликда шундай хавотирлар бор). Қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйилмайдими?
22.1K views06:40
Ochish/sharhlash
2024-05-11 07:44:00
Суд ҳужжатисиз норасмий тақиқ ва 15 суткалик инсон қадри

Икки нафар фуқаро томонидан калтакланиб, якунида ўзи айбдор бўлиб чиқаётган собиқ депутат, фаол Жахонгир Тўлаганов, Сергели тумани ИИБда тезкор вакиллар унга қўпол муомилада бўлишиб, 15 суткага қамаш билан тахдид қилишганини билдирмоқда.

Афсуски ИИБ ходимларининг аксар 15 суткалик ишларни суд нотариусдек тасдиқлаб бериши оқибатида айрим ИИБ ходимлари ўзларини "Фиръавн"дек ҳис қилишига олиб келмоқда.

Бу тўлиқ суд тизимининг айби. Агар улар ҳар бир ҳолатни ҳақиқий судъя каби текшириб, холис қарор қабул қилишганида инсон ҳуқуқлари бунақа ер бўлмасди.

Юқоридаги видеодан хулосалар:

Биринчи, ИИБга суд санкция бермаса-да, шахсга норасмий таъқиқ қўйиш ваколати берилган экан. Буни ИИВ изоҳлаши керак.

Иккинчи, Сергели тумани ИИБда фуқаронинг ўз ҳуқуқини талаб қилиши 15 сутка қамоққа кетиш билан баробар;

Учинчи, ИИБга чақирганда доим телефони бор адвокат билан бориш зарур. Айниқса, Сергели туман ИИБга;

Тўртинчи, инсон қадри...

@r_kusherbayev
26.2K views04:44
Ochish/sharhlash
2024-05-10 20:56:30
Комил Алламжонов телевидениеда катта ўзгаришлар бўлишига ишора қиляпти

Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказибди. Унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари ҳақида сўз борган.

Бундан ташқари, Алламжонов ҳозирда мавжуд муаммолар, жумладан, матбуот эркинлиги рейтингида рўй берган ўзгаришлар, унга таъсир қилувчи омилларни ҳам санаб ўтган. Шунга қарамай, давлат раҳбарининг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари қатъий эканини алоҳида таъкидлаган.

@r_kusherbayev
31.9K views17:56
Ochish/sharhlash
2024-05-10 13:42:02
Бу гал "йўл" муаммоси

Ижодкор, рассом Эркин Хушматовдан яна бир ижод намунаси.

Бу гал ўзимизгагина хос бўлган йўл муаммоси. Бошқа бирор мамлакатда йўлга бундай ёндошув бўлмаса керак.

@r_kusherbayev
40.6K views10:42
Ochish/sharhlash
2024-05-10 10:40:55 Кимдир Президентга инвестиция камайишининг асл сабабини айтиши керак

Очкўз ҳокимларнинг қилмишлари ҳали узоқ вақт Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрнига салбий таъсир қилишда давом этадиган кўринади.

Ҳокимларнинг ўз вақтида давлат манфаати ниқоби билан ўз яқинларига бегона шасхларнинг уй-жойларини буздириб, ўрнини бериб юбориши оқибатидаги зарарлар ҳамон қопланмай келинмоқда.

Масалан, мана бу ҳолатда Қарши шаҳар ҳокими Гулбахор Джураева исмли шахсга тегишли Қарши шаҳар, Хўжа Хаёл МФЙ, А.Темур кўчаси 26/2-уйни буздириб, ўрнини тадбиркорга бериб юборган.

Зўравон ҳокимнинг зулми билан уй-жойидан ажралган фуқаронинг оиласи ҳамон ҳам компенсациясиз, ҳам ерсиз сарсон-саргардон юрибди.

Афсуски бу каби мисоллар юзлаб ва балки минглаб топилади.

Биз бу ҳақида кўп ёздик ва гапирдик. Янги конституция қабул қилдик, бироқ мулк дахлсизлигига муносабат ўзгармади. Токи билимли ва қонунга итоаткор кадрлар келмагунча ўзгармаса ҳам керак.

Майли биз ҳозир асосий иккита фактга аҳамият қаратмоқчимиз:

Биринчиси, 2023 йилда Ўзбекистонга молиявий оқим 6,6 млрд долларни ташкил этган. Бунда, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими 2,2 млрд долларни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 16 фоизга қисқарган.

Иккинчиси, WJP "Қонун устуворлиги" бўйича халқаро  ташкилотнинг сўнгги маълумотларида "Ўзбекистон ҳукумати адолатли компенсацияни таъминлаш орқали қонун устуворлиги(мулк ҳуқуқини) таъминлаш" рейтингида 139 та мамлакат ичида ҳамон 138-ўринда турибди.

Бу мулкдорларнинг мулклари қонунга асосан бузилмагани ва ўз вақтида компенсация қоплаб берилмаётганини англатади.

Токи вазият шундай қоларкан, Ўзбекистон кутилганидек инвестицион жозибадорликка эришмайди.

Аҳир кимдир давлат раҳбарига инвестиция оқими пасайишининг асл сабаби ҳақида ҳақиқатни айтиши керак. Балки масъуллар ичида шундай мард инсон топилиб қолар.


@r_kusherbayev
39.4K viewsedited  07:40
Ochish/sharhlash