Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 106.77K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-05-18 17:44:33
Ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас!

Сенат томонидан Уй-жой кодексига, «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ҳамда Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
 
Қонунда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилган.
 
Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланмоқда.
 
Шаҳарсозлик кодексига сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштиришни таъқиқланиши белгиланган янги норма киритилмоқда.

@r_kusherbayev
26.6K views14:44
Ochish/sharhlash
2024-05-18 12:43:39 Сенат «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилди.

Қонун билан Солиқ кодексига фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар камайтирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизини ташкил этади.

@r_kusherbayev
28.2K viewsedited  09:43
Ochish/sharhlash
2024-05-18 11:06:26
Самарқандда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи расмий саммити бўлиб ўтади

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига роппа-роса 30 йил тўлди. Бу даврда ўзаро алоқалар йилдан-йилга ривожланиб, кўпгина соҳаларда ҳамкорлик олиб борилди ва бу жараён давом этмоқда. Бўлажак саммитда ҳам дўстона муносабатларнинг янги саҳифаси очилишига шубҳа йўқ. Хуллас, режалар катта!

@r_kusherbayev
28.0K views08:06
Ochish/sharhlash
2024-05-18 10:13:09
2024 йил 12-22 май кунлари UDEA ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун АҚШ, Вашингтонда бўлиб ўтувчи “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курсини ташкил этди.

Америка Университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк раҳбар ходимлари малакасини оширишга қаратилган ва ҳозирда АҚШ, Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширишмоқда:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.

Курсда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштироки ҳам кўзда тутилган.

Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Агробанк" АТБ, "Алоқабанк" АТБ, "Трастбанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда.

UDEA’нинг ушбу ташаббуси ЎзР миллий банк тизимини янги босқичга олиб чиқишдаги муҳим қадамдир. Бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштириб борилади.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз, бизнинг курсларимизга ҳужжат топширинг.

Батафсил:
udea.uz | Telegram | Instagram | +998788880800
27.2K views07:13
Ochish/sharhlash
2024-05-17 16:21:38
Тошкент вилоятида дарахт кесган фуқаро суд ҳукми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Фуқаро томонидан Ўртачирчиқ тумани, Машъал маҳалласи ҳудудидаги 5 та кўп йиллик шарқ чинори ноқонуний кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 247.180.000 сўмлик моддий зарар етказилган.

@r_kusherbayev
46.2K views13:21
Ochish/sharhlash
2024-05-17 15:53:17 Тиббиётчилар дарди: бизни маошимизни кейинги ойда қўшиб берармиш

Ассалому алайкум ўртоқ Кушербоев!

Биз Тошкент вилояти, Чиноз тумани тез тиббий ёрдам ходимлари сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдик.

Бизни ишхонамиз 2022 йил сўнгида Нурафшон шаҳрига Республика Тез тиббий ёрдам марказига бириктирилган.

Масофа узоқ. Бухгалтериямиз ҳам Нурафшон шаҳрида жойлашган.

Апрель ойи учун бериладиган маошларимиз баъзи сабабларга кўра 15 кунга кечикди. Лекин айрим ходимларимизга, жумладан менга ҳам ойлик маошим тушмади.

Апрель ойида аванс ҳам тушмаган. Бухгалтеримизга телефон қилсак жавоб бермайди. Бухгалтеримизни айтишига кўра, бизни маошимизни кейинги ойда қўшиб берармиш.

Кейинги ойгача кредитларимиз, комунал тўловлар нима бўлади? Илтимос бизга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Чиноз тез тиббий ёрдам ходимлари номидан тиббиёт ходими Фарход Мавлянов

@Kusherbayevga_murojaat
28.9K views12:53
Ochish/sharhlash
2024-05-17 13:00:00 "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Азимов Дилшод Суръатович лавозимидан озод этилди.

Сабаби номаълум.

@r_kusherbayev
30.7K views10:00
Ochish/sharhlash
2024-05-17 10:10:38
Халқ муаммолари Президент ва парламентга етиб бормаяптими?

Хотиралар қисқа. Шу боис масъулларга тўрт йил олдинги ушбу видеони яна бир бор эслатмоқчимиз. Балки улар эсдан чиқаргандир, аммо жамоатчилик унутмади, ҳамон кутаяпти.

Видеода давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ажойиб ғоя ва ташаббус ҳақида гап боради.

Афсуски халқ ва жамоатчилик фикрини эшитишга, халқ дардини Президентга етказишга ва коррупцияга қарши курашда ёрдам берадиган ушбу ташаббус ҳамон амалга ошмади. Бу борадаги Президент Фармони бажарилмаяпти.

Бунчалик очиқ ва ошкора тарзда Президент ташаббуси, Фармонини бажармаслик Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бўлса керак.

Бундан келиб чиқадики, демак халқ дардини бугун Президентга ҳам парламентга ҳам етказадиган кўприк йўқ.

Яна ўша савол: жамоатчилик палатасига нима бўлди, Президент фармони қачон бажарилади?

@r_kusherbayev
45.3K views07:10
Ochish/sharhlash
2024-05-16 19:29:40
Бугун Янгиҳаёт туманида Божхона қўмитаси томонидан ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири ўтказилди.

Расмийларга кўра, йўқ қилинаётган тамаки маҳсулотларидан 154 320 қутиси 2023 йилнинг август ойида Тошкент шахар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган ҳолатда ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган экан. Умумий қиймати 2 млрд. сўмлик контрабанда бу!

Албатта, айбдорлар тегишли жазосини олган (4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш), лекин қанийди шу билан масала хал бўлиб қолса! Булар олиб кираверишади, биз ёқаверамиз. Шуни кириб келмасидан тўхтатиб қолиш наҳотки қийин?! Охирги пайтларда контрабанда тамаки маҳсулотлари улуши ортгани кузатиляпти. Вақт борида тегишли идоралар буни ўз назоратига олишлари шарт.

@r_kusherbayev
68.7K views16:29
Ochish/sharhlash
2024-05-13 14:50:10
Электр ва газ ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобидан қўйилади?

@r_kusherbayev
21.3K views11:50
Ochish/sharhlash