Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.92K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-05-25 13:05:16
Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим 50 шахс ҳақида фильмлар ишлаш осон эмас!

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ўзбек киноижодкорларининг “Кино — келажакнинг нурли йўли” ижодий форуми ташкил этилибди. Унда 400 дан ортиқ кино санъати вакиллари иштирок этгани ҳам форумнинг қай даражада жиддий эканини англатади.

Форум давомида илк маротаба киноижодкорларга "Тирик тарих" номли катта лойиҳа ишониб топширилгани, унинг аҳамияти ҳақида гапирилибди. Ҳақиқатан Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим 50 шахс ҳақида фильмлар ишлаш осон эмас.

Бундан ташқари, форумда дубляж мактаби бўйича ишларни жадаллаштириш, “Ўзбекфильм” киноконцернида махсус костюмлар тикиш цехининг фаолиятини йўлга қўйиш, ижодкорларнинг гонорарларини рақобатбардош қилиш, тарихий бадиий-публицистик фильмларни кўпайтириш, фильм ижодий жамоасини танлаш тизимини яратиш каби таклифлар муҳокама қилинган.
33.4K views10:05
Ochish/sharhlash
2024-05-23 18:03:42
2024 йил 12-22 май кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун UDEA томонидан ташкил қилинган “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курси иштирокчиларига халқаро сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди

Америка Университети билан ҳамкорликдаги ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк топ менежерлари, жумладан, раҳбар ходимлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда иштирокчилар халқаро комплаенс қоидалари ва шу каби банк соҳасидаги энг муҳим билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.

Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширдилар:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорат ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.

Курсда Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, курсни мазмунан ва моҳиятан бойитиб беришди.

Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Agrobank" АТБ, "Aloqabank" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, "Ipak Yo'li Bank" АТБ, "Mikrokredit bank" АТБ, "Sanoat Qurilish Bank" АТБ, "Turonbank" АТБ ва "Xalq Banki" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этиб, курс якунида сертификатлар билан тақдирландилар.

UDEA'нинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон банк тизими, жумладан, комплаенс-назорат йўналишининг халқаро стандартларга ўтишидаги жуда муҳим қадамлардан биридир. Ва бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилади.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
+998788880800
https://udea.uz/courses/

Telegram Instagram Facebook  LinkedIn Реклама
12.3K views15:03
Ochish/sharhlash
2024-05-23 14:07:49
Шундай қилса ҳам бўларкан-да!

Афтидан ўзи ва яқинлари оддий халқ фойдаланадиган "тез ёрдам" хизматига эҳтиёжи йўқлар, "тез ёрдам"
бригадаларидаги врач штатларини қисқартирмоқчига ўхшайди.

Бу кетишда бора-бора "тез ёрдам" хизмати ҳам бутунлай ёпилса керак.

Нима ҳам дердик: бюджетдаги тақчилликни алоҳида гуруҳ ва олигархларга берилган имтиёзларни бекор қилиш орқали эмас, халқ фойдаланаётган хизматларни қисқартириш билан ечмоқчи бўлаётганларни калласига қойилимиз!

@r_kusherbayev
28.2K views11:07
Ochish/sharhlash
2024-05-23 11:43:07
Тошкентдаги Абдулла Қодирий кўчасидаги, «Анҳор Локомотив» боғи, «Рамада Ташкент» меҳмонхонаси ва бошқалар бўйлаб ўтувчи кўприк таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли жорий йилнинг 25 майигача, шу куни ҳам, транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.

Манба
26.2K views08:43
Ochish/sharhlash
2024-05-23 08:46:13
Ҳоким ўринбосари, “Ҳудудий электр тармоқлари” бўлим бошлиғи ва ИИБ ходимлари пора билан қўлга тушган.

Маълумот учун: Ўзбекистон жаҳон коррупция рейтингида 180 мамлакат ичида 121-ўринда турибди.

@r_kusherbayev
33.8K views05:46
Ochish/sharhlash
2024-05-22 16:27:09
Yandex Go долзарб масала - экологик тоза транспортга ўтишни қўллаб-қувватлайди. Иловада шу мақсадда "Электро" тарифи жорий этилди. Бу тариф танланганда, буюртмага фақат электромобиллар келади.

Компания бу сегментни ривожлантиришни ва ҳамкор автопаркларни электромобиллар сонини оширишга ундамоқда. Фойдаланувчиларга BYD, Dongfeng, Hongqi, Aion, Volkswagen каби замонавий электромобиллар таклиф этилади.

Шаҳарда электромобиллар сонининг фаол ортиб бораётгани вақт ўтиб бензин ёқилғили автомобиллар сонидан ошиб кетишидан далолат беради. Бу билан ҳаво сифати яхшиланиши ва йўллардаги шовқин камайиши кутилмоқда. Аҳолида эса экологик тоза транспортни танлаш одати шаклланади.

Манба
31.7K views13:27
Ochish/sharhlash
2024-05-22 15:07:46
Мактаб битирувчилари учун ажойиб совға ҳозирланмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Сўнгги қўнғироқ куни" муносабати билан гала-концерт ташкил этилишини маълум қилди. Ушбу унутилмас тадбир ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар ва дўстларни ўқув йили якунини нишонлаш учун жамлайди.

Концерт дастурида Равшан Собиров, Насиба Абдуллаева, Шохруҳхон, Улуғбек Раҳматуллаев, Зиёда ва «Болалар», «Сетора», «Саҳар», «Афруз» гуруҳлари қўшиқ куйлайди. Шунингдек, рақсли чиқишлар, дрон шоу, DJ-баттл ва ретро чиқишлар ўрин олган.

Гала концерт 25 май, Халқлар дўстлиги майдонида бўлиб ўтади. Тадбир 19:00да бошланади.

Концертга кириш бепул.
37.3K viewsedited  12:07
Ochish/sharhlash
2024-05-22 15:01:35 Судлов тарихида “мирободча шармандалик”... “Адолатли ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади”, деган эди Августин Аврелий. Афсуски, бизда шунга қараб кетяпти чоғимда. Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг шу йил 17…
31.2K viewsedited  12:01
Ochish/sharhlash
2024-05-22 09:03:12 «Ҳаж» фақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади

Билиб қўйинг: Ўзбекистон фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди!

Шунингдек, Саудия Арабистони томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, чет эл фуқаролари учун «Ҳаж» зиёратини адо этишнинг асосий шарти – «ҳаж» визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар – «умра», «туризм», «бизнес» ва бошқалар билан «Ҳаж» зиёратига бориш тақиқланади.

Тартибни бузган хорижлик Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 50 минг саудия риёли миқдорида жаримага тортилади.
41.8K views06:03
Ochish/sharhlash
2024-05-21 21:43:22 Судлов тарихида “мирободча шармандалик”...

“Адолатли ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади”, деган эди Августин Аврелий. Афсуски, бизда шунга қараб кетяпти чоғимда.

Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг шу йил 17 май кунги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид қарори қўлимга тушди. Қарорга кўра, фуқаро Умид Рустамов шу йилнинг 16 апрелида ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай майда безорилик содир этиб, 15 суткага қамалган.

Судья Хожамқулованинг таъкидича, бу ҳодиса Тошкент шаҳар Миробод тумани Саид Барака кўчасида содир бўлган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишда тўпланган материаллар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва баённомалар билан тўла ўз исботини топган.

Ҳолбуки, Умид Рустамов шу йилнинг 20 мартидан 25 апрелигача оиласи билан Россия Федерациясида эди. Яъни, судья хоним уни безорилик содир этганликда айблаган кунларда у мамлакатимиздан 5 минг чақирим узоқда эди. Бу қарорни аппеляция суди ҳам кучда қолдирди, адвокати билан учраштиришмаяпти.

Аслида эса “Аёл такси” деб номланган ширкат ходимлари устидан бошланган ов бу. Ички ишлар органларида ширкат ходимлари фаолиятига оид қандайдир тезкор маълумотлар бор, тезкор маълумотларни текшириб, ходимларни гумондорга айлантириш учун вақт керак. Бир амаллаб 15 суткага тиқиб олишса, қолганини давом эттириш мумкин. “Бўйсунмади” деган навбатчи айблов билан маъмурий иш судга олиб чиқилади, суд қамоқни қонунлаштириб беради, тамом.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бу каби амалиёти янгилик эмас. Ҳозирги кунда ҳатто бу қонунбузарлик ҳам бўлмай қолди, аммо судлар ишни “қонунлаштириётганида” ҳужжатларни бир текшириб қўйишса, олаётган маошлари ҳалол бўлармиди?

Менимча, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар Олий Кенгаши сингари мўътaбар идораларда бу каби қовунларга изоҳ бераверишга бет ҳам қолмади. Начора, Аврелий ака ҳақ, бундай сохтакорликларни содир этаётганлар қароқчи бўлмай ким?..

Абдурахмон Ташанов

Манба
40.0K views18:43
Ochish/sharhlash