Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.92K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-30 07:52:46 Хушхабар ТКТ ва ТESOL ҳам рўйхатда бор: педагогларга устама белгилашда қўлланадиган чет тили сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Қўшма қарорининг 3-бобида педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Кўпчилик педагогларнинг таклифлари инобатга олиниб, рўйхатга ТКТ ва ТЕSOL сертификатлари ҳам киритилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглардан TKT, TESOL, TEFL, TESL сертификатлари Common European Framework of Reference (CEFR) тизимининг B2 сертификати билан биргаликда қабул қилинади ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглари учун устама тўланади.

Барча TESOL, TEFL, TESL сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур.

Қарор иловасининг 3-боби икки ойдан кейин кучга киради.

@r_kusherbayev
39.3K views04:52
Ochish/sharhlash
2024-05-30 07:09:02 Яхши янгилик: Ўзбекистон 2 йил ичида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади!

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг билдиришича, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг 2026 йил Камерунда бўлиб ўтадиган саммитига қадар ташкилотга аъзолик жараёнини якунига етказмоқчи.

Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизимини мувофиқлаштириб турувчи нуфузли халқаро тузилма ҳисобланади. Дунё савдосининг 95 фоизи унга аъзо 164 та мамлакат ҳиссасига тўғри келади.

Ташкилотнинг асосий вазифаси – эркин ва шаффоф савдо муносабатларини тартибга солиш ва аъзо мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва инсонлар турмушини яхшилаш ҳисобланади.

@r_kusherbayev
35.6K views04:09
Ochish/sharhlash
2024-05-29 22:21:09 Расмий муносабат

23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум (Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" билан судланган) ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган.

Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан
жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Бош прокуратура

@r_kusherbayev
35.9K views19:21
Ochish/sharhlash
2024-05-29 18:10:17
UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди

Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда.

Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар.

Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар

Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
+998788880800
https://udea.uz/courses/

Telegram Instagram
Facebook  LinkedIn
Реклама
37.0K views15:10
Ochish/sharhlash
2024-05-29 16:08:27 Поп қамоқхонасида маҳкум жонига қасд қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича "Эзгулик" жамияти раиси Абдурахмон Ташановнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг 23 май куни ИИВнинг ЖИЭД тизимидаги 6-сонли қамоқхона (Наманган вилояти Поп тумани)да 24 яшар маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилган.

Шаҳзоднинг онаси Юлдуз Болтаева ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлаган.

Онаизор кимки Шаҳзодга нисбатан зўровонлик қилган бўлса, жазога тортилишини талаб қилмоқда.

@r_kusherbayev
36.5K views13:08
Ochish/sharhlash
2024-05-29 11:44:24 Зоминдаги ушбу ҳолатдан сўнг суд қарорлари ҳокимият учун сариқ чақага ҳам арзимайдиган қоғоз эканига амин бўлиш мумкин.

Агар суд фуқаронинг бўйнига шундай қарздорлик қўйганида МИБ аллақачон фуқародан ундириб қолган, камига жарима ҳам қўллаган бўларди.

Бу аҳволда мамлакатда тадбиркорлик ривожланиши, адолатли ва қонун устувор жамият қурилишига ишонч қоладими?

@r_kusherbayev
36.1K viewsedited  08:44
Ochish/sharhlash
2024-05-29 11:20:20 Hokimiyat "snos" pulini 50 foizini ol, bo‘lmasa katta ko‘cha demoqda Zomin

Men Berdimuhammadman, zominlik Xorunova Gulnora opani òĝli.

Yaqinda hokimiyat snos qilingan mulkimizni 40 foizini ol deyishdi. Yòq deganimizdan sòng ohiri 50 foizini bera olamiz, boshqa berolmaymiz, yòq desang mana shunday yillab chòzib yuraveramiz deyishdi.

May oyida hokimiyat snosga deb 500 mln so‘m ajratibdi, lekin yana bizdan keyingi chiqqanlarga tòlab berishmoqchi.

Dadam rahmatli yurak hurujidan òtib ketdilar. Hokimiyatni 2 yildan beri tòlab beramiz, deb berilgan javob xatlari 100dan oshib ketgan. Tovon to‘lamasa nega mulkimizni buzadi bular?

Rasul aka sizdan boshqalar Zomin bòlgani uchun bizni muammoni chiqarib berishgayam qórqishyapti choĝi. Chunki Prezidentimiz tuĝilgan joy.

Prezidentimiz har yili keladigan joyda sud qarorlarini bir tiyinga ilinmasligi, qòrqmasdan fuqorolarga taxdid qilib, qayerga borsang bor, deyishsa qolgan joylarda ahvol qanday?

Audioda Anvarov Sardor bilan bòlgan suhbat.

@Kusherbayevga_murojaat
34.6K views08:20
Ochish/sharhlash
2024-05-29 09:32:34 Таиланд 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Улар қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

Манба
38.5K views06:32
Ochish/sharhlash
2024-05-27 20:39:12 Келгуси ўқув йилидан бошлаб мактаб ҳужжатлари тўлиқ электрон шаклда юритилади

Мактаб таълимини ортиқча қоғозбозликдан ҳоли этиш ва бошқарув жараёнларини шаффофлаштириш мақсадида келгуси ўқув йилидан ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилади.

Хусусан, электрон баҳолар табели «emaktab.uz» платформасида автоматик тарзда шаклланади ва ота-оналар учун тизимдан юклаб олиш имконияти яратилади.

Натижада табелдаги бахоларни ўзгартириш ва сохталаштиришнинг олди олинади.

@r_kusherbayev
14.3K views17:39
Ochish/sharhlash
2024-05-27 17:12:50 2024 йил 1 июндан 1 августгача «метан» газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланди

2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинган.

Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланди.

@r_kusherbayev
27.1K views14:12
Ochish/sharhlash