Get Mystery Box with random crypto!

YANGI QIZILTEPA

Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA Y
Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA
Kanal manzili: @qiziltepa_hokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.09K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy kanal https://t.me/qiziltepa_hokimligi
Facebook https://www.facebook.com/qiziltepa.tumani.hokimligi
Instagram https://www.instagram.com/yangi_qiziltepa
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCzPRMwfxln1spi62JKluF3A
Sayt: qiziltepa.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 166

2022-09-24 06:30:44
Нима учун тиззалар ёмғир пайтида оғрийди?


Бўғимларнинг тоғай тўқимаси синовиал суюқлик ҳосил қилади, бу эса бўғимдаги суякларнинг ишқаланишида муҳим аҳамиятга эга.

Атмосфера босими кўтарилганда қон томирлари қон босимини ошириш учун тораяди. Шу сабабли синовиал суюқлик ишлаб чиқариш камаяди. Унинг етишмаслигидан бўғимларда оғриқ пайдо бўлади.
3.4K views03:30
Ochish/sharhlash
2022-09-24 05:55:16
Бугунги бокс оқшоми "Меридиан"дан "Марказий" стадионга кўчирилди

Бугун Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Тўдакўл соҳилидаги "Меридиан" дам олиш масканида ўтказилиши белгиланган профессионал бокс кечаси манзили ўзгарди.

Об-ҳаво шароити ҳамда кўплаб бокс мухлисларининг фикр ва таклифларини инобатга олган ҳолда бугунги профессионал бокс кечаси "Меридиан"дан Қизилтепа тумани марказидаги "Марказий" стадионга кўчирилди.

Навоий вилояти ҳамда Қизилтепа тумани ҳокими соврини учун ташкил этилаётган профессионал бокс оқшоми соат 18.00да "Марказий" стадионида бошланади.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Обуна бўлинг
Телеграм
3.2K views02:55
Ochish/sharhlash
2022-09-24 05:00:37 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фойдаланилмаётган объектларга нисбатан оширилган солиқлар натижасида ҳосил бўлган қарзлар ҳисобдан чиқарилди

“Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–218-сон, 09.09.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:

мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ келгуси тўловлар ҳисобига мулкдорларга қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд ерга мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинган
4.2K views02:00
Ochish/sharhlash
2022-09-23 20:00:33
ШОШИЛИНЧ ХАБАР!

Кўплаб тумандошларимизнинг фикр ва таклифларини инобатга олган ҳолда эртага Тўдакўл соҳилидаги "Меридиан" дам олиш масканида ўтказилиши режалаштирилган "Профессионал бокс кечаси" туман марказидаги Марказий ўйингоҳга кўчирилди.

Бокс кечаси соат 18.00 да бошланади.
6.5K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-09-23 19:30:39
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун "Профессионал бокс кечаси" олдидан боксчилар тарозига чиқиб, "Face to face" ("Юзма-юз") тадбирларидан сўнг журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ҳам ўтказилди.

Матбуот анжуманида ташкилотчилар ушбу бокс кечаси қандай ўтиши, кимлар ўртасида жанглар бўлиши бўйича маълумот беришди.

Шунингдек, матбуот анжуманида эртага профессионал боксдаги дебютини ўтказадиган боксчилар ҳам бокс кечасидан кутаётган воқеаларини сўзлаб беришди.

#матбуот_анжумани
5.3K views16:30
Ochish/sharhlash
2022-09-11 14:02:30
50 СЎМ ҲАМ КАМ БЕРМАЙСИЗЛАР

Туман ҳокими У. Файзиев бугун Ўртачўлда эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ташриф жараёнида ҳоким Ўртачўлдаги ҳар бир ҳудудга бориб, фермерлар билан ҳам учрашди. Учрашувларда пахта йиғим-терими жараёнини янада уюшқоқлик билан бажариш, теримчилар учун тушлик тайёрлаш ва доимий равишда қайнатилган сув билан таъминлаш бўйича қатъий топшириқ берилди.

Шунингдек, ҳоким теримчиларнинг ҳақига хиёнат қилмасликни алоҳида таъкидлаб, "Теримчиларга терган ҳар бир килограмм пахта учун 1500 сўмдан пул беришларингиз лозимлигини яна бир бор эслатмоқчиман. 1500 сўмдан 50 сўм ҳам кам бермайсизлар!" — деди У. Файзиев.

Шунингдек, учрашув давомида ғалла экишга тайёргарлик кўриш, экиш ишларини тезлаштириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
2.2K views11:02
Ochish/sharhlash
2022-09-11 13:06:26
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ ЯКШАНБАНИ ПАХТА ТЕРИМИГА БАҒИШЛАДИ

Қизилтепа тумани ҳокими У. Файзиев бугунги якшанбанинг эрта тонгидан Ўртачўл томон йўл олди. Айни пайтда пахта йиғиш-терим ишлари юқори суръатларда давом этаётган ушбу ҳудудда ташриф жараёнида туман ҳокими "Хазина-2000" фермер хўжалиги далаларида бўлиб, пахта теримида иштирок этаётган теримчилар билан кўришди. Улар билан суҳбатлашиб, меҳнатларига раҳмат айтди ҳамда бир гуруҳ теримчиларга эсдалик совғаларини топширди.

Ташриф жараёнида ушбу фермер хўжалиги томонидан такрорий экин сифатида етиштирилаётган соя ва кунжутнинг ҳам ҳолати кўздан кечирилди.
2.9K views10:06
Ochish/sharhlash
2022-09-11 08:17:53
#live

Айни пайтда туман ҳокими У. Файзиев Ўртачўл ҳудудидаги пахта етиштирилган далаларда теримчилар билан учрашмоқда.
4.8K views05:17
Ochish/sharhlash
2022-09-07 21:08:29
"Нафосат" маданият марказида фермерлар ва маҳалла бешлиги билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда туман ҳокими У. Файзиев, вилоят прокурори Б. Ахмедов, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А. Маҳмудалиев, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Ш. Набиев бошланган пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, ҳосилни нес-нобудсиз териб олиш, ишсиз аҳолини пахта терими орқали даромадини ошириш бўиича сўзга чиқишди.

Шунингдек, пахта топшириш режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарган "Валиобод" фермер хўжалиги раҳбари Р. Валиевага миннатдорчилик билдирилиб, совға топширилди.
1.4K views18:08
Ochish/sharhlash
2022-09-07 19:16:46
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оқила аёллар" ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 437-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимлиги мажлислар залида учрашув ўтказилди.

Ҳаракат таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар ичидан очиқ овоз бериш йули билан ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчиси этиб Каримова Машҳура Салимовна сайланди.
3.9K views16:16
Ochish/sharhlash