Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги бокс оқшоми 'Меридиан'дан 'Марказий' стадионга кўчирил | YANGI QIZILTEPA

Бугунги бокс оқшоми "Меридиан"дан "Марказий" стадионга кўчирилди

Бугун Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Тўдакўл соҳилидаги "Меридиан" дам олиш масканида ўтказилиши белгиланган профессионал бокс кечаси манзили ўзгарди.

Об-ҳаво шароити ҳамда кўплаб бокс мухлисларининг фикр ва таклифларини инобатга олган ҳолда бугунги профессионал бокс кечаси "Меридиан"дан Қизилтепа тумани марказидаги "Марказий" стадионга кўчирилди.

Навоий вилояти ҳамда Қизилтепа тумани ҳокими соврини учун ташкил этилаётган профессионал бокс оқшоми соат 18.00да "Марказий" стадионида бошланади.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Обуна бўлинг
Телеграм