Get Mystery Box with random crypto!

50 СЎМ ҲАМ КАМ БЕРМАЙСИЗЛАР Туман ҳокими У. Файзиев бугун Ўрт | YANGI QIZILTEPA

50 СЎМ ҲАМ КАМ БЕРМАЙСИЗЛАР

Туман ҳокими У. Файзиев бугун Ўртачўлда эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ташриф жараёнида ҳоким Ўртачўлдаги ҳар бир ҳудудга бориб, фермерлар билан ҳам учрашди. Учрашувларда пахта йиғим-терими жараёнини янада уюшқоқлик билан бажариш, теримчилар учун тушлик тайёрлаш ва доимий равишда қайнатилган сув билан таъминлаш бўйича қатъий топшириқ берилди.

Шунингдек, ҳоким теримчиларнинг ҳақига хиёнат қилмасликни алоҳида таъкидлаб, "Теримчиларга терган ҳар бир килограмм пахта учун 1500 сўмдан пул беришларингиз лозимлигини яна бир бор эслатмоқчиман. 1500 сўмдан 50 сўм ҳам кам бермайсизлар!" — деди У. Файзиев.

Шунингдек, учрашув давомида ғалла экишга тайёргарлик кўриш, экиш ишларини тезлаштириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.