Get Mystery Box with random crypto!

YANGI QIZILTEPA

Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA Y
Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA
Kanal manzili: @qiziltepa_hokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.49K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy kanal https://t.me/qiziltepa_hokimligi
Facebook https://www.facebook.com/qiziltepa.tumani.hokimligi
Instagram https://www.instagram.com/yangi_qiziltepa
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCzPRMwfxln1spi62JKluF3A
Sayt: qiziltepa.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 163

2022-09-26 06:00:43
Қадрли давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари!

Барчангизни 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Жонажон юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни асраш каби хайрли ва машаққатли ишларингизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман!

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту саодат, Ватанимиз осойишталиги ва тинчлиги йўлидаги шарафли хизматингизда омадлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

У. ФАЙЗИЕВ, туман ҳокими
4.7K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:00:50
Бўйин остеохондрозида нима ёрдам беради?


Бўйин суягининг узоқ вақт бир хил кўринишда туриб қолиши, бўйин-умуртқа суягига зўриқиш беради ва бу соҳада оғриқ қўзғалади. Баъзан шиш юзага келиши ҳам мумкин. Бўйин остеохондрозининг даражасидан келиб чиқиб, дори воситалари ҳамда уқалаш усуллари, даволаш гимнастикаси тавсия қилиниши мумкин.

Бундай ҳолатда ётоқ каравоти матрасининг юмшоқ бўлмаслигига эътибор бериш зарур. Имкон қадар, ортопедик матрас ва ёстиқлардан фойдаланиш керак. Бўйиннинг орқа қисмига болиш қўйиб ухлаш маслаҳат берилади.

Сузиш билан шуғулланиш, орқамача сузиш, айниқса, яхши натижа беради. Эрталаблари жисмоний машқларни бажариш, турникка тортилиш ва бўйин машқларини ҳам канда қилмаслик тавсия этилади.
4.3K views02:00
Ochish/sharhlash
2022-09-25 15:17:02
Туман ҳокимлиги жамоаси ушбу кечани ташкиллаштиришда, уни ўтказишда, томоша қилишда, ОАВларда ёритишда фаоллик кўрсатган, ҳамкорлик қилган барчага ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради.
2.0K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-09-25 15:00:40
Умуман олганда 24 сентябрь куни ҳам Қизилтепа тумани тарихига кирадиган бўлди. Илк бор профессионал кечаси ўтказилиши билан бирга, шу куни тарихда илк бор “Спорт” телеканалида Қизилтепадан 3 соатдан ортиқ жонли эфир узатилди.
2.2K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-09-25 14:40:11
Барча жанглар якунланган туман Маданият бўлими ходимлари томонидан халқимизнинг севимли қўшиқлари куйланди.

Шундан сўнг кеча иштирокчиларини тақдирлаш маросими бошланди. Бу кечада ҳеч ким ютқазмади. Унинг ўтказилганининг ўзи барча учун катта ғалаба бўлди. Боксчиларга пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, кеча ташкилотчилигида улкан ҳисса қўшганларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.
2.2K views11:40
Ochish/sharhlash
2022-09-25 14:20:13
Кечанинг марказий жанги энг охирида ўтказилиб, суперярим ўрта вазн (69,8 кг) тоифасида бўлди ва реванш мақомида эди. Олти раундли ушбу жангда самарқандлик Жамшид Каримов (9-0-6) анча тажрибали ҳисобланган пойтахтлик Баҳром Фаёзов (22-20-0)га қарши рингга кўтарилди ва жанг ғолиби бўлди.
2.2K views11:20
Ochish/sharhlash
2022-09-25 06:00:34
Аспириннинг фойдали ва зарарли хусусиятлари ҳақида биласизми?


Фойдали хусусиятлари:

Оғриқ қолдириб, иситмани туширади
Инфаркт, инсульт хавфини камайтиради
Қон суюлтирувчи восита
Тромб ҳосил бўлиш хавфини камайтиради
Қон босимини меъёрлаштиради.

Зарарли хусусиятлари:

Дорини узоқ вақт қўллаш геморрагик инсультга олиб келиши мумкин.
Назоратсиз истеъмол қилиш қон томирлар ёрилишига сабаб бўлиши мумкин.
Ошқозон-ичак яраси ҳамда эрозияни юзага келтириши мумкин.
Ҳомиладор аёлларга ва 12 ёшга кирмаган болаларга бериш мумкин эмас.
Саратон ҳужайралари кўпайиш хавфини оширади.

Меъёрида қўлламаслик ушбу салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Меъёрида қўлланса, аспирин мўъжизанинг ўзидир!
2.5K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-09-25 05:01:16
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?

Адлия вазирлиги муҳим саволларга тушунтириш беради

https://bit.ly/3RRNctO

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot

Teletype
Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?
Бугунги кунда блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва инфлюэнсерлар фаолияти жамиятимиз ахборот майдонида катта аҳамиятга эга. Улар...
2.8K views02:01
Ochish/sharhlash
2022-09-24 20:42:37
#live

Кечанинг сўнгги жанги ғолиби Ж. Каримов бўлди.
2.3K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2022-09-24 20:41:03
#live
2.3K views17:41
Ochish/sharhlash