Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.86K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 87

2023-01-19 12:05:45
#Муҳим

"Метан" газ шохобчалари қачон ишга тушади?

"Ўзтрансгаз" автомобилларга газ қуйиш шохобчалари тўлиқ ишга тушиши ҳақида баёнот берди.

Таъкидланганидек, айни пайтда ҳар бир вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, айрим АГТКШлар куннинг маълум вақтида 1 соатдан 3 соатгача оралиқда уй-жой мулкдорлари ширкатлари, электр таъминоти корхоналари, ободонлаштириш бошқармалари, аҳолига пропан тўлдирилган газ балонлар етказиб берувчи ташкилотларнинг автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатмоқда.

Об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қулай шароит пайдо бўлгач, Республикадаги барча АГТКШлар одатдаги иш тартибида ишлай бошлашини маълум қиламиз.

@PARKENT_TONGI
2.1K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-01-19 09:01:17
#Долзарб

"Док-1 Макс" сиропидан вафот этган болаларнинг яқинларига компенсация тўлаб бериладими?

Халқаро пресс-клуб сессиясида "Газета.уз" мухбири Соғлиқ сақлаш вазирлиги расмийларидан "Док-1 Макс" дори воситаларидан вафот этган болаларнинг оила аъзоларига компенсация тўлаш масаласида изоҳ сўради.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханованинг маълум қилишича, айни пайтда ҳар бир ўлим ҳолати ўрганилмоқда.

Эльмира Баситханова "ҳар бири тўғрисида текширувлар олиб бориляпти, бу исботланса, кейин ҳеч қандай эътирозсиз барча компенсация маблағи тўланади", дея жавоб берди.

@PARKENT_TONGI
3.2K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-01-19 07:56:30
#Билдириш

"Чинор" ва "Шампан" маҳалла раислари сўровномадан расман четлаштирилди

Паркент туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Роҳатали Тожибоев қуйидагиларни маълум қилади.

Туманимиз маҳалла раисларининг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган сўровномада сохта овоз йиғишга уриниш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, "Чинор" ва "Шампан" маҳалла раисларига овоз беришда сохталикка йўл қўйилди.

Шу боис, "Чинор" ва "Шампан" раисларига берилган овоз бекор қилиниб, улар сўровномадан расман четлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, маҳалла раислари ўртасидаги сўровнома бугун, 19 январь соат 14:00 га қадар давом этади.

@PARKENT_TONGI
4.7K viewsedited  04:56
Ochish/sharhlash
2023-01-19 07:00:19
#Қутлов

Бугун, туманимизнинг фахри, атоқли адиб Хайриддин Султоновнинг туғилган куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер, таниқли адиб Хайриддин Султонов 1956 йил 19 январда Паркент туманида туғилган.

Ўзига хос бетакрор бадиий услуб ва зарофатли тилга эга адибнинг "Қуёш барчага баробар", "Онамнинг юрти", "Бобурнинг тушлари", "Уч юз олтмиш тўрт кун", "Йўқчилик ва тўқчилик", "Саодат соҳили", "Бобурийнома", "Ҳақиқат жамоли", "Одамлардан тинглаб ҳикоя" каби ўндан ортиқ китоблари, "Тушларимда кўриб йиғлайман", "Ёлғиз ёдгорим", "Чангак (Ё, Жамшид!)", "Мозийдан бир саҳифа" каби сценарийлари асосида сувратга олинган бадиий филмьлар халқимиз қалбидан чуқур жой олган.

Халқимизнинг севимли ёзувчисининг туғилган куни туманимиз аҳолисига, барча адабиёт ва санъат мухлисларига муборак бўлсин!


@PARKENT_TONGI
3.8K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-01-19 06:00:35
#Кун_кайфияти

Чавандозга қойил қолиш керак!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин.

@PARKENT_TONGI
6.4K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-01-19 05:00:40 ​​#Руҳият

Бахтли бўлишни истайсизми?

Унда қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг:

Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг!

Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг!

Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг!

Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг!

Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг!

Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукур қилинг!

Ҳар бир нарсани Аллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг!

Инсонлардан ҳеч нарса кутманг!

Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг!

Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг!

Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг!

@PARKENT_TONGI
4.1K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-01-19 04:01:15
#Тилак

Хайрли кун!


Ёмонликлардан омонда, яна бир янги кунга саломат етганимизнинг ўзи катта бахт эмасми?!

Янги кун остонасида атрофингизга бир назар солинг!

Чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан аълороқ бўлсин!

@PARKENT_TONGI
151 views01:01
Ochish/sharhlash
2023-01-18 19:38:58 ​#Ҳоким_минбари

“Тезкор штаб”  – доимий назоратимда!”Шоҳрух Шоаҳмедов

Кунларнинг совуб кетиши билан боғлиқ вазиятлар ҳақида бизга келиб тушаётган саволлар юзасидан Шоҳрух Шоаҳмедовдан интервью олдик. Ҳоким саволларимизга жавоб берар экан, қуйидагиларга аниқлик киритди.

–  Ҳаво ҳароратини кескин тушиб кетиши ортидан келиб чиқадиган вазиятни олдиндан тўғри баҳолаб зарур чораларни амалга оширдик, – дейди ҳоким бизга. – Шу боис, туман ИИБда “Тезкор штаб” фаолиятини йўлга қўйдик ва у доимий назоратимда турибди.

Гапни очиғини айтганда, қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрдик. Масалан, 2021 йилда ишни бошлаб, 2022 йил кузда Юқори Чирчиқдаги Ўзбекистон газ тақсимлаш шахобчасидан Паркент туманига табиий газни узатиш учун алоҳида 325 диаметрли қувур тортиб келдик.

Агар бу масалада эътиборсизлик қилганимизда бугун газнинг вақтинчалик учиш ҳолати 400-500 хонадонда эмас, 10 мингдан ортиқ хонадонда содир бўлаётган бўлар эди.

Электр таъминотини яхшилаб бориш мақсадида ҳам аввалдан керакли ишларни бажардик. Жойларда эскирган симларни алмаштириб, кўплаб трансформаторларни таъмирлаб, янгиларини ўрнатдик.

Айни кундаги барча авария ҳолатлари тузилган авария гуруҳлари томонидан ўз вақтида бартараф этиб борилмоқда.

Натижада, бошқа шаҳар ва туманлардан фарқли ўлароқ электр таъминотидаги узилишлар 1-5 суткалаб давом этмаяпти.

Умуман олганда, кўмир, газ балонлар ўз вақтида етказиш тизимини йўлга қўйганимиз, қўшимча кўмир заҳирасини ҳам яратганмиз.

Яна бир муҳим гап! Шу кунларда ўтказилаётган эҳсон ошлари, уйларга тарқатилган озиқ-овқат ва моддий ёрдамга сарфланаётган маблағлар бюджет ҳисобидан олинмаган. Барчаси эзгулик йўлида амалга оширилмоқда.

Ногиронлар, боқувчисини йўқотган, қарияларга эса давлат томонидан белгиланган нафақалар тўловини ҳам ўз вақтида етказилиши шахсан назоратимда турибди.

Фурсатдан фойдаланиб, саховат ишларида қатнашаётган қўли очиқ инсонлар, сектор раҳбарлари, шунингдек, туман прокуратураси, ички ишлар, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, фавқулодда вазиятлар, мудофаа бўлимлари ҳамда солиқ инспекцияси, "Паркенттумангаз" газ таъминоти, электр тармоқлари корхонаси, туман йўллардан фойдаланиш УК, "Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими ва бошқа коммунал хизмати ташкилотлари жавобгарлик ва масъулият билан куну тун фаолият кўрсатиб тургани учун уларга чин дилимдан раҳмат айтаман!

Энг асосийси, синовли кунларда бизни қўллаб-қувватлаб, дуо қилиб турган туманимизнинг оқкўнгил аҳолисига ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Ишонтириб айтаманки, туманимизда бу йил ўтган йилгидан кўпроқ улкан ишлар амалга оширилади.

@PARKENT_TONGI
3.9K views16:38
Ochish/sharhlash
2023-01-18 12:38:12
#Инсон_қадри

Ҳоким 400 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди

Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов маҳаллаларимизда ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга рўзғорда зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларидан етказиш вазифасини берди.

Ҳоким ажратган озиқ-овқат маҳсулотларини туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Роҳатали Тожибоев ҳамда маҳаллаларимизнинг раислари ўз эгаларига топширди.

@PARKENT_TONGI
6.6K views09:38
Ochish/sharhlash
2023-01-18 11:56:23
#Туризм

Туманимизда меҳмон уйлари сони 70 тага етди

Ҳозирда туманимизда 70 га яқин меҳмон уйи фаолият кўрсатмоқда.

Хусусан, Сўқоқ қишлоғидаги "Чашма" маҳалласини "этномаҳалла"га айлантириш учун савдо расталарини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Сўқоқнинг марказий кўчасидан 5 километр узунликдаги масофани "гастрономик кўча"га айлантириш бошланган.

Бундан ташқари, ер юзида иккита бўлган Паркентдаги денгиз сатҳидан 1 минг 142 метр баландликда қурилган катта қуёш электр станцияси туристик марказга айлантирилмоқда.

@PARKENT_TONGI
5.0K views08:56
Ochish/sharhlash