2023-02-01 18:11:58
#Муҳим
Диққат қилинг, иш таклиф қила оладиган корхоналар эълонларини жойлаштириб боряпмиз!Ишга жойлашишда қуйидагиларга эътибор беришингизни сўраймиз:1. Корхоналар таваккалчилик асосида иш юритади. Ундаги молиявий қийинчиликлар бўлиши ва ойлик иш ҳақи ишланган давр учун ўз вақтида тўланмай қолиниши ҳар қандай корхонада бор. Шу боис, бундай ҳолатлар кузатилса, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишингиз мумкин.
2. Корхона фаолияти турли сабабларга кўра тўхтаб қолса ва иш берувчи томонидан огоҳлантирилган ҳолда меҳнат шартнома бекор қилиниши мумкин.
3. Ходим томонидан ўз вазифалари ўз вақтида бажарилмаса ёки сифатсиз бажарилса, меҳнат интизомини ҳамда жамоадаги муҳитни бузса, унга нисбатан иш ҳақи тўлиқ ёки қисман тўланмаслиги ёҳуд меҳнат шартнома бекор бўлиши мумкин.
4. Кўрсатилган ойликлар мавжуд. Бироқ ишчининг кўникма даражасига қараб тўланади. Ўз ўзидан кўникмаси, билими, маҳорати, иштиёқи йўқ ходимларга энг юқори ойлик тўланмайди. Фуқаро қайси корхонада ишлашидан қатъий назар босқичма босқич билим ва кўникма маҳоратига қараб иш ҳақлари оширилиб, рағбатлантириб борилади.
5. Туманимизда айниқса, текстиль корхоналари орасида кун сари рақобат ошиб бормоқда ва ҳеч кайси корхона ўз ходимини йўқотгиси келмайди.
6. Айрим инсонларда оддий хасад туйғуси бор ва бу қўлидан иш келмаган, тумандаги иқтисодий ривожланишни тан олгиси хоҳламаган айрим шахслар, шахсий манфаатлари амалга ошмай қолган инсонлар, ҳокимлик органларидан қонуний ёки ноқонуний талаблари қондирилмаган одамлар ҳам йўқ эмас.
Шулардан келиб чиқиб, “фалончининг корхонасига иш сўраб борманглар”, “иш ҳақини вақтида тўламаяпти”, “унча ойлик тўламайди, қўшним айтди, танишим айтди”, деган гапларга умуман ишонмаслигингизни, корхона тўғрисида қўшимча ахборот ва суриштирув, керак бўлса маҳалангиздаги ҳоким ёрдамчиси ёки хотин-қизлар ўринбосарига мурожжат қилишингизни сўраймиз! @PARKENT_TONGI
6.0K viewsedited 15:11