Get Mystery Box with random crypto!

#Долзарб 'Док-1 Макс' сиропидан вафот этган болаларнинг я | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Долзарб

"Док-1 Макс" сиропидан вафот этган болаларнинг яқинларига компенсация тўлаб бериладими?

Халқаро пресс-клуб сессиясида "Газета.уз" мухбири Соғлиқ сақлаш вазирлиги расмийларидан "Док-1 Макс" дори воситаларидан вафот этган болаларнинг оила аъзоларига компенсация тўлаш масаласида изоҳ сўради.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханованинг маълум қилишича, айни пайтда ҳар бир ўлим ҳолати ўрганилмоқда.

Эльмира Баситханова "ҳар бири тўғрисида текширувлар олиб бориляпти, бу исботланса, кейин ҳеч қандай эътирозсиз барча компенсация маблағи тўланади", дея жавоб берди.

@PARKENT_TONGI