Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.37K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-11 04:01:24
Ассалому алайкум Ва Роҳматуллоҳ

Хайрли тонг

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!

Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.3K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-05-10 14:30:03 БАХТ...

Соғлик тўсин уйингга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Оилангиз тинч бўлин.
Энг катта бахт шу дўстим.

Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор, ёз, куз, қишингда,
Энг катта бахт шу дўстим.

Эзса ширин, ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.

Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.

Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.

Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.

Хуршид Kарим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.3K views11:30
Ochish/sharhlash
2024-05-10 04:02:00
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Чексиз Аллоҳ қудрати,
Беҳисобдур химмати

Эй МУҲАММАД УММАТИ
ЖУМА айём
муборак!!!


Я Роббим,
Тилларда достон марҳаматингни,раҳматингни,
авфингни ҳаққимизга тилаймиз.


Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда,саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Омин!!!


https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.1K views01:02
Ochish/sharhlash
2024-05-09 04:01:36
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Хайрли тонг!


Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг..

Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин деб қоламиз!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.6K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-05-08 04:01:07
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...


Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин... Чин юракдан ибодат қилинг... Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз...
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!

Дуо-ю амалларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
17.6K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-05-07 14:03:10 Мен онамни қаритдим

Онам қаримас эди,
Онамни мен қаритдим.
Шодлик аримас эди,
Мен Онамни қаритдим.

Адашдим ёшлик қилиб,
Ғўрлик, бебошлик қилиб,
Не бердим фарзанд бўлиб,
Онамни мен қаритдим.

Хеч шодон бўлмай қуйди,
Кўзлари кулмай қуйди,
Ёшидан юзи куйди,
Онамни мен қаритдим.

Кечиринг мени Она,
Виждоним қилар таъна,
Мен ғофил, нокасмана?
Мен онамни қаритдим.

Отабек Юсуф зорман,
Ғам ўраган юзимни,
Кечирмасман ўзимни,
Онамни мен қаритдим.

Дерлар Онаси борлар,
Онасини асрасин.
Фурсат ўтиб бир умр,
Афсус қилиб юрмасин.

Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.3K views11:03
Ochish/sharhlash
2024-05-07 07:43:22 Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.


Шахсият ҳақида.

1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.


Одамлар билан:
1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.


Ҳаёт:
1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.4K views04:43
Ochish/sharhlash
2024-05-07 04:00:05
Ассалому Алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!!

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.0K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-05-06 04:00:34
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.8K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-05-05 19:30:28 Катта ёшдаги одам КАСАЛХОНАга ётибди... Уни ҳар куни ёш йигит келиб, зиёрат қилиб кетар экан... Келиб кўп вақтини у одам билан ўтказар экан... Овқатлантириб қўяркан, ювинтираркан ва касалхона атрофларидан айлантириб келиб, охири жойига ётқизиб, КЎНГЛИ ХОТИРЖАМ бўлгачкина кейин кетар экан...
Шу нарсаларга эътибор берган ҳамширани ҳаваси келиб, дориларини беришга кирганда гап бошлабди:
~ Ма шаа Аллоҳ, АЛЛОҲ бахтингизга ўғлингизни умрини зиёда этсин...
Барака топсин, кунда кунора келиб сизни холингиздан хабар олиб туради...
Касал одам ҳамширага қараб индамабди-да ва кўзларини юмибди...

Кейин МАЪЮС оҳангда гапирибди:
Ўғилларимдан бири бўлишини жуда
ҳам истар эдим...
Бу йигит биз яшаган туманда етим бола эди. Унинг отаси вафот этгач, масжид эшиги олдида ҳўнг- ҳўнг йиғлаётганини кўриб, болакайга раҳмим келганди...
Ўшанда уни гапларим билан бир амаллаб чалғитиб, масжиддан олиб кетдим...
Унга бир талай ширинликлар олиб бергандим...
Ўша кундан бери мен у билан бошқа гаплашмадим...
Мени аёлим билан касалхонада ёлғиз ётганимизни билиб, ўша заҳоти келиб бизни ЗИЁРАТ қилиб, хол аҳвол сўраб кетди... Аёлимни, касалхонада қийналиб қолмасин деб, уйига олиб кетди...
Ўзи эса мени олдимга келди.
Ундан:
~ Ўғлим, нимага бизни бунчалар ПАРВАРИШ қилаяпсан? - деб сўрадим...
(У табассум қилди)
Сўнгра деди:
~ Чунки, сиз олиб берган ширинликларингизни мазаси ҳали ҳануз оғзимда қолган.

Кун ҳикмати

Жойи бўлмаса ҳам ГЎЗАЛ амалларингни экавер... Чунки амаллар қаерга экилса ҳам гўзалигини йўқотмайди...
Замон ҳар қанча ўтмасин, аъмаллар ҳосилини эккан одамдан бошқаси ололмайди...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.4K views16:30
Ochish/sharhlash