Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.78K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Канал сотилади: @Andijanskiy_boy

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-05-15 14:00:24 ЙИҒЛАЙДИ АЁЛ

Бутун орзулари бўлганида пуч,
Эр хиёнатига келганида дуч.
Кўз ёшин тийишга тополмаса куч,
Аламдан дод солиб йиғлайди аёл.

Хақиқат аччиқдир синмайин яша,
Хақ гапни айтишдан қилма андиша
Севганини йўлдан урса фохиша,
Хаммадан яшириб йиғлайди аёл.

Ғам ташвиш хасратга қолганда ботиб,
Хиёнат шаробин кўрганда тотиб.
Бу дардга чидолмай қолганда ётиб,
Ёстиғин қучоқлаб йиғлайди аёл.

Эри ташлаб кетса оғир кунида,
Ёстиғи сирдоши бўлса ёнида.
Дадам деб боласи йиғлаганида,
Юракдан дод солиб йиғлайди аёл.

Аламдан қаст қилмоқ бўлса жонига,
Мўлтираб қарайди болажонига.
Пул тополмай қолса хатто нонига.
Боласин қучоқлаб йиғлайди аёл.

Халолдан ризқини топиб еганда,
Баъзилар ортидан ғийбат қилганда.
Ёшгина бу умри хазон бўлганда,
Чин дилдан ўртаниб йиғлайди аёл.

Ор учун доимо нафсини тийса,
Қўшнилар хар куни ғийбатин қилса..
Гап сўзлар қалбини аямай тилса,
Хаммадан яшириб йиғлайди аёл.

Бахт кўрмай кўргани ғам ташвиш бўлса,
Қирқга кирмасидан қаримай сўлса.
Чидолмай кўзлари ёшларга тўлса,
Э вох деб бақириб йиғлайди аёл.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.8K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-05-15 11:02:15
Кишининг ҳақиқатни ҳимоя қила туриб сўкингани, ҳақоратлагани ёки жаҳли чиққанини кўрсангиз билингки, унинг нияти бузуқдир. Ҳақиқат бундайларга муҳтожмас.

Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
8.6K viewsedited  08:02
Ochish/sharhlash
2024-05-15 04:01:27






Менга умр бердинг саломат қилиб,
Олган нафасимни ниҳоя қилиб.
Ўзингга шукрлар айтаман Аллоҳ,
Бугунги кунимга Алҳамдулиллаҳ!


Ассалому алайкум!

Хайрли тонг азизлар!


Ҳар нарса ниятга боғлиқ. Шундай экан, ҳар тонг "бугун албатта яхши бўлади" деб бошланса Ин ш
Шаа Аллоҳ шундай бўлади

Бугунги кун ҳаммамизга ҳайрли бўлсин.! Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саҳоват, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт ато қилсин







https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
21.3K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-05-14 19:31:16 Буюк тушнинг таъбири

Абдуллоҳ бир кеча туш кўрди. Таърифи битмас даражада кенг ва кўркам бир боғ, боғ ўртасида бир устун қад ростлаган. Ўзи ҳам ўша устун тагида турган эмиш. Бир садо эшитди:
- Шу устунга чиқ!
- Мен бунга чиқа олмайман.
Бу орада ўртада бир ёрдамчи пайдо бўлди. Абдуллоҳ унинг воситасида бемалол юқорига чиқа бошлади ва ниҳоят, тепадаги тутқичга ёпишди. Айни садо яна:
- Бу тутқични маҳкам ушла, - деди.
Уйғониб кетгач, Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳузурларига бориб тушини айтиб берди.
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам унга кулимсираб, тушини таъвил этдилар:
- Боғ Ислом динидир. У устун Ислом устунидир. Ёпишган тутқичинг эса, то ўлгунингча Исломда қолишингга аломатдир.
Бу қайси бахтли Абдуллоҳ эди?! Росулуллоҳ алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилиб келганларида у зотни кузатган, суҳбатларини эшитган, Росули Акрамнинг ҳузурларига келиб саволлар берган ва тўлиқ жавоб олган, Исломни қабул қилган яҳудий олими Абдуллоҳ ибн Салом розиаллоҳу анҳу эди...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
11.3K views16:31
Ochish/sharhlash
2024-05-14 14:37:09 АЛЛОХ КЎРИБ ТУРИБДИ

Ноҳақ тухмат қилганни,
Биров кўнглин тилганни.
Кимлар, кимга кулганни
Аллоҳ кўриб турибди.

Ожизларни юлса ким,
Ғарибларга кулса ким.
Яхшиликлар қилса ким,
Аллоҳ кўриб турибди.

Номус ори борларни,
Бир тирноққа зорларни.
Вафоси йўқ ёрларни,
Аллоҳ кўриб турибди.

Дўст корига, яра дўст,
Ён атрофга, қара дўст.
Ҳаста кўнглин, сўра дўст,
Аллоҳ кўриб турибди.

Вақтинчадир билсанг мол,
Вақтинчадир билсанг ҳол.
Сўзим келмасин малол,
Аллоҳ кўриб турибди.

Бедор бўлиб, гоҳ тунлар,
Ким эса, юрар йўллар.
Айб қилса, баъзи кимлар,
Аллоҳ кўриб турибди.

Кимнинг босган изини,
Кимнинг айтган сўзини.
Ким босолмас ўзини,
Аллоҳ кўриб турибди.

Ким нега бўлар дучор,
Ким эса, яшар ночор.
Ким-кимлардан, қилар ор,
Аллоҳ кўриб турибди.

Ким, Оллоҳни ёд олиб,
Ким эса, ишлар толиб.
Кимлардир яшар нолиб,
Аллоҳ кўриб турибди.

Бошга тушган ташвишни,
Ёки бирор бир ишни.
Кимлардир, ким бўлишни,
Аллоҳ кўриб турибди.

Фаёз МИРЗО

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
20.6K views11:37
Ochish/sharhlash
2024-05-14 11:49:28
Фарзандларимиз бизнинг келажагимиз! Келажакни кўра олган одамни бахтли хаёт кутади.. биз сахар чиқиб кетиб, ярим тунда қайтамиз.. келажак эса ухлаябди...

Болаларга кўпроқ вақт ажратинг...

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
9.4K views08:49
Ochish/sharhlash
2024-05-14 07:11:16 ​​​​ОНА.....

Дунёга келишинг учун у сени тўққиз ой кўтарган ҳаммол...

Уч йил ошқозонидаги ризқини сен билан тенг бўлишган саҳий...

Камида ўн йил кирларингни ювган хизматкор...

Йигирма йил мазали таомлар билан сийлаган пазанда...

Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамҳўрлик қилган беминнат ҳамшира...

Кеча-ю~кундуз ўзини унутиб сени дуо қилган фаришта...

Жонинг учун жонини беришга тайёр жонкуяр

Ҳеч качон бирон нарса умидида яхши кўрмаган, шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона инсон...

Хатоларингни энг кўп кечирган ва хеч қачон ёмонлик тиламаган аёл...

Емай-едирган, киймай-кийдирган, биринчи болам есин деб яшаган фидойи.

Волидангизни асранг, ҳеч бўлмаса ўзингиз учун асранг, у сизни жаннатга олиб киради, асло нонкўрлик қила кўрманг, жазоси жаҳаннам бўлади. Онаси борлар онангиз асранг!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
23.3K views04:11
Ochish/sharhlash
2024-05-14 04:01:37
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг !


Ҳар тонг уйғонганингизда, кунингизни шундай фикрлаш билан бошланг...

"Мени омадим келди, сабаби уйғондим. Соғман, тирикман.. Менга яна бир кун қимматбаҳо инсонийлик ҳаёти тортиқ қилинди.. Бу кунни мен бахтиёр яшамоқликка бағишлайман. Кечаги куним тарих, эртам борми ёки йўқ...
Бугуним нақд"

Бугунги кунингиз файзли ва боракатли ўтсин

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
17.6K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-05-13 19:41:23 ​​Aлам:

Яқиндагина онасидан айрилган йигит тушкун кайфиятда дўстига қўнғироқ қилди. Гўшакни чиройли овозли қиз кўтарди. Йигит адашиб тушганини пайқаб, гўшакни қўймоқчи бўлди. Лекин нимадир бундай қилишга йўл қўймас, қиз билан дардлашгиси келарди. Йигит гап бошлади: -Алло... -Эшитяпман, гапираверинг,- жавоб берди қиз. -Айтингчи, сизнинг онангиз борми? -Нимаа?! -Онангиз ҳаётмилар?-сўради йигит. Нариги томондан эса қизнинг билинар-билинмас йиғлагани эшитиларди. Йигитнинг қўққисидан бундай савол беришининг сабаби бир ой олдин онаси вафот этгани, айрилиқ юрак бағрини ўртаётгани эди. Агарда қиздан онаси борлигини эшитса бахтли инсон эканлигини, онасини янада асраб-авайлашини айтмоқчи эди. Қизнинг йиғлаб юборганидан билдики иккисининг ҳам дарди бир экан. Юракларидаги ана шу дард иккисини ҳамсуҳбат бўлишга ундади. Бир-бирларига тасалли беришди. Йигит қиздан яна қўнғироқ қилишга руҳсат олгач хайрлашишди Энди улар тез-тез қўнғироқлашиб туришар, қизнинг қўллаб- қувватлашлари, маслаҳатлари билан йигит оёққа тура бошлади. Янги иш топди, ғайрат билан, ҳаётга бўлган қизиқиши ортиб борарди. Бунинг учун уни ҳаётга қайтарган фариштаси Мафтунадан миннатдор бўларди. Улар бошқа бошқа шаҳарда яшардилар. Бир куни йигит ҳаммаданда гўзал қиёфада тасаввур қилувчи фариштаси билан учрашмоқчи бўлди. Учрашгач унга бўлган пинҳона севгисини изҳор етишни ният қилди. Учрашув куни белгиланди ва улар бир-бирини қуйидагича таниб олишни режалаштиришди: Йигит ҳарбий кийимда, қўлида Мафтуна ёқтирган атиргул ғунчасини ушлаганча поезддан тушиб келади. Мафтуна эса вокзалда, қўлида ўзи севиб ўқийдигани Булгаковнинг "Уста ва Маргарита" китоби бўлади.... Ниҳоят учрашув санаси етиб келди. Йигит ҳаяжон билан поезддан тушди. Вокзалда одам сийрак эди. Йигит китоб ушлаб олган қизни қидирди ва топди... Топди-ю фикрлари алғов- далғов бўлиб кетти. "Уста ва.......... Уста ва Маргарита"ни ушлаб олган қиз ногиронлик аравачасида ўтирарди..... Йигитнинг ҳаёллари чалкашиб кетди. Ўзига келиб қараганда эса қизнинг ёнига келиб қолган, қиз ҳам унга тикилиб турарди. "Аҳир нима бўлганда ҳам бу ўша менинг фариштамку, менга унинг қандайлигини аҳамияти йўқ" ўйлади йигит. Аммо сониялар ичида фикридан қайтди, ичида нимадир "аҳир у ногирон эканку, кет бу ердан кет, кет!" деган овоз исён кўтарарди. Йигит иккинчи овозга қулоқ тутди. -Мени кечиринг, мен... мен бундай бўлишини ҳатто ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Сиз кутган йигит мен эмасман,- дедию ортига ўгирилди. Ногирон қиз ёнидаги ўриндиқда ўтирган қизга гап бошлади: -Мафтуна, сен кутаётган йигит шумиди? Йигит суҳбатдан таққа тўхтадию ортига ўгирилди. Ҳатто тасаввурларидан ҳам гўзал, ҳақиқаттанда фариштамонанд қиз унга алам ва нафрат билан тикилиб турарди. "А!.. Шу эканда Мафтуна, Эҳҳҳҳ... Нималар қилиб қўйдим" ўйларди йигит. -Йўқ опа, биз кутаётган йигит бу эмас, тасаввуримдаги олийжаноб йигит асли бўлмаган экан ҳам, ҳаммаси сароб! Мафтуна шундай дедию аравачадаги опасини судраб кета бошлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Бир лаҳзалик тубанлик, худбинлик кўзларини кўр қилиб қўйганини, энди Мафтунани бир умрга йўқотиб қўйганини тушуниб етганди. Йигит фариштасининг ортидан чексиз пушаймонлик, айбдорлик ҳисси билан термулиб турар, Мафтуна эса ногиронлик аравачасидаги опаси билан тобора ундан узоқлашиб борарди... Йигит бир лахзага шайтоннинг гапига киргани учун, энди бир умр ўзидан нафратланиб ўтади!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.5K views16:41
Ochish/sharhlash
2024-05-13 14:00:02 Омонлик тиларман сизга дўстларим

Сизлар борки дўстлар олам мунаввар,
Яхшиям сиз борсиз азиз дўстларим.
Сизлар азизсизлар хамда мўтабар,
Омонлик тилайман сизга дўстларим.

Бизлар мехмондирмиз ушбу дунёда,
Ким устун бўлибди еру самога,
Айтинг нима етсин меҳру вафога,
Омонлик тилайман сизга дўстларим.

Доимо сизларни излар кўзларим,
Сизга аталгандир ширин сўзларим,
Сизсиз дилда ортар соғинч, бўзларим,
Омонлик тилайман сизга дўстларим.

Сизлардан улуғроқ кимим бор айтинг,
Келинг кўздан соғинч ёшларим артинг.
Дилдан қайғу ила ғамим аритинг,
Омонлик тилайман сизга дўстларим.

Сизни кўрса кўзим қолади қувнаб,
Сизни кўрса кўнглим қолади яйраб.
Сизлар борсизларки юрибман яйраб,
Омонлик тилайман сизга дўстларим.

Отабек Юсуф дер доим соғ бўлинг,
Хеч қачон ўксинманг доимо кулинг.
Давру даврон суринг яйранг ва тўлинг,
Омонлик тилайман сизга дўстларим.

Омонат дунёда омон бўлайлик,
Хайр тамом энди байтли сўзларим.
Инсонни қадрини қадр қилайлик,
Омонлик тилайман сизга дўстларим.

Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.8K views11:00
Ochish/sharhlash