Get Mystery Box with random crypto!

СИНГИЛ Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушдию ўрнидан қайти | Оналар Канали

СИНГИЛ

Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушдию ўрнидан қайтиб турмади. Жума тонги эди, кўпчилик ҳайрон қолди-ароқхўр кимса ҳам муборак жума куни ўларкан-да?
Мулла ижирғаниб жаноза намозини ўқиганидан сўнг одамларга юзланди.
- Бу инсоннинг орқасидан гапириш бизга фарз эмас, аммо ибрат бўлиши учун биз уни қўшни қишлоқдаги эски қабристонга кўмамиз. Бизнинг қабристонда ҳожи момою боболар ётибди. Улар орасига бошдан-оёқ гуноҳга ботган кимсани қўйсак, ўтганларнинг қарғишига қоламиз.
Одатда, ҳамма тобутга ёпишарди. Аммо ароқхўрнинг тобутига ҳеч ким ёпишмади. Тобутни тўртта улфати елкалаб йўлга тушди. Қўшни қишлоқдан ўтишда тобутдан овоз келди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми, оғайнилар?
Тўрт улфат донг қотди. Шунда бир чол келди.
- Нимага тўхтаб қолдиларинг?
- Марҳум гапирди.
Чол маййитнинг юзини очди. У бошини кўтариб атрофга алангларкан, бояги саволини яна такрорлади.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми?
- Ҳа.
- Бир соатча вақтингизни олсам. Шу қишлоқда бир хаста синглим яшайди. Мен ҳар икки кунда ундан хабар олиб турардим. Бугун келишим керак эди, ўлиб қолдим.
Чол жилмайди.
- Мен одам суратидаги ахроилман. Ўрнингдан тур-да, синглингнинг уйига бор. Кейин уйингга жўна. Истаганингча яша. Сенга жаннат нақд.
Тўрт киши бирдан сўради.
- Жаннат нақд дейсизми? Нима учун?
- Синглисининг ҳолидан хабар олган кишига худо жаннатни нақд қилиб қўйибди. Худо бундай кишиларнинг неки гуноҳи бўлса кечиради...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw