Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.08K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-05-23 07:19:28 БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ!

1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради.
2. Оёқни чалиштириб ўтириш оёқ учун зарарли. Бунинг устига ўта одобсизлик саналади.
3. Водопроводдан қайнамаган сув ичманг.
4. Ҳансираб келиб, суюқлик ичманг, овқат ҳам еманг, юракка юк бўлмасин.
5. Ноннинг куйган қисми зарарли ҳисобланади. У аста-секин инсоннинг бутун аъзоларини заҳарлаб, умрини қисқартиради.
6. Иссиқ кунларда яхдек совуқ, салқин ичимликлар соғлиқ учун ўта зарарли. Яхшиси, иссиқ ширин чой ичинг. Шунда қувват тез тикланади.
7. Музқаймоқни сурункасига ҳар куни истеъмол қилиш болаларнинг ҳам, катталарнинг ҳам асабига зиён етказади.
8. Ўта тўйиб овқатланиш нафас олишни қийинлаштиради, юракнинг тез уришига олиб келади.
9. Ҳар ким кунига биттадан кўп нон истеъмол қилса, саломатлигига зарар етади.
10. Асал билан ёнғоқни ҳеч қачон бирга тановул қилманг.
11. Янги овқатга эски овқатни аралаштириш асло ярамайди: таъми бузилади, ҳазм бўлиши қийинлашади.
12. Овқатланган заҳоти уйқуга ётманг. Орадан камида 1-1,5 соат вақт ўтсин.
13. Овқатланиш ораси 3-4 соатга фарқланиши лозим. Бу вақт ичида ҳазм жараёни осон кечади. Ошқозон хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланишдан келиб чиқади.
14. Асал иссиқ чойда, иссиқ сувда куяди. Яхшиси уни илиқ чойга ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг.
15. Бошингиздан сира ўта иссиқ сув қуйманг, чунки у кўзни хиралаштиради.
16. Кечқурун тўйиб овқатланиш ваҳимали туш кўришга сабаб бўлади.
17. Чойни, суюқ овқатларни доим илиқ ҳолда ичинг. Чунки иссиғи нафас йўлларини, қизилўнгачни касал қилади.
18. Кўк чойни оч қоринга кўп ичиш кўнгилни айнитади.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.1K views04:19
Ochish/sharhlash
2024-05-23 04:01:24
Ассалому алайкум! Кириб!келган пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

Шу табрикни ўқиган барча соғ-саломат бўлсин

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
20.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-05-22 19:33:30 Ривоят: қадимда бир саҳий бой яшаган экан. У бутун қишлоққа ош берибди. Айни қийинчилик пайтида бўлгани учун одамлар ҳурсанд, бойни роса мақтабдилар. Бойнинг янада саҳийлиги тутиб, зиёфат якунида ҳар бир инсонга биттадан қўй бериб, очиқсангиз сўйиб ерсиз ёки сотиб пулини қийин кунларда ишлатасиз, дебди. Одамлар бойдам миннатдор бўлиб тарқалишибди. Бой ҳозир одамлар мени роса мақташаётгандир, саҳий бой, яхши инсон, деб дуо қилишётгандир, ўйлабди ва ҳизматкорига, бор билдирмай кетаётган одамларни орасига қўшилиб олгинда, улар мен ҳақимда нималар дейишаётганини эшитиб кел, дебди. Бойнинг ҳизматкори бой айтгандай қўй етаклаб кетаётган бир гала одамлар орасига қўшилиб олибди. Шунда одамлардан бири: шуу бой яхши одаму, аммо ўлгидай ҳасисда, ха номард қўй бердинг арқонини ҳам берсанг ўласанми, деса, иккинчиси, хай ҳасис бўлмай ўла, деган экан...

Хулоса ўзингиздан...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
10.7K views16:33
Ochish/sharhlash
2024-05-22 14:02:04 Отажонимсиз

Дунёда тенги йўқ сизсиз отажон,
Дунёда давлатим сизсиз отажон,
Шеърларим ўхшамас сизсиз отажон,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Қўлимдан қўлини ҳиди кетмаган,
Эгнимда кийими менга ярашган,
Қийналсам ўғлим деб менга қарашган,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Қаранг Самандарни шоирми дейди,
Ортимга кўпгина тухматлар тегди,
Отамсиз бошимни бир зумда эгди,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Aқилбек исмингиз ярашган сизга,
Масжидда номозни ўргатган бизга,
Боримни аямай ташлайин сизга,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Сочингиз оқариб кетибди отам,
Соқоли ўзига ярашган отам,
Фарзандим деб дунёни талашган отам,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Оила ташвишини елкамга илмай,
Отамни дуосин олиб улгурмай,
Тўхтанг отажоним жаннатга шошмай,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Ҳидингизга тўйиб олганимда мен,
Бир кеча қучоқлаб ухлаганда мен,
Сизни ҳожига жўнатганда мен,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Қўлимдан қўлини ҳиди кетмаган,
Қалбида фарзандга меҳри сўнмаган,
Қабрда ҳаттоки фарзандин ўйлаган,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.

Қаранг Самандарни кўзларида ёш,
Отасин соғиниб ишиб кетган қош,
Отам ҳаёлимда ҳали ҳам ёш,
Дунёда меҳрибон отажонимсиз.
Дунёда борлиғим отажонимсиз.

СамандаР Муҳиддинов

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.1K views11:02
Ochish/sharhlash
2024-05-22 07:29:14 ​​​​​​ХИКМАТЛАР......

═════ ══════

Киши ким эканлигини билиш истасанг, кимларни севишига боқ.
═════ ══════

Соҳибин хурматига қулни ранжитма, кўнгил.

═════ ══════

Эй кўнгил, ибрат ол, боқ хар тушган япроққа,
У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа.

═════ ══════

Эй дўст, дардинг нима бўлса бўлсин,
Умидинг ҳар замон Аллоҳ бўлсин.

═════ ══════

Истаганим бўлмаяпти деб хавотир олма,
Янада яхшиси бўлади. Балки хайрлиси шудир.

═════ ══════

Ҳамма яхшиликлар сабрдан кейин келади.

═════ ══════

Баъзан тугаш билмаган дардлар ёмғир бўлиб устингдан ёғади.
Шуни унутмаки, ранго-ранг камалак ёмғирдан кейин чиқади.

═════ ══════

Ҳар нарсага жонингни сиқма, эй кўнгил,
На бу дардлар мангудир, на бу умр.

═════ ══════

Ким десаки, менинг ҳар нарсам жамдир,
Билингки, у инсон ростанам хомдир.

═════ ══════

Ҳеч тушунмадингми, Ёқуб нега Юсуф билан синов этилганини? Чунки Ёқуб энг кўп Юсуфни севган эди. Киши энг кўп севгани билан синов этилади.

═════ ══════

Мен жим тураман.
Менинг сирларимни сенга кўнглим айтади.
Диққат эт, кўнгил товушни кўнгил эшитади.

═════ ══════
Мавлоно ҳикматларидан..

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
11.9K views04:29
Ochish/sharhlash
2024-05-22 04:00:36
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг азизлар!


Барчангизга солиҳ амалларга серхосил бўлган хайрли тонг ва узоқ умр тилаймиз! Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг!

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин.

Кунни шукроналик билан бошланг..Янги тонг учун алҳамдулиллаҳ!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
8.8K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-05-21 19:46:46 Ҳикоя қилинишича, бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.

Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.

Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим” деди.

Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.

Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
6.1K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-05-21 14:02:02 Ичимдаги мен

Хар нафасда юрар ёнимда,
Ёнимдамас балки қонимда.
Қани энди ушбу онимда,
Ичимдаги “мен”ни ўлдирсам.

Рухимга хеч тинчлик бермаган,
Чапга юриб, ўнгга юрмаган.
Жонга сира вафо қилмаган,
Ичимдаги “мен”ни ўлдирсам.

Хаёт гўзал, давринг сур деган,
Хар лаззатдан татиб кўр деган.
Авраб-авраб умримни еган,
Ичимдаги “мен”ни ўлдирсам.

Сарфламайин унга вақтимни,
Бузмай сира қилган ахдимни.
Қаро қилмай кўнгил тахтимни,
Ичимдаги “мен”ни ўлдирсам.

Ўзин тутар худди дўст каби,
Жуда тирриқ аслида таъби.
Кибр оти, суйган маркаби,
Ичимдаги “мен”ни ўлдирсам.

Чекинмайди, доимо бардам,
Ўз холимга қўймайди бир дам.
Аллоҳ йўлим айла барқадам,
Ичимдаги “мен”ни ўлдирсам.

Шуҳрат Шукур

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
8.0K views11:02
Ochish/sharhlash
2024-05-21 11:05:03
Баъзан сиз чўкаётган кема бўлишингиз керак!
Сабаби барча каламушлар сизни тарк этиши учун...

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
7.1K views08:05
Ochish/sharhlash
2024-05-21 07:24:52 Ҳаёт ҳикматлари

Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Aйтилган сўз. Имконият.

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик. Умид. Ғурур.

Уч нарса қадрли: Севги. Ишонч. Ҳалоллик.

Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.

Уч нарса одамни ҳароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.

Учта гапни айтиш қийин: Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер.

"Психологик билимлар" дан

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
8.5K views04:24
Ochish/sharhlash