Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.58K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2024-05-15 09:38:01
Бу кахетиялик Георгий Чхвадзе эмас ўзимизнинг самарқандлик Маматқулов Абдураҳим . Ана талант, ана овоз, ана харизма.

Грузияда юрган даврларни ёдга солди. Грузин қўшиқларида ҳам битмас туганмас дард бор. Ўшани хис қилдира олди бу брат. Бўзатов Фест Суперфиналда ғолибликка асосий даъвогарлардан бири.

Кнопкани босвордим уаълекум уаъссалайм деб

@nurbekalimov
5.8K viewsedited  06:38
Ochish/sharhlash
2024-05-14 14:40:17


Бу кимнинг совғалари? Балки сизникидир?


Ўйиннинг иккинчи тўлқини бошланди, унда барча қимматбаҳо совғалар эгаси бўлиши мумкин!

Биринчи босқичдаги барча чипталар кейинги босқичга ўтади.

Бунинг учун нима қилиш керак?
1. Payme орқали 100 000 сўмдан ортиқ пул ўтказинг. Ҳар 100 000 сўм учун сиз битта олтин чипта оласиз.
2. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!


3-босқич якуни яъни июл ойида барча чипталар бош соврин - BYD автомобили ўйинида иштирок этади! Эҳтимол, бу сизнинг бўлажак мукофотингиздир!

Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Payme орқали пул ўтказинг ва совринлар ютиб олинг!

Реклама
5.1K views11:40
Ochish/sharhlash
2024-05-14 13:49:07
Машнақа 40-50 та қоида бузиб, пулини тўласа бўлди, қутулиб дальше кеторади деган система бўлса, штрафларни тартиб учун эмас фақат соққа қилиш учун киритяптикан давлат деб ўйлайверади одамлар ва норози бўлаверади.

Демак мен миллиардер бўлсам қоидаларга систематик тупуриб юрсам бўлорарканда а жаримасини тўлаб қўйиб?

Ярамайди бундай тизим.

@nurbekalimov
5.8K viewsedited  10:49
Ochish/sharhlash
2024-05-14 13:27:00
Бўзатов Фест қизигандан қизиб бормоқда. Кеча биз ҳам Нукусга етиб келиб ёш ижодкорларнинг санъатларидан баҳраманд бўлдик.

Эстрада йўналиши бўйича чиққан болаларнинг ҳар бири ғолибликка муносиб эди. Яхшиям мен ҳакам эмасман деворасан шунақа пайтлар.

Эртага барча йўналишларда суперфиналлар бўлиб ўтиб 50 млн сўм тақдири ҳам хал бўлади. Барча болаларга омад тилайман

Жюрилик қийинлигини кўриб, Фаррух Зокировни ўрнида уалекум уассалаъам деб ўтирсаму деган орзудан воз кечдим

@nurbekalimov
5.1K views10:27
Ochish/sharhlash
2024-05-14 10:56:16 Хотинлар чойхонага қаршими?

Кеча кун бўйи вайн қарадим. Шу прикол вайнларни жуда кўп қисми "хотинга духни берган ва чойхонага бора олмайдиган братлар" темасида.

Нимага жуда кўпчилик шунақа вайн ишлайди? Мен умримда бирорта эркак зотини кўрмаганман хотинидан қўрқиб чойхонага бормайдиган, или чойхонага боришга хотинидан рухсат сўрайдиган. Ёки чойхонада ўтирганида хотини тел қилиб қайда юрибсан бияхке тез деган бирорта одамни реал ҳаётда учратмаганман.

Шахсан ўзимда чойхонага борадиган бўсам квадрат добро. Чунки ужинга оқат қилиш шартмас, убу тансиқ нарса опкеламан уйдагиларгаям собой қилиб.

Бошқа шаблон топинглар. Маши тема абсолютно кулгили туюлмайди менга. Чунки хақиқатдан жуда узоқ темага ўхшайди. Энди топган тутганини уйига ташимай чойхонага ташийдиган, ёки этта ичиб келиб хотинини урадиганлар бўлса билмадиму, асосан аёллар чойхонага боришимизга қаршимас.

@nurbekalimov
8.6K views07:56
Ochish/sharhlash
2024-05-14 08:51:41 Алишер Қодиров энди ўзини ҳақиқий амплуасида дона суришни бошлапти

Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Россияга ишлаш учун келаётганлар рус тилини билиши ва мамлакат анъаналарини, маданиятини ҳурмат қилиши керак дея фикр билдирганди.

Унга жавобан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, "Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди.
"Сўзсиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас! Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт", - деб ёзган Алишер Қодиров ўзининг Telegram'даги шахсий саҳифасида.

Унинг айтишича, қонунларимизда босқичма-босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак. Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак.

Манба

Alimoff: F

@nurbekalimov
6.7K viewsedited  05:51
Ochish/sharhlash
2024-05-13 09:54:53
Бу йил Халқ банки ташкил қилинганига бир йили кам 1,5 аср бўлади прикинь.

Бу туғилган кунини банк такой рестикларда тизза бўйи ебичар ташкил қилиб нишонлаш ўрнига бу кунни бўлажак банкирлар, эртанги кун келажаклари бўлган ёшлар билан нишонлашди.

Унда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Олмазор туман ихтисослаштирилган мактаби, аниқ фанлар йўналиши ўқувчилари ва банк ходимларининг фарзандлари иштирок этишди.

Тадбир бош офис биносига экскурсия билан бошланиб, интерактив ўйинлар, саҳна кўринишлари, молиявий саводхонликни оширишга хизмат қиладиган конкурслар ва мусиқий чиқишлар билан давом этти.

Банкнинг энг муҳим кунини соҳанинг эртанги эгалари билан нишонлашида яхши ижтимоий
сигналлар кўрдим.

Ижтимоий масъулият бўйича Банк ҳомийлигида таржима қилинган китоблар ва Мутолаа лойиҳаси учун ҳам Press F

@nurbekalimov
7.1K views06:54
Ochish/sharhlash
2024-05-12 15:33:23
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Хитой тажрибасини ўрганмоқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси бир неча кундан буён Хитойда ушбу мамлакатнинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда.

Ташриф давомида делегация Шанхай шаҳридаги учта муассага бориб, уларнинг фаолияти билан танишибди. Хусусан, Шанхай болалар тиббиёт маркази, Вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш маркази ва Шанхай реабилитация ускуналари кўргазмаси марказида бўлиб, уларнинг тажрибаси ўрганилган.

Ҳар қандай соҳада хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш ва ҳудудларда халқаро стандартларни жорий қилавериш керак, деб ўйлайман.

@nurbekalimov
7.9K views12:33
Ochish/sharhlash
2024-05-11 18:25:28 1995 йил 20 март. Токио метроси. Кита Сенжу станциясида тиббий ниқоб кийган, қўлида газета ва соябон кўтарган ўрта ёшли эркак поезднинг биринчи вагонига киради ва газеталар билан ниқоблаб қўйган пакетларни олиб, полга қўяди ва уларни қўлидаги соябони билан тешиб чиқади. Бирин кетин метродаги одамлар йиқилиб ўла бошлайдилар. Юзлаб одамлар заҳарли газдан бўғилиб, кўриш қобилиятини йўқота бошлайди. Ана шу воқеа ортидан кўпчилик Японияда “Аум Синрикё” деб номланган тоталитар диний секта ҳақида билиб олади.

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз

Видео ролик:

10.8K views15:25
Ochish/sharhlash
2024-05-11 12:42:21
Истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлови – Бўзатов FEST’нинг республика босқичига старт берилди

10 май куни Нукус шаҳрида “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови республика босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бугундан эса ҳар бир ҳудуддан учта ёш тоифасида бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишларида сараланиб чиққан энг истеъдодли ёшлар ўртасида республика босқичи бошланди.

Бўзатов FEST – истеъдодларни кашф этади. Бу танлов Ёшлар ишлари агентлигининг энг зўр лойиҳаларидан бири экани, шаффоф ўтиши, истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлов экани ва асосийси катта тажрибага эга ҳакамлар ҳайъати ёшларга баҳо беришини аввал ҳам ёзгандим.

Маълумот учун, танловнинг республика босқичида 1-ўринга 50 млн сўм, 2-ўринга 30 млн сўм ва 3-ўринга 20 млн сўм пул мукофоти бор. Қолган барча республика босқичи иштирокчилари эса 10 млн сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

@nurbekalimov
6.7K views09:42
Ochish/sharhlash