Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.42K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2023-06-05 19:03:08 Июнь келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.

Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.

Rockistan - ўзбек тилида рок ҳақида ёзадиган ягона канал. Нега ягона? Негаки бу каналда фақат рок жанридаги мусиқа тавсия қилинмайди, балки унинг тарихи ҳикоя қилинади, таҳлиллар берилади. Хуллас, рок олами ҳақида тўла тасаввурга эга бўласиз.
10.0K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-06-05 16:25:24 Бўка туманида ИИВ ходимлари фуқарони уриб ўлдирганлиги, бу ортидан ходимлар ишдан бўшатилиб, хибсга олинганлиги хабари чиқди.

ИИВ вазирлик ўлароқ бир нарсани тушуниши керак. ўн минглаб одам ишлайдиган ташкилотда шунақа садистларам, маньякларам бу ишга адашиб кепқоганларам бор бўлиши мумкин. Бу жуда кўп одам ишлайдиган ташкилотда ҳамма оппоқ бўла олмайди. Ҳеч қайси ташкилотда бундай бўлмайди.

Ҳар қандай хато қилган ходимни максимал оқлаб, кейин унинг хатосини ёпиб бўлмайдиган даражага кепқолгандагина тан олиш ўрнига, ўзлари қонун ҳимоячиси ўлароқ ўз ходимларига нисбатан қаттиқроқ талабчан бўлишлари керак. Бу нарсалар ушбу хизматни обрўсини оширишдан бошқа иш қилмайди.

Бугун эса халқ сизлардан қўрқади. Қўрқишга сабаблар кўп. Қўрқув бефарқликни келтириб чиқаради, бефарқлик эса деградацияни. Бу нарса келажакда ўзингизга ҳам зарар бўлиши мумкин.

Ҳар куни чиқаётган турли негатив хабарлар, қаторасига юз бераётган 3-4 та холатлар, тизим тубдан ислоҳотган мухтожлигини яна бир бор эслатмоқда.

@nurbekalimov
9.8K viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2023-06-05 12:53:00
Қадрли биродар ва биродаркаларимизнинг энг қайноқ ва унутилмас ёшлар ойлигига старт берилибди. Ёшлар ойлиги 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасидан бошланган. Ёшларнинг хурсандчилиги кўриб, бир йилда бу ойни соғинишган экан, деган фикр ўтди. Уларни кўриб, одамнинг қаригиси ҳам келмайди

Ўзи умуман, Ўзбекистонда бир ой давомида байрам қиладиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бу эътибор фақат ёшларга қаратилган. Тўғрисиям-да, Ўзбекистоннинг энг катта қисми, кучи, бойлиги, келажаги ёшлар бўлгандан кейин бир ой байрам қилса қилишибди-да. Газини босилиноради, ёшлар.

Видеодаги ёшларнинг кайфиятини кўриб, бир шеър ёдга келиб кетди:
Гоҳи шундай пайтим келади,
Сизга бир гап айтгим келади,
Қурсин кўнгилнинг кўчаси, деманг,
Ёшлигимга қайтгим келади.

@nurbekalimov
9.4K viewsedited  09:53
Ochish/sharhlash
2023-06-05 12:14:58
"Учишни билмасанг харакат қилма" деган юз йилги ривоятга амал қилмаган братнинг саргузаштлари.

Аввал видеони кўринг. Тушунтириш бригадаси: "01 ман" дегани бу - "спиртли ичимлик ичволиб хайдаяпман машинани" деганидир. Қайд этилишича, моно ҳуқуқбузар брат йил бошидан бери 18 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. У буни ёшлик қилиб қўйганмиз, дея изоҳлади.

Олий суднинг UzNews.uz'га хабар беришича, ҳуқуқбузар МЖтКнинг 183-моддаси ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Унга нисбатан, ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

@nurbekalimov
13.9K views09:14
Ochish/sharhlash
2023-06-04 17:05:44 Бир тинга қиммат шахсий пикрлар

Бугун бизда жуда кўплаб ёш-ёш йигитлар шунақа гашиш машиш бало баттарлар чекиб юришади.

Бу ҳақида ота онаси билмайди. Чунки у ароққа ўхшаб хиди келадиган нарсамас. Жумага ҳам чиқишади ўша йигитлар. Ота онаси чекишини билмайди, жумага чиқишини эса билади. Шундан логический болам жуда яхши бола деган тушунчага келади. Намозини ўқиб, ишини қилиб юрибди деб ўйлашади.

Ота оналар тарбияни қаеридадир шу болаларни ёлғиз қолдиришган, етарли эътибор берилмаган. Сиқилганида қўлланмаган, омадсизликка учраганда баттар ерга урилган бўлиши мумкин.

Бундаай жараёнларда ўша ёшлар "ўзини унутишни" ташвишлардан ҳалос бўлишни енгил йўли бўлмиш наркотикка меҳр бера бошлашади. Бунинг оқибатлари эса кўриб турганингиздай...

@nurbekalimov
11.1K views14:05
Ochish/sharhlash
2023-06-04 16:52:04
Халиги братни ёнидан ростанам наркотик чиққан экан (Видеода кўринади) Кейин ўзи ростанам қочаман деб тепадан ўзини ташлаган экан. Анча муҳокама бўлди шу мавзу.

Шунақа нарсаларни ўша кунни ўзида, узоғи билан эртасига аниқ фактлари билан беришса гап сўз кўпаймас эди.

@nurbekalimov
14.2K viewsedited  13:52
Ochish/sharhlash
2023-06-04 09:43:30
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 2 июнь куни фуқаро “Т.И.” нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган «A.K.» МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, «A.K.» МЧЖ раҳбари “A.M.” ва жамият ходимлари “И.И.”, "М.Х."лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро “Т.И.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10.000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 3.000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаролар “А.М.”, “М.И.", "А.М." ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

@nurbekalimov
10.6K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-05-22 10:03:49
Ўзи кўп нарса гапириб берадиган расмлар.

Бировни пулини санаш менга абсолютно қизиқмас.

Лекин кимдир айёрлик қилаётса қўл қичийди.

@nurbekalimov
6.4K views07:03
Ochish/sharhlash
2023-05-21 22:01:06 Ўзбек тилида каналлар анча кўпайиб қолди. Шахсан ўзим доим ўқиб турадиган каналларимнинг рўйхати сизга қизиқ бўлса, улар қуйидаги:

Техноплов - технологиялар дунёсида рўй бераётган ҳодисаларга, ана шу технологиялар ҳақида тинмай контент яратадиган Саадулла Абдуллаев тарафидан бериладиган шахсий фикрдар ва янгиликлар


Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!


Сусамбил - фэнтези дунёсининг муҳлислигини матн кўринишида ҳам исботлаб турадиган Нодир ака. Смартфон экранида экскалибур қиличи билан ёзади


Тичер Азам - инглиз тилини жамиятдаги адолатсизлик ва коррупция ҳолатлари орқали ўргатадиган ва сочи кимйо моддаларидан иборат бўлган Азам Қаҳрамонийнинг канали


Наноузбек - Технопловдан бўлиниб, технологиялар ҳақида мустақил равишда, мустақил фикр юритадиган Фариз Абдураимовнинг канали


Ғазна - Дата-журналист Нодирбек Нортўраевнинг канали. Давлат пуллари нимага сарфланаётгани, ким қандай ўйин қилаётгани, статистика ва ҳужжатларни осон тилда тушунтириб беради


Plossla - Ҳар бир инсон қайсидир маънода Ploss - шу шиор остида йиғилган ёшлар атрофда бўлаётган воқеаларга ўзининг муносабатини мем кўринишида ёритиб боради. Бу ерда мем сизни нафақат кулдириши, балки йиғлатиши ҳам мумкин


Кундузий - ютубда жуда ақлли ва жамиятга таъсир қиладиган видеолар олиб, телеграмда ўз чиройини мақтаб, севги хақида фикрлайдиган Хафиз Кундузиевич


Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!


"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.


Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.


Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.


Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.


Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.
8.6K viewsedited  19:01
Ochish/sharhlash
2023-05-21 20:13:36
Францияда Канн кинофестивали кунлари давом этмоқда. Бугун делегациямиз вакиллари Франция Миллий кинематография марказининг халқаро алоқалар бўлими мутахассислари Жульен Эзанно ҳамда Катрин Сурьи-Деросье билан Ўзбекистон ва Франция ўртасида кинематография соҳасида ко-продукция қилиш тўғрисида икки томонлама шартнома тузиш шартлари борасида қизғин суҳбат бўлди.

Ундан ташқари, бугун Ўзбекистон Миллий павильонига Франция, Нигерия, Эстония, Қозоғистон каби мамлакатлардан келган продюсерлар учун "My Dream Uzbekistan" номли 7 та лот тақдимоти бўлиб ўтди.

Фурқаттиям эплабўмаяпти. Ҳар куни турли учрашувлар ўтказишяпти. Омад ёр бўлсин

@nurbekalimov
9.5K views17:13
Ochish/sharhlash