Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил Халқ банки ташкил қилинганига бир йили кам 1,5 аср бўла | Alimoff

Бу йил Халқ банки ташкил қилинганига бир йили кам 1,5 аср бўлади прикинь.

Бу туғилган кунини банк такой рестикларда тизза бўйи ебичар ташкил қилиб нишонлаш ўрнига бу кунни бўлажак банкирлар, эртанги кун келажаклари бўлган ёшлар билан нишонлашди.

Унда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Олмазор туман ихтисослаштирилган мактаби, аниқ фанлар йўналиши ўқувчилари ва банк ходимларининг фарзандлари иштирок этишди.

Тадбир бош офис биносига экскурсия билан бошланиб, интерактив ўйинлар, саҳна кўринишлари, молиявий саводхонликни оширишга хизмат қиладиган конкурслар ва мусиқий чиқишлар билан давом этти.

Банкнинг энг муҳим кунини соҳанинг эртанги эгалари билан нишонлашида яхши ижтимоий
сигналлар кўрдим.

Ижтимоий масъулият бўйича Банк ҳомийлигида таржима қилинган китоблар ва Мутолаа лойиҳаси учун ҳам Press F

@nurbekalimov