Get Mystery Box with random crypto!

Хотинлар чойхонага қаршими? Кеча кун бўйи вайн қарадим. Шу пр | Alimoff

Хотинлар чойхонага қаршими?

Кеча кун бўйи вайн қарадим. Шу прикол вайнларни жуда кўп қисми "хотинга духни берган ва чойхонага бора олмайдиган братлар" темасида.

Нимага жуда кўпчилик шунақа вайн ишлайди? Мен умримда бирорта эркак зотини кўрмаганман хотинидан қўрқиб чойхонага бормайдиган, или чойхонага боришга хотинидан рухсат сўрайдиган. Ёки чойхонада ўтирганида хотини тел қилиб қайда юрибсан бияхке тез деган бирорта одамни реал ҳаётда учратмаганман.

Шахсан ўзимда чойхонага борадиган бўсам квадрат добро. Чунки ужинга оқат қилиш шартмас, убу тансиқ нарса опкеламан уйдагиларгаям собой қилиб.

Бошқа шаблон топинглар. Маши тема абсолютно кулгили туюлмайди менга. Чунки хақиқатдан жуда узоқ темага ўхшайди. Энди топган тутганини уйига ташимай чойхонага ташийдиган, ёки этта ичиб келиб хотинини урадиганлар бўлса билмадиму, асосан аёллар чойхонага боришимизга қаршимас.

@nurbekalimov