Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-01-30 07:06:01
Нукусдаги портлашдан кейин вайроналар остида қолиб кетган 5 яшар Элвиранинг қутқарилиши жараёни. Умринг узоқ бўлсин, қизалоқ!
10.4K views04:06
Ochish/sharhlash
2023-01-26 13:03:26
Умрага борган дўст-яқинлардан шундай откриткалар олиш одатий ҳолга айланиб ҳам қолди Кўп раҳмат!

Зиёратларингиз қабул бўлсин! Бизни ҳам шундай зиёратларга етказсин!
9.6K views10:03
Ochish/sharhlash
2023-01-25 21:44:55 Баъзи хатолар билимсизлик ва эътиборсизлик ортидан бўлади. Худди боягидек :) Лекин у хатони тузатиш мумкин бўлса, тузатиб қўявериш керак. Худди ҳозиргидек ;)

Яхши дам олинглар!
9.6K views18:44
Ochish/sharhlash
2023-01-25 14:17:46 Ўзбекистон Энергетика вазирлиги “Газпром” билан нимадир имзолагани маълум бўлганига бир сутка бўляпти, Худо хоҳласа, лекин вазирлик томонидан ҳам, ҳокимият ё ҳукумат номидан гапириш ваколатига эга бўлган бошқа бирор расмий идора/шахс томонидан ҳам имзоланган…
10.7K viewsedited  11:17
Ochish/sharhlash
2023-01-25 13:43:03 Ўзбекистон Энергетика вазирлиги “Газпром” билан нимадир имзолагани маълум бўлганига бир сутка бўляпти, Худо хоҳласа, лекин вазирлик томонидан ҳам, ҳокимият ё ҳукумат номидан гапириш ваколатига эга бўлган бошқа бирор расмий идора/шахс томонидан ҳам имзоланган нарсанинг бирор тафсилоти ошкор қилингани йўқ. Бу - айнан мавҳумлик ортидан ижтимоий тармоқларда “мустақиллигимиз кетди”, “яна Россияга қулмиз” дегандек хавотирли чиқишлар бўлаётган бир вақтда - “ортга қайтмас” дея эълон қилинган баландпарвоз очиқлик-ошкоралигимизга бир муносабат.

Кечадан бери ихтиёримизда қандай маълумот бор? Биринчиси, “Юксалиш” ҳаракати етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродовнинг “йўл харитаси томонларга ҳеч қандай мажбурият юкламайди, ҳуқуқий оқибат туғдирмайди” деган гўёки тинчлантирувчи гапи (муаммо шундаки, ҳеч қандай йўл хариталарисиз ҳам катта-катта оқибатлар келиб чиққанини кўп бора кўрдик сўнгги йилларда).

Иккинчиси, ҳокимият ё ҳукуматда манбалари бор Каинбек берган “айтишларича”: “Йўл харитасида бозор нархларида газ харид қилиш масаласи ўрин олган. Бошқа ҳеч қандай масала йўқ, у ёки бу объектни, дейлик, газ қувурларини ишончли бошқарувга бериш ҳақида гап/сўз йўқ”. Афтидан, бу гапга манбаларнинг ўзи ҳам ишонмаса керак, шу боис Каинбек ҳам бу “айтишларича”ни Давлетовузга эмас, кичик каналида чиқарган, тинчгина.

Хуллас, қудратимизга шубҳа қилсанг, бошимизни қумга тиқиб олишимизга боқ.
29.6K views10:43
Ochish/sharhlash
2023-01-25 11:16:06
Ucell 2022 йилда тармоқ модернизацияси учун 111,5 миллион доллар тўғридан тўғри инвестиция киритди. Бу рақам Ўзбекистон уяли алоқа компаниялари инвестициялари орасида ҳаммасидан кўп. Алоҳида таъкидлаш керакки, бунда Ucell барча ишлаб топилган даромадни маҳаллий телекоммуникация тармоғи ривожига йўналтиради.

Ucell бош директори Андрей Шишковский қуйидаги фикрни билдирди: «Ucell’дагилар компанияда барчаси мукаммал, деган фикрдан йироқ. Модернизация ишлари доимий равишда олиб борилади. Ucell томонидан тармоқни ривожлантиришга мўлжалланган инвестициялар – етакчилик йўлидаги стратегик қадамлар. Асл мақсадимиз етакчилик эмас, компания фаолиятида доимий равишда хизмат ва сервис сифати устуворлигича қолмоқда. Биз Ucell компанияси томонидан жорий этилаётган замонавий технологияларни ривожлантириш ёрдамида Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун энг яхши ҳаёт сифатини таъминлашга интилмоқдамиз».

Батафсил

Реклама
7.7K views08:16
Ochish/sharhlash
2023-01-24 20:06:46 Ўзбекистон ва “Газпром” нима ҳақида келишиб олди?

Бугун Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва Россиянинг “Газпром” компанияси раҳбари Алексей Миллер газ соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади. Орқа фондаги суратга қараганда, имзолаш Санкт-Петербургда бўлиб ўтган, ўтган ҳафтада Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ҳам худди шундай ҳужжат имзолаган.

Шартнома тафсилотлари ошкор қилинмаяпти, Газпром ва бизнинг Энергетика вазирлигига сўров ҳозирча жавобсиз қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Gazeta.uz” “уч томонлама иттифоқ” бўйича музокаралар доирасида Россия Россиядан ишлаб чиқарилган газни Қозоғистон орқали “Марказий Осиё – Марказ” қувури орқали етказиб беришни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик. Россиянинг асосий шарти Ўзбекистон газ узатиш тизимини бозор қийматида “Газпром”га ўтказиш эди. Худди шундай талаб “Қозоқгаз” миллий компанияси томонидан ҳам илгари сурилган, лекин улар бундай шартларга рози бўлмаган.

Россия томони илгари сурган иккинчи шарт – Хитойга газ экспорт қилиш ҳуқуқидан воз кечиш эди. Яъни, “Газпром” Ўзбекистоннинг UzGasTrade компанияси ўрнига шартнома тарафи бўлишни таклиф қилган.

Манбаларнинг хабар беришича, декабрь ойидаги икки томонлама музокаралар натижасида Россия томони қўйган шартларни олиб ташланган.

Энди "йўл харитаси”га келсак. Менга маълум бўлишича (норасмий манба, шунга тахмин сифатида ёзаман), Ўзбекистон “Ўзтрансгаз” (магистрал қувурлар орқали газ транспортировка қилада) ва “Худудгазтаъминот” (маиший истеъмолчилар, аҳолини газ билан таъминлайди) газ транспорти тизимини ишончли бошқарувга беришга рози бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, компаниялар бирлаштирилиши ва "Газпром" ёки унинг шоъба корхонаси бошқарувига ўтказилиши мумкин.

Афсуски, Ўзбекистонда ишончли бошқарув бўйича биронта ҳам лойиҳа ўзини оқламади, шунинг учун SFI Management Group (Алишер Усмоновнинг сўзларига кўра, миллиардер Шодиев оиласига тегишли) кетишга мажбур бўлди.

Энг сўнгги мисоллардан бири - Ангрен ИEС уч йил давомида миллиардлаб зарарга кирган.

Қолаверса, мамлакатимизда ҳамон қонунчилик базаси, бу соҳани тартибга солувчи бирорта ҳам расмий ва очиқ ҳужжат мавжуд эмас.

Умид қиламанки, бу Ўзбекистон имзолаган кўплаб меморандумлар сингари қоғоздаги “йўл харитаси” бўлиб қолади. Агар бунга қадар номақбул сиёсий қарорлар туфайли миллиардлаб зарарлар кўрилган бўлса, эндиликда “Газпром” Ўзбекистоннинг газ транспорти тизимини бошқарувга олса, унда мамлакатнинг энергетик мустақиллигини, умуман, давлат суверенитети хавф остида бўлиши мумкин.

Ҳокимият “тижорат сири” ва бошқа баҳоналарга ҳавола қилмасдан, ҳужжат тафсилотлари ҳақида очиқ эълон қилиши керак.

@latipovuzb
5.0K views17:06
Ochish/sharhlash
2023-01-24 11:25:59 Умуман, аномал совуқ ва ундан кейинги кунларда "Gazeta.uz" кўплаб ва, мени назаримда, қизиқарли репортажлар тайёрлади, уларнинг дайжестини кеча Шуҳрат Латипов берганди, ҳар бирини томоша қилиб чиқишни тавсия қиламан - https://t.me/latipovuzb/9
7.8K views08:25
Ochish/sharhlash
2023-01-24 11:23:28
Болалар алдамайди

Кеча, 23 январдан Ўзбекистон мактабларида қишки таътил тугади. "Gazeta.uz" Тошкентдаги бир неча мактабларда бўлиб, синфхоналардаги ҳарорат ва ўқувчилардаги кайфиятни имкон қадар ўрганди.

Тўлиқ репортажни бу ерда кўриш мумкин -

10.2K views08:23
Ochish/sharhlash
2023-01-22 13:59:06
Илк бор ўзбек тилида

Azbobooks томонидан Ли Куан Ю: Учинчи дунёдан биринчи дунёга. Сингапур тарихи (1965-2000) китоби ўзбек тилида чоп этилди.

Ли Куан Ю тарихда чуқур из қолдирган шахслардан биридир. У кичик ва имкониятлари чекланган мамлакатни дунёдаги энг илғор давлатлар қаторига олиб чиққан.

Китобда муаллиф дунё сиёсати, халқаро муносабатлар, ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётни ислоҳ қи лиш йўлла ри ҳақида теран мулоҳазаларини баён этади.

Ўқитувчилар, ўқувчилар, талабалар, соҳа мутахассислари ва халқаро сиёсатга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Бетлар сони: 731 бет
Муқоваси: Қаттиқ
Адади: 1000 нусхада
Нархи: 199.000 сўм

Буюртма учун:
Телефон: +998555000207, +998999850207
Телеграм: @azboboooks

Буюртмангиз Республика бўйлаб етказиб берилади.
@azbouzshop - энг сара китоблар дўкони!

Реклама
9.3K viewsedited  10:59
Ochish/sharhlash