Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 27

2022-08-27 10:49:23
Тошкент шаҳридаги МEРИТ хусусий мактаби янги ўқув йилидан 1-8-рус синфларини очяпти

Мерит мактаби эл олдида юзи ёруғ бўлган мактаблардан. Масалан, Мактабнинг бу йилги 34 нафар битирувчилари 100% талабалик мақомига эришдилар. Ушбу мактабда қуйидаги фанлар чуқурлаштириб ўргатилади:
• Математика
• IT
• Инглиз тили
• Араб тили

Янги ўқувчилар учун 3 кун бупул демо дарслар қўйиб берилади.

Чаққонлар фарзандлари учун жой банд қилиб қўйдилар. Ўйлаб ўтиришга вақт йўқ!
Мурожаат учун:
Мактаб ҳақида маълумот
@merit_aloqa_bot
99 988 99 99

Facebook | Instagram | Telegram

Реклама
6.5K views07:49
Ochish/sharhlash
2022-08-26 11:03:18 Маълумот учун, ўзбек кирилл алифбосида ы ҳарфи йўқ, унинг ўрнига и ҳарфидан фойдаланилади. Шуни эътиборга олиб қўярсизлар. Раҳмат.
6.2K views08:03
Ochish/sharhlash
2022-08-24 11:31:56 Депутат Дониёр Ғаниев депутат Алишер Қодировга қарата: "Агар қонун лойиҳасига фракцияда қаршилик бўлган бўлса, ялпи мажлисда ҳам қизил кнопкани босиб туринглар", деганди, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов: "Улар ўша вақтда қизил кнопкани босган бўлиши ҳам мумкин, ҳозир буни билмаймиз-ку", деди.

Келинглар, шуни биладиган қилайлик. Осмон узилиб ерга тушмайди, менимча. Агар узилиб тушадиган бўлса, парламентдан жонли эфирлар бошлангани муносабати билан аллақачон узилиб тушган бўларди. Шундай экан, хавотирга ўрин йўқ. Очиқлик ва ошкоралик йўлидаги навбатдаги қадамлар сари олға, парламент!
12.4K views08:31
Ochish/sharhlash
2022-08-21 19:14:11 Украинадаги уруш тафсилотларини сиз ҳам ҳозир февраль ё мартдагидек диққат билан кузатмаётгандирсиз. Чўзилиб кетди, ҳақиқатан ҳам. Ҳамма чарчади: Киевни икки кунда эгаллаб олишни хаёл қилган путинчилар ҳам, Украинага охиригача ёрдам беришни ваъда қилган Ғарб ҳам. Айтишяпти-ку, Ғарбнинг энг катта давлатлари июль ойида Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича бирорта ваъда бермабди — бунақаси февралдан бери биринчи марта бўлаётган экан. Хуллас, ҳамма чарчади. Жумладан, сиз билан биз ҳам.

Лекин уруш тўхтаётгани йўқ ва у, аввалгидек, барча фронтлар бўйлаб давом этмоқда. Хусусан, интернетда ҳам. Мен ҳам шу, ижтимоий тармоқлар орқали урушга доир қизиқ-қизиқ маълумотлар, ёндашувларни кўриб қоламан. Масалан, Донецк остонасидаги Пески қишлоғи (ёки шаҳарчаси) тақдири ҳақидаги хабарлар кетма-кетлигини олайлик. Интернетдаги фаоллар Россия медиаси 5 август куни «ДХР» кучлари ушбу қишлоқ устидан назорат ўрнатгани, 13 август куни Россия Мудофаа вазирлиги ушбу қишлоқни эгаллагани, 21 август куни эса Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Пески «озод қилингани» ҳақида хабар берганига эътибор қаратган.

Бунақанги хабарларни, табиийки, саволларни кўпайтиради ва у саволларнинг энг асосий шу: қишлоқ эгалланганми ўзи ё йўқми? Бу ҳам Мариуполни эгаллашдек бир кўпикли операми? Бахтга қарши (ёки не бахтки), бу саволларга аниқ жавоб йўқ ва бўлмаса ҳам керак (ишқилиб, путинчилар Украинанинг бир қарич ҳам ортиқ ерини эгаллай олмаган бўлсин). Лекин шу вазиятга ҳам ҳазил билан ёндаша оладиганларга қойилман. Бирови ёзибди: «Бу ерда ҳаммаси тўғри ёзилган. Аввалига Пескига ‘ДХР’ кучлари келган. Сўнг Россия армияси қишлоқни ‘ДХР’ кучларидан озод қилган. Охирида эса Қодиров Пескини Россия армиясидан озод қилган».
12.1K views16:14
Ochish/sharhlash
2022-08-20 20:13:05
Ўтган йили Ucell компанияси томонидан мамлакатимизнинг турли нуқталарида бир неча юз станция қурилиб, модернизация қилиниши натижасида кўплаб ҳудудларда уяли алоқа яхшиланди. Қайсидир қишлоқларга илк маротаба интернет кириб борди.

Умуман, Ucell’нинг Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича олиб бораётган ишлари мақтовга арзигулик. Жорий йилнинг биринчи ярмида компания ушбу мақсад учун 50 миллион доллардан ошиқ сармоя киритган.

Йил бошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан уяли алоқа операторлари учун бизнес юритиш шартлари сезиларли даражада яхшиланди. Шу муносабат билан Ucell компанияси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги таянч станцияларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича узоқ муддатли дастурни янада жадалроқ амалга оширмоқда.

Реклама
11.5K views17:13
Ochish/sharhlash