Get Mystery Box with random crypto!

Ucell 2022 йилда тармоқ модернизацияси учун 111,5 миллион долл | Муҳрим

Ucell 2022 йилда тармоқ модернизацияси учун 111,5 миллион доллар тўғридан тўғри инвестиция киритди. Бу рақам Ўзбекистон уяли алоқа компаниялари инвестициялари орасида ҳаммасидан кўп. Алоҳида таъкидлаш керакки, бунда Ucell барча ишлаб топилган даромадни маҳаллий телекоммуникация тармоғи ривожига йўналтиради.

Ucell бош директори Андрей Шишковский қуйидаги фикрни билдирди: «Ucell’дагилар компанияда барчаси мукаммал, деган фикрдан йироқ. Модернизация ишлари доимий равишда олиб борилади. Ucell томонидан тармоқни ривожлантиришга мўлжалланган инвестициялар – етакчилик йўлидаги стратегик қадамлар. Асл мақсадимиз етакчилик эмас, компания фаолиятида доимий равишда хизмат ва сервис сифати устуворлигича қолмоқда. Биз Ucell компанияси томонидан жорий этилаётган замонавий технологияларни ривожлантириш ёрдамида Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун энг яхши ҳаёт сифатини таъминлашга интилмоқдамиз».

Батафсил

Реклама