Get Mystery Box with random crypto!

Muallim | Ta'limga oid

Kanal manzili: @muallimlarga
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.68K
Kanalning ta’rifi

◾️ Мактаб таълими ходимлари ва ўқитувчилар учун хабарлар
◾️ Реклама: @Qabulshunos_robot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-05-13 18:36:40
Sonning oxirgi ikki raqami. Ferma teoremasi. Eyler teoremasi.........

Ekub Ekuk ga doir sistemali misollar

Kombinatorika

Ehtimolliklar

Integral

Diffirensial tenglamalar

Attestatsiya imtihoniga kirgan har 10 ta matematikdan kamida 9 tasi yuqoridagi mavzularda muammoga duch kelgan bo'lsa ajab emas

Men Aslbek Fayziyev vazir jamg'armasi sohibi va Master darajadagi matematika fani o'qituvchisiman

Sizlarni 15-25-may kunlari yuqoridagi mavzular bo'yicha o'zimning telegram kanalimda bo'lib o'tadigan jonli darslarimga taklif qilaman

@fayziev_attestatsiya

Jonli darslarni o'tkazib yubormaslik uchun hoziroq telegram kanalimga obuna bo'ling
@fayziev_attestatsiya
@fayziev_attestatsiya
@fayziev_attestatsiya
12.0K views15:36
Ochish/sharhlash
2024-05-12 05:23:27 5 йиллик стажингиз бўлса қуйидаги юналишларга СИРТҚИ шаклида хужжат топшира оласиз

бошланғич таълим;
тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
мусиқа таълими;
жисмоний маданият;
технологик таълим.

Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган литсензияга эга барча нодавлат олийгоҳлар учун ҳам амал қилади.

https://t.me/muallimlarga
18.9K views02:23
Ochish/sharhlash
2024-05-11 20:19:04 Ўқитувчидан ремонт учун пул йиғиш ноқонунийдир

Умумтаълим мактабларини таъмирлашни ташкил этиш ва уларнинг муддий-техник базасини тайёрлаш тегишли тартибда туман(шаҳар) ҳокимларининг мажбурияти ҳисобланади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақида»ги наъмунавий низомнинг 31-бандига мувофиқ таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Ушбу вазифалар ичида синф хонасини ёки мактабнинг маълум бир қисмини таъмирлаш ҳақида бирор бир қоида белгиланмаган.

https://t.me/muallimlarga
19.5K views17:19
Ochish/sharhlash
2024-05-10 20:59:01 МАКТАБ ЛУҒАТИНИ БИЛАСИЗМИ?

ДИРEКТОР - бир қўлида қамчи ва бир қўли билан ходимлари бошини силаб тургувчи жон куяр раҳбар.

ЗАВУЧ - дарс ўтилмай қолса, ҳеч кимни аямайдиган ҳақиқат нозири.

ЗАМ ДИРEКТОР - урмайди, сўкмайди, аммо вазиятга кўра иш тутувчи  донолар доноси.

ҚОРОВУЛ - офарин, тинчлик посбонлари.

ФАРРОШЛАР - сиз борсизки, мактаб саришта.

КУТУБХОҲАЧИ - девон бекаси.

ПСИХОЛОГ - ҳали бир тўхтамга келинмаган соҳа.

ЎҚИТУВЧИ - манавият ва маърифат, онгу-тафаккурнинг Султон ва маликалари.

ЎҚУВЧИ- ҳамма гапни тескарисини қиладиган зараркунанда одамзоднинг бир тури

ОЧИҚ ДАРС - устозлар дийдолашуви.

ДАРС ЖАДВАЛИ - келишувга асосан тузиладиган битим.

УСТАМА - тошга сол, бахтингдан кўр.

ТEКШИРУВ - ногаҳон тушган тарсаки.

Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин

https://t.me/muallimlarga
16.2K views17:59
Ochish/sharhlash
2024-05-09 19:28:45 Синф раҳбари бу...

Йил-ўн икки ой ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳали у шаклда, ҳали бу шаклда шакллантириб, бу рўйхатнинг қаёққа кетаётганини ўзи ҳам билмайдиган қоғозбоз.

Ўзи бир кунда бир марта кирадиган синф хонасининг озодалигига  жавоб берувчи фаррош.

Ўқувчилари жанжаллашса,  адолатли қози.

Ота-оналар исталган устознинг устидан шикоят қилиши мумкин бўлган, лекин қўлидан ҳеч нарса келмайдиган шахс.

Ўзининг ваколатидан кўпроқ нарсани бўйнига оладиган мард.

Ўқувчилари 11-синфни битириб кетганидан кейин бир йил ўтиб ҳам уларни ё ишга, ё ўқишга жойлаб, ё узатиб ФҲДЁ қоғозининг нусхасини топшириб қутуладиган буюк матонат эгаси.

Ўқувчиларини ёзда ҳам сувга чўкмаслигини, ўтда ёнмаслигини, уйидан қочмаслигини, кечаси санғимаслигини, ҳеч ким билан жанжаллашмаслигини  назорат қилувчи инспектор.

Ота-онаси жўнатолмаган мактабга амаллаб олиб келадиган, имтиҳонларда ухлаб қолмаслиги учун қўнғироқ қилиб уйғотадиган, кеч қолса ўрнига гап эшитадиган, аммо шу меҳнатлари эвазига битириб кетгач, битта йўқлаб қўйишга ҳам арзимайдиган ўқувчиларини ортидан «болам», деб гапирадиган ҳокисор...

Аслида, бу заҳматларнинг ортида болажонларнинг бир оғиз «Устоз!» деб чақирган лутфи олдида ювилиб кетадиган қувонч ҳам бор...

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Феруза Салходжаева

https://t.me/muallimlarga
25.8K views16:28
Ochish/sharhlash
2024-05-08 07:27:47 Эртага 9 май муносабати билан неча кун дам олинади?

Бу йил Хотира ва қадрлаш кунида ўзбекистонликлар фақат бир кун дам олади. Байрам куни — 9 май, пайшанба.

Президент фармонига кўра, қўшимча дам олиш куни белгиланмаган. 10 май, жума — барча ходимлар учун иш куни.

https://t.me/muallimlarga
13.9K views04:27
Ochish/sharhlash
2024-05-07 20:00:02 Синф раҳбарлари билиб олиши керак

Ўқувчиларнинг шахсий йиғма жилди ҳужжатлари ўқувчини мактабга қабул  қилинган кунидан битиргунига қадар юритилади. Унда қуйидаги ҳужжатлар жамланади:

1. Мактабга қабул қилиш ҳақида ота-она  (ёки  уларнинг  ўрнини  босувчи шахслар)нинг аризаси;

2. Ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (паспорт, ИД-карта) нусхаси;

3. Ота-онаси (ёки  уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг  паспорт (ИД-карта) нусхалари;

4. Тиббий маълумотнома;


5. Баҳолар табели (10-11-синф  ўқувчилари  учун  9-синфда берилган таянч маълумот тўғрисида шаҳодатнома).

Ўқувчининг шахсий йиғма жилди ҳужжатлари синф раҳбари томонидан юритилиб, ҳар ўқув йили бошида хатловдан ўтказилади.

Ўқувчининг шахсий йиғма жилд  ҳужжатлари ўқувчи мактабни  тамомлаганидан сўнг 3 йил муддатда мактабда  сақланади.

https://t.me/muallimlarga
17.6K views17:00
Ochish/sharhlash
2024-05-06 14:17:06 #сўровнома

Сизнинг рахбарингиз дам олиш куни таътил бўлишига қарамай ишга чақиртирадими? Бу тўгарак ўтишга ёки мактаб ҳудудини тозалашга мажбурий тарзда жалб қилиш бўлиши мумкин.

Мактабингизда шундай ҳолат тез-тез бўлиб турадими?

( ) - ҳа, ( ) - йўқ

https://t.me/muallimlarga
13.0K views11:17
Ochish/sharhlash
2024-05-05 18:44:32 Ота-оналарга қуйидаги талаблар белгиланган:

Таълим муассасаси ички тартиб қоидалари билан танишиш;

Ўқитувчи шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, дарс жараёнларида аралашмасликлари, педагогларни ҳақорат қилмасликлари;

Фарзандини дарс жараёнида таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш;

Фарзандини дарсларга тўлиқ қатнашишини (давомат) ҳамда фанлар бўйича иш дафтарлари ва таълим олиши учун зарур бўлган бошқа барча жиҳозлар билан таъминлаш;

Фарзандини муассасага дарслик, ўқув қуроллари билан келишини таъминлаш;

Фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилмаслик, унинг таълим муассасасига ўз вақтида келиши, дарсдан кейин фарзандини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;

Синф раҳбари ва фан ўқитувчилари билан фарзандининг хулқи ва давомати юзасидан алоқада бўлиш;

Фарзанди дарсларга келмай қолиши мумкин бўлган пайтларда таълим муассасасига (синф раҳбарига) унинг сабабларини билдирган ҳолда маълум қилади;

Таълим муассасасининг таклифига асосан муассасада ўтказиладиган ота-оналар йиғилиши, суҳбат ва турли маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш.

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғи

https://t.me/muallimlarga
16.9K views15:44
Ochish/sharhlash
2024-05-05 11:07:36 ​​ Ходимларга иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсация тўланишини биласизми?

30-апрелдан Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекснинг 333-моддасида иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши белгиланди.

Унга кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт бўлади.

Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 253-моддасига кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги ушбу кодекс 2023 йилнинг 30 апрелидан бошлаб кучга кирган

https://t.me/muallimlarga
18.6K views08:07
Ochish/sharhlash