Get Mystery Box with random crypto!

Muallim | Ta'limga oid

Kanal manzili: @muallimlarga
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.68K
Kanalning ta’rifi

◾️ Мактаб таълими ходимлари ва ўқитувчилар учун хабарлар
◾️ Реклама: @Qabulshunos_robot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-05-04 14:18:14
Мана инсонни ҳаётга қандай таёрлаш керак!

Хитой мактабгача таълим муассасаларида инсоннинг маиший ҳаётда учрайдиган турли хавфли вазиятларда ўзини қандай тутиш кераклигига доир амалий кўникмалар бериб борилар экан.

Ишонинг, бизда боғча, мактаб ёки Олийгоҳларда шунақа амалий билим беришса натижа улкан бўлади

https://t.me/muallimlarga
18.1K views11:18
Ochish/sharhlash
2024-05-03 12:42:04
Қайиқ устидаги мактаблар ҳақида эшитганмисиз?

Кўпгина давлатларда табиий офатлар сабаб дарслар бекор қилинса, Бангладешда муссон ёмғирлари ё дарё тошқинлари ҳам ўқув жараёнига халақит бермайди. Чунки мамлакатдаги кўплаб қишлоқларда мактаб биноси вазифасини катта қайиқлар ёки баржалар бажаради.

Баъзи ўқувчилар дарсга ҳам қайиқларда боришади. Каттароқ қишлоқларда эса қайиқ мактаблар аҳоли пунктлари атрофида сузиб, ўқувчиларни йиғиб чиқади.

Ўқувчиларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/muallimlarga
13.1K views09:42
Ochish/sharhlash
2024-05-02 19:34:13
Ибратли видео ролик!

Фарзандларининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота она ушбу видеони кўриши шарт!

Фарзандларга сарфланган ҳар бир сармоя вақт ўтиб минг карра бўлиб қайтади...

https://t.me/muallimlarga
29.6K views16:34
Ochish/sharhlash
2024-05-02 07:17:16 Отпускной қандай ҳисобланади ва кимларга берилади?

Таътилдан фойдаланиш даври бошланиши меҳнат шартномаси бўйича иш бошланган кундан бошлаб, охири эса, қонунчилик ҳужжатларига ва ички локал ҳужжатларга мувофиқ меҳнат таътили муддатини аниқлаш учун иш стажига киритиладиган ўн икки ойлик даврнинг охирги календарь санаси бўйича белгиланадиган иш йилидан келиб чиқиб аниқланади.

Меҳнат кодексининг 134-моддасига мувофиқ ходимга бериладиган йиллик меҳнат таътилининг муддати 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Бунда қонунчилик ҳужжатларида ёхуд жамоа ва/ёки меҳнат шартномаларида йиллик асосий меҳнат таътилининг муддати белгиланиши мумкин.

Агарда ўқитувчи ўриндошлик асосида ишлаган бўлса, бу ўқитувчига ишлаган даври учун таътил пули (отпускной) ҳисобланмайди. соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилганлиги туфайли ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга таътил пули тўланмайди.

Энди, ўқитувчи қандай қилиб ўзининг отпускной пулини ҳисоблаб кўриши мумкин? Бу вазиятда сиз @Oylik_hisobchibot га кириб, Меҳнат таътили бўлимини танлайсиз ва ҳисоблаб кўрасиз.

Отпускнойингизни ҳисоблаб кўриши учун босинг @Oylik_hisobchibot

https://t.me/muallimlarga
12.9K views04:17
Ochish/sharhlash
2024-05-01 19:08:57 Бир кун келар...

Бир кун келар, домлалар қадри
Тоғ бўлади, осмон бўлади.
Бизга кулган одамлар дарди
Дил тубида армон бўлади.

Бир кун келар, муаллим шўрлик
Санаб юрмай тийинларини,
Дафтар, китоб тутар ҳарбийлар,
Ташлаб чипор кийимларини.

Бир кун келар, машина олар
Домла ойлик моёнасига.
Муаллима қирқ сават солар
Қуда томон тўёнасига.

Муаллимлар таътил пулига
Қиз чиқариб, ўғил уйлайди.
Уйланмаган бўйдоқ домлалар
Қиз танлашга чўчиб турмайди.

Бир кун келар, ғам чекмас ҳеч ким
Тушлигию йўл кирасига.
Дам олишга борар домлалар
Оврўпанинг Франциясига.

Бир кун келар, домлани ҳамма
Қадри баланд зот деб билади.
Гўдаклар ҳам прокурорликмас,
Домлаликни орзу қилади.

Қачон келар ўша кун?-дерсиз,
Сабр қилинг, сал шошмай туринг.
Ўша кунлар етиб келгунча
Қадрингизни эҳтиёт қилинг!
Қалбингизни эҳтиёт қилинг!

Абдулла Орипов

https://t.me/muallimlarga
16.8K views16:08
Ochish/sharhlash
2024-05-01 12:03:05
Ота она + Ўқувчи + Устоз

МАТEМАТИКА фанида энг мустаҳкам шакл УЧБУРЧАК эканини билсангиз керак?

Чунки, учбурчакдан бошқа исталган шаклнинг бурчакларини хоҳлаганимизча ўзгартиришимиз мумкин.

Лекин, учбурчакни қанча ҳаракат қилганимиз билан ҳам бурчакларини ўзгартириб бўлмайди. 

Болларни ҳам шундай Мукаммал билимга олиб чиқишимиз учун Уч томонлама (Ота она , ўқувчи ва Устозлар) ҳаракат қилишимиз кетак

Аброржон Фармонов

https://t.me/muallimlarga
18.8K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-05-01 08:23:21 Хотин-қизлар учун фоизсиз таълим кредит ажратиш тартиби

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кредит кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

- Кундузги;
- Сиртқи;
- Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар эканку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг эттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қандай ҳужжатлар керак?

- банкка ариза;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
- талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

https://t.me/muallimlarga
14.4K views05:23
Ochish/sharhlash
2024-04-30 19:13:21 Мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади ва уларни битирганларга МТТ тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишлаш учун сертификат берилади

«Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (29.04.2024, №242) қабул қилинди.

Қарорга асосан, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан мактабларда 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Педагогик синфларни ташкил этиш тегишли ҳудуддаги педагогика олий таълим муассасасининг иштирокида амалга оширилади.

Илғор хорижий тажрибалар асосида педагогик синфлар учун алоҳида ўқув дастури ишлаб чиқилади.

Педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга шаҳодатнома ҳамда Миллий малакалар рамкасининг 2-даражасидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.

uztdi

https://t.me/muallimlarga
16.4K views16:13
Ochish/sharhlash
2024-04-30 09:09:11 Янги ўқув йилдан бошлаб “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 20% эмас, балки 50% устама тўланади

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.

Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

https://t.me/muallimlarga
25.1K views06:09
Ochish/sharhlash
2024-04-29 19:53:28 Ота-оналарга қуйидаги талаблар белгиланган:

Таълим муассасаси ички тартиб қоидалари билан танишиш;

Ўқитувчи шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, дарс жараёнларида аралашмасликлари, педагогларни ҳақорат қилмасликлари;

Фарзандини дарс жараёнида таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш;

Фарзандини дарсларга тўлиқ қатнашишини (давомат) ҳамда фанлар бўйича иш дафтарлари ва таълим олиши учун зарур бўлган бошқа барча жиҳозлар билан таъминлаш;

Фарзандини муассасага дарслик, ўқув қуроллари билан келишини таъминлаш;

Фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилмаслик, унинг таълим муассасасига ўз вақтида келиши, дарсдан кейин фарзандини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;

Синф раҳбари ва фан ўқитувчилари билан фарзандининг хулқи ва давомати юзасидан алоқада бўлиш;

Фарзанди дарсларга келмай қолиши мумкин бўлган пайтларда таълим муассасасига (синф раҳбарига) унинг сабабларини билдирган ҳолда маълум қилади;

Таълим муассасасининг таклифига асосан муассасада ўтказиладиган ота-оналар йиғилиши, суҳбат ва турли маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш.

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғи

https://t.me/muallimlarga
14.1K views16:53
Ochish/sharhlash