Get Mystery Box with random crypto!

Muallim | Ta'limga oid

Kanal manzili: @muallimlarga
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.68K
Kanalning ta’rifi

◾️ Мактаб таълими ходимлари ва ўқитувчилар учун хабарлар
◾️ Реклама: @Qabulshunos_robot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-05-16 19:45:00
«УСТОЗ» қисқа метражли фильм

10 дақиқа вақт ажратиб албатта кўринг

БАРЧАГА УЛАШИНГ

https://t.me/muallimlarga
27.2K views16:45
Ochish/sharhlash
2024-05-16 18:04:06 Сиз ЎҚИТУВЧИмисиз? Ўқитувчиларга 120 МИЛЛИОН сўмгача имтиёзли субсидия ажратилаётганлигидан хабарингиз борми

Мазкур субсидия:

Қайтариб бермаслик шарти билан;
Имтиёзли асосда;
Фақат айрим тоифадаги ўқитувчиларга;
15-май санасидан бошлаб ажратилмоқда.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 йилда қабул қилинган “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 70-сонли Фармони.

Батафсил, қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин: @yuristmaslahatlarii

Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat
11.9K views15:04
Ochish/sharhlash
2024-05-16 12:53:37
2024 йилда бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини 20% га ошириш режалаштирилмоқда

Давлат бюджети лойиҳасига кўра, келгуси йилда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорларини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатларга 9,6 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган.

Ҳужжатда келтирилишича, жорий йил охиригача шаклланган инфляция миқдори йил давомида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва пенсия миқдорларининг оширилган фоизларидан юқори бўлган тақдирда, келгуси молия йилининг январь ойидан иш ҳақи ва пенсияларни ушбу фоизларга ошириш орқали компенсация қилиш тартиби жорий этилади.

Ўзи умуман, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар келгуси йилда давлат бюджети харажатининг 50%дан ортиғини ташкил этади.

https://t.me/muallimlarga
12.8K views09:53
Ochish/sharhlash
2024-05-16 11:00:47ЭРТАГА ОНЛАЙН ТЕСТ БЎЛАДИ!

Тестда қатнашмаганлар афсусланади!
Якунда барчага сертификат берилади!


Жума, 17-май куни @imtihonmarkazi томонидан -онлайн тест ташкил этилади. Тестлар сифатига 100% жавоб берилади. Кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўраётган барча абитуриентлар иштирок этиши шарт!

Тест вақти: 17-май (кун давомида)
Тест тиллари: ЎЗБЕК ва РУС
Иштирок этиш нархи: БЕПУЛ
Рўйхатдан ўтиш шарт

Йўналиш танланг ва рўйхатдан ўтинг:
Ҳуқуқ + Инглиз тили
Инглиз тили + Математика
Инглиз тили + Она тили
Кимё + Биология
Математика + Инглиз тили
Математика + Она тили
Математика + Физика
Она тили + Инглиз тили
Она тили + Математика
Она тили + Тарих
Тарих + География
Тарих + Инглиз тили
Тарих + Она тили
Биология + Она тили
Биология + Кимё
Кимё + Математика
География + Математика
Она тили + Русский язык

Тестга рўйхатдан ўтиш:
Рўйхатдан ўтиш
6.6K views08:00
Ochish/sharhlash
2024-05-15 09:52:25 Отпускной қандай ҳисобланади ва кимларга берилади?

Таътилдан фойдаланиш даври бошланиши меҳнат шартномаси бўйича иш бошланган кундан бошлаб, охири эса, қонунчилик ҳужжатларига ва ички локал ҳужжатларга мувофиқ меҳнат таътили муддатини аниқлаш учун иш стажига киритиладиган ўн икки ойлик даврнинг охирги календарь санаси бўйича белгиланадиган иш йилидан келиб чиқиб аниқланади.

Меҳнат кодексининг 134-моддасига мувофиқ ходимга бериладиган йиллик меҳнат таътилининг муддати 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Бунда қонунчилик ҳужжатларида ёхуд жамоа ва/ёки меҳнат шартномаларида йиллик асосий меҳнат таътилининг муддати белгиланиши мумкин.

Агарда ўқитувчи ўриндошлик асосида ишлаган бўлса, бу ўқитувчига ишлаган даври учун таътил пули (отпускной) ҳисобланмайди. соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилганлиги туфайли ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга таътил пули тўланмайди.

Энди, ўқитувчи қандай қилиб ўзининг отпускной пулини ҳисоблаб кўриши мумкин? Бу вазиятда сиз @Oylik_hisobchibot га кириб, Меҳнат таътили бўлимини танлайсиз ва ҳисоблаб кўрасиз.

Отпускнойингизни ҳисоблаб кўриши учун босинг @Oylik_hisobchibot

https://t.me/muallimlarga
11.9K views06:52
Ochish/sharhlash
2024-05-15 08:02:39
ЎҚИТУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛИ СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

Бугундан субсидияга ариза топшириш бошланди. Ўқитувчиларга имтиёзли субсидия берилишидан хабарингиз борми? “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 51 сонли Президент фармони қабул қилинган. Мазкур Фармон асосида ўқитувчиларнинг баъзи тоифаларига имтиёзли асосда субсидия ажратилиши белгиланган. Қуйида имтиёздан фойдаланувчи ўқитувчилар тоифаси билан батафсил танишишингиз мумкин.
Рўйхат
11.4K views05:02
Ochish/sharhlash
2024-05-14 16:59:01 МEТОДИК КУНЛАР ҚАЙТА ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ МУМКИН

Маълум бўлишича, қуйидагилар ўқитувчиларга «Касбий ривожланиш кунлари» сифатида белгиланмоқда:

Душанба – Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) фани;

Сешанба – Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили);

Чоршанба – Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан (Сcиенcэ);

Пайшанба – Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия);

Жума – Хорижий тиллар;

Шанба – Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, бошланғич таълим).

П.С. Фикрингизни комментарияда ёзиб қолдиринг

халқталиминфо

https://t.me/muallimlarga
14.5K views13:59
Ochish/sharhlash
2024-05-14 15:03:53
SHOSHILING BUGUN 1-DARSIMIZ
Milliy sertifikat faqat boshlang'ichlar uchun kursi

Davomiyligi 4 oy:

  - grammatika;
  - esse darsi;
  - mumtoz adabiyot;
  - diagnostik testlar.
 
 
Darslar haftasiga 5 kun, soat 19:30da.

Guruhga a'zo bo'lishingiz bilan kursning bir oylik rejasi bilan tanishasiz. Qo'shimcha savollar bo'lsa, o'zimga murojaat etishingiz mumkin.

Kurs 15-maydan boshlanadi.
Kurs narxi:  100 ming so'm (oyiga)


Barcha darslar oliy toifali pedagog, minglab shogirdlar ustozi, Prezident sovg'asi sohibi, Yosh kitobxon ustozi,Zukko kitobxon Respublika bosqichi g'olibi, bakalavr, magistr _ Abdullajon Niyozmatov va Umidaxon Niyozmatova tomonidan o'tiladi (natijalar: @abdullaniyoznatijalari ).

Murojaat uchun: @misterabdullox
10.6K views12:03
Ochish/sharhlash
2024-05-14 06:47:19 Хотин-қизлар учун фоизсиз таълим кредит ажратиш тартиби

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кредит кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

- Кундузги;
- Сиртқи;
- Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар эканку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг эттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қандай ҳужжатлар керак?

- банкка ариза;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
- талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

https://t.me/muallimlarga
11.9K views03:47
Ochish/sharhlash
2024-05-13 20:27:31 Очиқ дарс баённомаси намунаси

Барча фанлар учун очиқ дарс ташкил этишда тўлдириш учун шаблон баённома

Сақлаб қўйинг ва ҳамкасбларингизга улашинг

https://t.me/muallimlarga
11.5K views17:27
Ochish/sharhlash