МАКТАБ ЛУҒАТИНИ БИЛАСИЗМИ? ДИРEКТОР - бир қўлида қамчи ва б | Muallim | Ta'limga oid
МАКТАБ ЛУҒАТИНИ БИЛАСИЗМИ?
ДИРEКТОР - бир қўлида қамчи ва бир қўли билан ходимлари бошини силаб тургувчи жон куяр раҳбар.
ЗАВУЧ - дарс ўтилмай қолса, ҳеч кимни аямайдиган ҳақиқат нозири.
ЗАМ ДИРEКТОР - урмайди, сўкмайди, аммо вазиятга кўра иш тутувчи донолар доноси.
ҚОРОВУЛ - офарин, тинчлик посбонлари.
ФАРРОШЛАР - сиз борсизки, мактаб саришта.
КУТУБХОҲАЧИ - девон бекаси.
ПСИХОЛОГ - ҳали бир тўхтамга келинмаган соҳа.
ЎҚИТУВЧИ - манавият ва маърифат, онгу-тафаккурнинг Султон ва маликалари.
ЎҚУВЧИ- ҳамма гапни тескарисини қиладиган зараркунанда одамзоднинг бир тури
ОЧИҚ ДАРС - устозлар дийдолашуви.
ДАРС ЖАДВАЛИ - келишувга асосан тузиладиган битим.
УСТАМА - тошга сол, бахтингдан кўр.
ТEКШИРУВ - ногаҳон тушган тарсаки.
Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин
https://t.me/muallimlarga