Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-03-15 10:10:24 30 йил ичида 16-марта ўзгараётган Конституция

Конституциянинг янги лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинди. Бу мустақил Ўзбекистонда 16-марта ўзгартириш киритилаётган конституциядир.

Бу ўзгаришларнинг 3 таси президент ваколатлари муддатлари ҳақида. Аввалига 5 йилдан 7 йилга, кейин 7 йилдан яна 5 йилга ўзгарган. Энди яна 5 йилдан 7 йилга узайтириляпти.

1992 йилда қабул қилинган Бош қомусга киритилган ўзгартишлар:

Биринчи ўзгартиш – 1993 йил 28 декабрда “150 нафар депутатдан иборат” деган сўзлар “депутатлардан иборат” деган сўз билан алмаштирилган.

Иккинчи ўзгартириш – 2003 йил 24 апрелда икки палатали парламентни сайлаш ва Президент ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди.

Учинчи ўзгартириш – 2007 йил 11 апрелда Конституциянинг 89-, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига ўзгартириш ва тузатишлар киритилган.

Тўртинчи ўзгартириш – 2008 йил 25 декабрда Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган 150 депутатдан иборатлиги белгиланди.

Бешинчи ўзгартириш – 2011 йил 18 апрелда 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартириш ва тузатишлар киритилган. Хусусан, 96-модда “Президент вазифасини бажаролмай қолган ҳолатда унинг вазифа ва ваколати вақтинча Сенат раиси зиммасига юкланади. Уч ой ичида президент сайлови ташкил этилади ва ўтказилади”, деб ўзгарган.

Олтинчи ўзгартириш – 2011 йил 12 декабрда Президент ваколати 7 йилдан 5 йилга алмаштирилган.

Еттинчи ўзгартириш – 2014 йил 16 апрелда 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларигаўзгартиш ва тузатишлар киритилган. 6-модда ўзгарган.

Саккизинчи ўзгартириш – 2017 йил 6 апрелда 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартиш ва тузатишлар киритилган.

Тўққизинчи ўзгартириш – 2017 йил 31 майда 80, 93, 108 ва 109-моддаларига ўзгартиш ва тузатишлар киритилган.

Ўнинчи ўзгартириш – 2017 йил 29 августда 99 ва 102-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Ўн биринчи ўзгартириш – 2018 йил 15 октябрда 105-моддасига тузатиш киритилган.

Ўн иккинчи ўзгартириш – 2019 йил 18 февралда 80 ва 93-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Ўн учинчи ўзгартириш – 2019 йил 5 мартда 79, 93 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Ўн тўртинчи ўзгартириш – 2019 йил 4 сентябрда 96 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Ўн бешинчи ўзгартириш – 2021 йил 8 февралда 117-моддасига ўзгартиш киритилди.

Ўн олтинчи ўзгартириш – 2023 йил 14 мартда Сенат янги Конституция лойиҳасини маъқуллади. Бу сафар қомуснинг 65 фоизи ўзгармоқда. Шунингдек, президент ваколатлари муддати ҳам 5 йилдан 7 йилга қайтяпти.

Маълумот ўрнида, дунёнинг биринчи қабул қилинган АҚШ Конституциясига 1787 йилда қабул қилинганидан буён 235 йил ичида 27 марта тузатиш киритилган. Франциянинг амалдаги Конституцияси 1958 йилда қабул қилинган бўлиб, ҳозиргача унга 24 марта ўзгартириш киритилган.

@media24uz
2.1K viewsedited  07:10
Ochish/sharhlash
2023-03-14 18:51:43
Глобал терроризм рейтинги эълон қилинди

2022 йил натижаларига кўра "Глобал терроризм рейтинги" эълон қилинган, Ўзбекистон 70-ўринда қайд этилган.

Экспертларнинг айтишича, терактлар ва қурбонлар сони камайиб бораётганига қарамай, терактларнинг ўзи янада ҳалокатли тус олмоқда.

Рейтингда Афғонистон етакчилик қиляпти. Ундан кейин Буркина-Фасо, Сомали, Мали, Сурия, Покистон, Ироқ ва Нигерия энг хавфли ҳудудлар сифатида турибди.

Ўтган йили Украинага бостириб кирган Россия эса 45-ўринда кўрсатилган ва терроризм хавфи паст дея баҳоланган. Ўзбекистон эса "жуда пастлар" қаторида.

Айтилишича, 2022 йилда 3955 та теракт содир этилган. Бу 2021 йилга нисбатан 25 фоизга кам. Қурбонлар сони ҳам қисқарган: 6701 та, 2021 йилга қараганда 9 фоиз кам.

@media24uz
1.9K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-03-14 16:58:41 Зилзиладан кейинги илк саммит, Мирзиёев ҳам Туркияга боради

Эртага, 16 март куни Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг "Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами" мавзусида навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев шу саммитда қатнашади. Саммитда яқинда Туркияда содир бўлган зилзила туфайли юзага келган фавқулодда ҳолат муҳокама қилинади.

Саммит доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Бу Туркиядаги ҳалокатли зилзиладан кейинги илк саммит бўлиб, қурбонлар сони 48 мингдан ортиқни ташкил қилган.

@media24uz
2.1K viewsedited  13:58
Ochish/sharhlash
2023-03-14 14:50:00
YouTube чекловлари олиб ташланиши мумкин

Президент администрацияси мулозимлари Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашиб, YouTube монетизацияси чекловларини муҳокама қилган.

Кўплаб влогерлардан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Шу боис учрашувда компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олинган.

Шунингдек, бошқа лойиҳалар, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва бу орқали ахборот соҳасига оид айрим муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

@media24uz
2.2K views11:50
Ochish/sharhlash
2023-03-14 11:32:37 Сирдарёга янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланган.

У тайинловга қадар Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Вилоятнинг аввалги прокурори ўз истагига кўра ишдан кетганди.

@media24uz
2.2K views08:32
Ochish/sharhlash
2023-03-14 07:35:20 Сирдарё прокурори ишдан кетди

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра 10 март куни лавозимидан озод этилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати унинг жиноят устида қўлга тушгани ҳақидаги хабарларни инкор этган.

Мавлонов ўтган йили шу лавозимга тайинланганди.

@media24uz
2.4K views04:35
Ochish/sharhlash
2023-03-13 18:06:16 Ортиқхўжаев компанияси яна бир тендерни ютди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Olmazor Business City янги тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуация қилиш дирекцияси 21 февраль куни Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун 34 млрд. 88 млн. сўмлик тендер эълон қилган.

Мазкур тендерни қарийб 33 млрд. сўмлик таклиф билан Discover Invest МЧЖ қўлга киритган. 2023 йил 13 март куни эълон қилинган тендер баёнида реконструкция ишларини 270 кун муддатда тугатиш белгиланган.

Яхши биласиз, Discover Invest МЧЖ Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор компания бўлиб, бу ҳақда олдин кўп ва хўб ёзганмиз.

@media24uz
1.4K views15:06
Ochish/sharhlash
2023-03-13 16:29:40
Тошкент сув тошқинларидан қачон қутулади?

Тошкент шаҳри ҳар баҳорда ёки ёғингарчилик кўп пайтда сув остида қолади, чунки коллекторлар яхши ишламайди, тизим жуда эскириб кетган.

Бу бир неча ўн йиллик муаммони ечиш мақсадида 2022 йилда Veolia компанияси билан ҳамкорлик бошланган. Компания 30 йил давомида иш олиб бориши керак.

Veolia иссиқлик таъминотини ўнглаши билан биргаликда кўчалардаги сув коллекторларини ҳам жойига келтириши айтилганди. Аммо ҳозирча бу режа иш бермайдиганга ўхшайди.

Чунки бу йил февралда айнан шу мақсадда Россиянинг “Дорогобужкотломаш” лойиҳа-муҳандислик маркази билан ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилган.

Ўша пайтда берилган саволимиз ҳамон очиқлигича қолмоқда: Veolia билан 30 йиллик ҳамкорлик масаласи нима бўлди?

@media24uz
1.7K views13:29
Ochish/sharhlash
2023-03-13 10:43:24
Жаҳонгир Ширинов нима деётганини ўзи биладими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов конституциявий суд мажлисида сўзлай туриб, "конституциявий референдум 2002 йилда ўтказилгани, аммо бундай референдум тарихда биринчи марта" эканини айтган.

Янаям аниқлаштирамиз: видеода кўришингиз мумкин, Ширинов 2002 йилда конституцияга ўзгартиришга оид референдум ўтказилганини айтган. Аммо сал туриб, 30 апрелга белгиланаётган референдум тарихда биринчиси эканини таъкидлаган.

Рост, илк конституциявий референдум 2002 йил 27 январда ўтказилган. Бу умумий ҳисобда 3-референдум, 1991 ва 1995 йилдагилар бошқа масалада бўлган.

2002 йилдаги референдумда 2 та масала кўрилган: Олий Мажлисни 2 палатали парламентга ўтказиш ва президент ваколатларини 5 йилдан 7 йилга ўтказиш. Ҳар икки ҳолат ҳам умумхалқ овози билан амалга ошган.

Жаҳонгир Ширинов нима демоқчи бўлганини ҳозирча тушунишга ҳаракат қиляпмиз.

@media24uz
2.2K views07:43
Ochish/sharhlash
2023-03-13 09:09:06 1,2 млн.дан ошмаса, совға, ошиб кетса, пора

Давлат хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин. Бунда совғанинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн. сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомда шу нарса белгиланган.

Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас. Давлат хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

миллий қонунчилигимизда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.

Совға 3 иш кунида хўжалик бўлимига берилади ва далолатнома тузилади. Хўжалик мудири совға қийматини белгилайди.

Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ва давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.

Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат хизматчисида қолдирилади.

@media24uz
248 views06:09
Ochish/sharhlash